← Назад
Решение #738643 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик Кодекси | 914 | — | code_article | |
| аролик Кодекси | 951 | — | code_article | |
| збекистон Республикасининг ФК | 957 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекс | 66 | — | code_article | |
| Ушбу кодекс | 72 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 23 ноябрь
******-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси ******нинг
раислигида, судья ѐрдамчиси ******нинг котиблигида, даъвогар Ўзбекистон
Савдо-саноат Палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси "******"
акционерлик жамияти манфаатида, жавобгар "******" масъулияти чекланган
жамияти, учинчи шахс АТБ "******" Яшнобод филиалига нисбатан жавобгар
"******" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 1.125.401.855 сўм
миқдоридаги қарздорликни регресс тартибда ундириш тўғрисидаги даъво
аризасини иш ҳужжатлари билан биргаликда суд биносида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий
бошқармаси "******" акционерлик жамияти манфаатида судга даъво ариза
билан мурожаат қилиб, жавобгар "******" масъулияти чекланган жамияти,
учинчи шахс АТБ "******" Яшнобод филиалига нисбатан жавобгар "******"
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 1.125.401.855 сўм миқдоридаги
қарздорликни регресс тартибда ундиришни сўраган.
Шунингдек, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси Тошкент шаҳар
ҳудудий бошқармаси ҳамда "******" акционерлик жамияти вакили суд
муҳокамасида иштирок этмади. Аммо мазкур даъво аризасини иштирокисиз
кўришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги
ўринларда – ИПК деб юритилади) 128, 170-моддасига асосан иқтисодий ишни
Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси
"******" акционерлик жамияти иштирокисиз кўришни лозим топди.
Жавобгар ҳамда учинчи шахс тегишли тартибда, суд ажрими орқали суд
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, бугунги
суд муҳокамасида иштирок этмади ҳамда даъво ариза юзасидан ўз фикр ва
мулоҳазаларини билдирмади.
Бироқ, иш ҳужжатларида суд маҳокамаси тайинланганлиги тўғрисида
тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи хужжат мавжуд.
Бундай ҳолатда, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буѐн матнда-ИПК деб юритилади) 170-моддаси 3-қисмини
инобатга олиб, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин деган хулосага келди.
Суд, ишда тўпланган материалларни ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил
қилиб, иш хужжатларига ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра
даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни лозим деб топди:
Иш ҳужжатларидан кўринишича, "******" акциядорлик жамияти суғурта
компанияси (бундан буён матнда "Суғурталовчи" деб юритилади) ҳамда АТБ
"******" (бундан буён матнда "Суғурта қилдирувчи" деб юритилади) ўртасида
2021 йил 30 декабрда "Банк кредитни қайтмаслик хавфидан суғурта қилиш"
юзасидан 0100/018-сонли суғурта шартномаси расмийлаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 914-моддасига
мувофиқ суғурта фуқаро ѐки юридик шахснинг (суғурта қилдирувчи) суғурта
ташкилоти (суғурталовчи) билан тузадиган мулкий ѐки шахсий суғурта
шартномалари асосида амалга оширилиши белгиланган.
Тарафлар ўртасида 2021 йил 30 декабрда тузилган шартноманинг
2-бўлими 2.1-бандига муофиқ, "Суғурталовчи" "Суғурта қилдирувчи" суғурта
ҳодисаси натижасида кўрган зарарини шартномада белгиланган шартлар
асосида белгиланган миқдорда муддатларда тўлаб бериш мажбуриятини олиши
юзасидан ўзаро келишган.
Мазкур суғурта шартнома шартларига асосан "Суғурталовчи"-"******"
акциядорлик жамияти суғурта компанияси томонидан "Суғурта қилдирувчи"АТБ "******"га суғурта полиси тақдим этилган.
