← Назад
Решение #738530 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Шу сабабли суд жавобгарга нисбатан ишни ИПК | 170 | — | law | |
| ушбу Кодекс | 236 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
OHANGARON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ
АХАНГАРАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси 100 уй. Тel: (0-370) 645-55-40
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 23 ноябрь
4-1107-2202/2763-сонли иш
Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Каримов судья
ёрдамчиси А.Уктамов котиблигида даъвогар Бюджетдан ташқари пенсия
жамғармаси Олмалиқ шаҳар бўлимининг жавобгар “Олмалиқ оқтош” МЧЖга
нисбатан 01.01.2020 йилдан 31.12.2020 йилгача тўлаб берилган 53.958.660,84 сўм
пенсия пулларини регресс тартибда ундириш тўғрисидаги даъво аризасини
даъвогар вакили С.Рахимов (ишончнома асосида) иштирокида ўзининг биносидаги
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг Олмалиқ шаҳар бўлими (қуйидадаъвогар) иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “Олмалиқ оқтош”
МЧЖга (қуйида-жавобгар) нисбатан 01.01.2020 йилдан 31.12.2020 йилгача тўлаб
берилган 53.958.660,84 сўм пенсия пулларини регресс тартибда ундиришни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида жавобгар тегишли тартибда хабардор
этилган бўлсада, унинг вакили ишда иштирок этмади. Шу сабабли суд жавобгарга
нисбатан ишни ИПК 170-моддаси 3-қисми асосида унинг иштирокисиз кўриб
чиқади.
Суд даъвогар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, иш ҳужжатлари билан
танишиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани қаноатлантиришни ва суд
харажатини жавобгардан ундиришни лозим топади.
Вазирлар Маҳкамасининг 23.12.2014 йилдаги 357-сон қарори билан
“Фуқароларнинг
давлат
пенсия
таъминоти
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш
тартиби тўғрисида низом тасдиқланган.
Ушбу низомнинг 3-бандида пенсионернинг яшаш жойи бўйича Пенсия
жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими ҳар ойда кейинги ойнинг 1-санасига қадар
ташкилотга меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда
майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик
ва ногиронлик пенсияларини тўлашга харажатларни қоплаш тўғрисида регресс
талабномани юборади, деб, 4-бандида ташкилотлар ҳар ойда меҳнат вазифаларини
бажариш билан боғлиқ ҳолда олинган меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги
оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсиялари
тўланган ойдан кейинги ойнинг 25-санасигача мазкур харажатларни қопловчи
тўловни Пенсия жамғармасига ўтказадилар, деб, 6-бандида пенсионернинг ҳисобга
турган жойи бўйича Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари мазкур
Низомнинг
3-бандида
кўрсатилган
пенсияларни
тўлашга
сарфланган
маблағларнинг, улар ташкилотлар томонидан ўз вақтида тўланмаган тақдирда,
қонунчиликка мувофиқ регресс даъво аризалари бўйича ташкилотлардан
ундирилишини таъминлайдилар, деб белгиланган.
Аниқланишича, жавобгар тизимида ишлаган ва пенсия тайинланган 4 нафар
фуқароларга 01.01.2020 йилдан 31.12.2020 йилгача ўтган даврларда даъвогар
томонидан 53.958.660,8 сўм пенсия пуллар тўлаб берилган. Шундан сўнг, даъвогар
юқоридаги низом талаби асосида жавобгарга талабнома юборган бўлсада, тўлаб
берилган маблағ жавобгар томонидан кейинчалик қоплаб берилмаган ва судда иш
қўзғатилган.
Шу сабабли суд тўланган 53.958.660,8 сўм пенсия пулларини жавобгар
ҳисобидан даъвогар фойдасига регресс тартибда ундириб беришни лозим топади.
Чунончи, ФК 234-моддасида мажбурият - фуқаролик ҳуқуқий муносабати
бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян
ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш,
хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга
мажбур бўлади, кредитор эса - қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни
талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади, деб кўрсатилган.
Шунингдек, ушбу Кодекснинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги, 237-моддасида
мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома шартларини
бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди, қонунчиликда ёки шартномада
назарда тутилган ҳоллар бундан мустаснолиги белгиланган.
Суд давлат божини муҳокама этиб, ИПК 118-моддаси талаблари асосида
1 079 173,22 сўм давлат божини ҳамда 24.000 сўм почта харажатини жавобгар
зиммасига юклайди.
Қайд этилганларга кўра, суд Вазирлар Маҳкамасининг 23.12.2014 йилдаги
357-сон қарори билан тасдиқланган “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни
тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида низом ҳамда ИПК 118, 170, 176
ва 177-моддалари асосида
қ а р о р қ и л д и:
Даъво талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Олмалиқ оқтош” МЧЖ ҳисобидан :
-даъвогар Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Олмалиқ шаҳар бўлими
фойдасига 53.958.660,84 сўм пенсия пуллари ва 24.000 сўм почта харажати;
-республика бюджетига 1 079 173,22 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан ИПКда белгиланган тартибида шикоят бериш
(протест келтириш) мумкин.
Судья
Х.Каримов