Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2101/1262 Дата решения 22.11.2022 Инстанция Апелляция Тип документа Определение (о прекращении производства по делу) Суд Куйичирчикский межрайонный экономический суд Судья Ибрагимова Ашурхон Ўктамовна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "CHINOZ BALIQ SAVDO FAYZ " масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "MUHAMMAD AMIN AGRO EXPORT" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 941348 Claim ID 2959877 PDF Hash 0421741564d42243... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
суд мобайнида ИПКнинг 68-моддаси суд мобайнида ИПК 68 law
ИПК 273-моддаси ИПК 273 law
Текст решения Оригинал (узб.)
TOSHKENT VILOYAT SUDI ТАШКЕНТСКИЙ ОБЛАСТНОЙ СУД 100059, г.Ташкент, ул.Ш.Руставели, 93 100059, Toshkent sh, Sh.Rustaveli ko`chasi, 93 uy Tel:(+99871) 253-24-50 Fax: 0 (71)253-17-60 e.mail: i.toshkent.v@sud.uz АЖРИМ (апелляция шикояти бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисида) Тошкент шаҳри 2022 йил 22 ноябрь 4-1103-2101/1262-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья М.Якубов Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судья Ж.Суяровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари У.Сайдахмедов ва А.Ибрагимовадан иборат таркибда, Ш.Нуралиеванинг котиблигида, даъвогар вакили ________________________________ (2022 йил 9 ноябрдаги ордер ва ишончнома асосида), учинчи шахс вакиллари ________________________________ (2022 йил 10 ноябрдаги ордер асосида), ________________________________иштирокида, даъвогар “___________________________” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “_______________________________” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тарафлар ўртасида 2020 йил 3 февралда тузилган 1-сонли олди-сотди шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий иш юзасидан қабул қилинган Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 23 декабрдаги ҳал қилув қарори устидан учинчи шахс ________________________________ томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар “________________________________” масъулияти чекланган жамияти жавобгар “________________________________” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида 2020 йил 3 февраль куни тузилган 1-сонли олди-сотди шартномасини бекор қилишни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2021 йил 23 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилган. Ушбу ҳал қилув қарори устидан низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилувчи учинчи шахс ________________________________ томонидан апелляция шикояти берилган бўлиб, унда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш, янги қарор қабул қилиб, иш юритишни тугатиш сўралган. Суд мажлисида учинчи шахс вакили апелляция шикоятини қувватлаб, мазкур мулкни учинчи шахсларга тасарруф этилишини олдини олиш мақсадида низоли мулкка тақиқ қўйишни ҳамда ҳолатга аниқлик киритиш учун прокуратурага хабарнома юборишни сўради ва бунга асос қилиб, бу ерда жиноят ҳаракатлари мавжуд деб ҳисоблашларини, бунга сабаб Давлат кадастр органларига қандайдир ҳужжат тақдим қилинмагунига қадар улар кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказмасликларини билдирди. Шунингдек, учинчи шахс вакили апелляция шикоятида баён этилган важларини қувватлаб, мазкур ҳолатда ________________________________нинг ҳуқуқлари бузилганлигини, чунки у судга жалб қилиниши лозим бўлсада, жалб қилинмаганлигини, даъвогар ҳам жавобгар ҳам кўчмас мулк учинчи шахсга сотилганлигини яхши билганликларини, аммо судни чалғитган ҳолда буни амалга оширганликларини таъкидлаб, судлов ҳайъатига низоли мулкка тақиқ қўйиш ҳамда ҳолатга аниқлик киритиш учун прокуратурага хабарнома юбориш тўғрисидаги аризалар ва уларга илова қилинган ҳужжатларни тақдим этиб, мазкур аризаларни ва апелляция шикоятини қаноатлантиришни сўради. Даъвогар вакили учинчи шахс вакилининг важларига ҳамда апелляция шикоятига нисбатан эътироз билдириб, ҳақиқатда даъвогар билан жавобгар ўртасида олди-сотди шартномаси тузилганлигини, шартнома бўйича мулкнинг нархи 10 000 000 сўм, шартномани амал қилиш муддати 2021 йил 31 декабрга қадар деб белгиланганлигини, аммо, жавобгар томонидан шартнома талаби бажарилмаганлиги ва белгиланган вақтга қадар даъвогарнинг ҳисоб рақамига ушбу сумма тушмаганлигини, шу сабабли судга мурожаат қилинганлигини, учинчи шахс вакилининг