Шунингдек,
"******"
акциядорлик
жамиятининг
2022
йил
30 августдаги суғурта ҳодисаси юз берганлиги юзасидан далолатнома
расмийлаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 951-моддасининг
биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, мулкий суғурта шартномаси бўйича
суғурта қилдирувчи суғурта ҳодисаси юз бергани ўзига маълум бўлганидан
кейин бу ҳақда дарҳол суғурталовчини ѐки унинг вакилини хабардор қилиши
шартлиги, агар шартномада хабар қилиш муддати ва (ѐки) усули назарда
тутилган бўлса, бу шартлашилган муддатда ва шартномада кўрсатилган усулда
қилиниши лозимлиги, агар наф олувчи ўзининг фойдасига тузилган шартнома
бўйича суғурта товонига бўлган ҳуқуқдан фойдаланиш ниятида бўлса, айни
шундай мажбурият наф олувчи зиммасида бўлади.
АТБ "******" ҳамда "******" масъулияти чекланган жамияти ўртасида
2021 йил 07 апрелда РКЛ-12-2021-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб,
"******" масъулияти чекланган жамияти томонидан АТБ "******" билан
тузилган кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини бажармаганлиги
натижасида "******" акциядорлик жамияти суғурта компаниясининг 2022 йил
30 августдаги "Суғурта даъволарини кўриб чиқиш ҳақида"ги 2028-сонли
қарорига асосан 1.125.401.855.12 сўм суғурта товони 2022 йил 30 августдаги
тўлов топшириқномасига асосан АТБ "******"га тўлаб берилган.
Ўзбекистон Республикасининг ФКнинг 957-моддасида суғурта
қилдирувчининг зарар қопланишига бўлган ҳуқуқларининг суғурталовчига
ўтиши, агар мулкий суғурта шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган
бўлса, суғурта қилдирувчи (наф олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган
зарар учун жавобгар шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида
суғурта товонини тўлаган суғурталовчига ўташи, бироқ шартноманинг била
туриб зарар етказган шахсга нисбатан талаб қилиш ҳуқуқи суғурталовчига
ўтишини истисно қиладиган шартлари ўз-ўзидан ҳақиқий ҳисобланмаслиги
назарда тутилган.
Даъвогар "******" акциядорлик жамияти суғурта компанияси томонидан
жавобгар "******" масъулияти чекланган жамиятига қарздорликни тўлаб
бериш юзасидан 2022 йил 28 сентябрда 0100/018-сонли талабнома асосида
мурожаат қилган бўлиб, мазкур талабнома хати жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил
29 ноябрдаги "Судлар томонидан суғурта шартномасидан келиб чиқадиган
низоларни ҳал этишда қонун хужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
тўғрисида"ги 45-сонли Қарориннг 22-бандида агар суғурта шартномаси
мажбурият бажарилишининг таъминоти сифатида тузилган бўлса, асосий
мажбурият бажарилмаган тақдирда кредитор суғурталовчидан суғурта
товонини ѐки суғурта пулини тўлашни талаб қилиш ҳуқуқига эгалиги
белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий процессуал кодекс
66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда
назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар
асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини
асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга
бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ѐки мавжуд эмаслигини аниқлаши,
бундай маълумотлар ѐзма ва ашѐвий далиллар, экспертларнинг хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари),
гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан
аниқланади.
Ушбу кодекснинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ
муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа
далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий процессуал кодексининг
68-моддасида
ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираѐтган ҳолатларни исботлаши керак.
Юқорида қайд қилинганлардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг
1.125.401.855 сўм қарздорликни ундириш ҳақидаги талаби иш хужжатларига
илова қилинган суғурта шартномаси, суғурта полиси, тўлов топшириқномалари
ҳамда ишдаги бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлигини инобатга
олиб, ушбу даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, низонинг келиб
чиқишида жавобгарнинг айбдорлигини инобатга олиб, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси талабларига
асосан давлат божи, видеоконфренция алоқа ва почта харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 914, 951, 957-моддаси,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 72, 118,
176-180, 186, 187-моддаларига асосан, суд
Жавобгар "******" масъулияти чекланган жамияти хисобидан:
Даьвогар "******" акциядорлик жамияти суғурта компанияси фойдасига
1.125.401.855 сўм асосий қарз, 24.000 сўм почта харажати;
Республика бюджетига 22.508.037.1 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали
Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Судья:
******