низоли мулк учинчи шахсга сотилганлигини даъвогар ва жавобгар билганлиги тўғрисидаги важлари асоссизлигини, иқтисодий судда иш кўрилаётган вақтда мулк учинчи шахсга сотилганидан даъвогар бехабар бўлганлигини, жавобгар ҳам буни билмаганлигини, чунки жавобгар судда ҳам иштирок этмаганлигини, суд мобайнида ИПКнинг 68-моддасига асосан даъвогарга пул маблағлари тушмаганлиги банкдан олинган банк кўчирмалари билан тўлиқ тасдиғини топганлиги сабабли Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарори билан олди-сотди шартномаси бекор қилинганлигини, шартнома бекор бўлгандан кейин “________________________________” масъулияти чекланган жамияти вакили ўша бинони олмоқчи бўлиб борганида, мулкнинг учинчи шахсга сотилганлиги ўша пайтда маълум бўлганлигини, сотиб олган фуқарога мулк уникилигини ва иқтисодий суднинг қарорини кўрсатганда, фуқаро қонуний сотиб олганлиги ва қайтариб бермаслигини айтганлигини, шу боис даъвогар фуқаролик ишлари бўйича Зангиота судига мурожаат қилишга мажбур бўлганлигини, суд фуқаро ________________________________ва “________________________________” масъулияти чекланган жамияти ўртасида тузилган олди-сотди қаноатлантириш ҳақида қарор қабул қилганлигини, шунга кўра учинчи шахснинг шикоят қилишга ҳақи йўқлигини таъкидлаб, судлов ҳайъатига ёзма фикрнома ва кўрсатмаларини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиб, ________________________________томонидан берилган апелляция шикоятини қаноатлантирмасликни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини кучида қолдиришни сўради. Учинчи шахс вакилининг прокуратурага хабарнома юбориш тўғрисидаги аризасини судга ҳавола қилди. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор этилган жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шу боис, судлов ҳайъати суд мажлисини жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция шикояти юзасидан важларини ҳамда учинчи шахс вакилининг аризалари юзасидан фикрларини тинглаб, иш ҳужжатларини апелляция шикояти асосида ўрганиб, қўйидаги асосларга кўра апелляция шикояти бўйича иш юритишни тугатишни, учинчи шахс вакилининг аризаларини қаноатлантирмасликни лозим топади. ИПК 273-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига кўра, апелляция шикояти суд ҳужжати устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан берилган бўлса, апелляция шикояти бўйича иш юритиш тугатилади. Мазкур ҳолатда, жавобгар “________________________________” масъулияти чекланган жамияти билан учинчи шахс ________________________________ ўртасида 2020 йил 3 августда тузилган олди-сотди шартномаси Фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг 2022 йил 25 майдаги ҳал қилув қарорига асосан ҳақиқий эмас деб топилганлиги ва мазкур қарор ҳозирда қонуний кучда эканлиги суд жараёнида аниқланди. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати ушбу апелляция шикояти 2022 йил 18 октябрда тақдим этилганлиги, аммо Фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг 2022 йил 25 майдаги ҳал қилув қарорига асосан жавобгар билан учинчи шахс ўртасида тузилган олдисотди шартномаси ҳақиқий эмас деб топилганлиги ва ушбу ҳал қилув қарори қонуний кучда эканлигини инобатга олиб, ________________________________ томонидан берилган апелляция шикояти бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади. Шунингдек, апелляция шикояти суд ҳужжати устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан берилганлиги сабабли апелляция шикояти бўйича иш юритиш тугатилганлиги боис, судлов ҳайъати учинчи шахс вакилининг низоли мулкка тақиқ қўйиш ҳамда ҳолатга аниқлик киритиш учун прокуратурага хабарнома юбориш тўғрисидаги аризаларини қаноатлантирмасликни лозим топади. Юқорида баён этилганларга асосан, ИПКнинг 42, 169, 196, 273моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати Фуқаро ________________________________томонидан берилган апелляция шикояти бўйича иш юритиш тугатилсин. Низоли мулкка тақиқ қўйиш ҳамда прокуратурага хабарнома юбориш тўғрисидаги аризаларни қаноатлантириш рад этилсин. Мазкур ажрим қабул қилинган вақтдан бошлаб кучга киради. Ажрим устидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексида белгиланган тартибда Олий судга кассация шикояти берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи (имзо) Ж.Суяров ҳайъат аъзолари (имзо) У.Сайдахмедов (имзо) А.Ибрагимова Ажримнинг кўчирма нусхаси аслига тўғри: судья А.Ибрагимова