Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1405-2201/2754 Дата решения 22.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тайлакский межрайонный экономический суд Судья Мурадов Ўктам Қодирович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый “Tolib bobo AKT” масъулияти чекланган жамияти
Source ID 942573 Claim ID 2988132 PDF Hash 855161c9dfd0823f... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 220-моддаси тисодий процессуал кодекси 220 code_article
кодексининг 111-моддаси кодекси 111 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TOYLOQ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Toyloq t., Mustaqillik ko‘chasi, 8-uy Toyloq region, Mustaqillik street, 8 Тel: (+99866) 240-45-39, (+99866) 240-45-41 Тойлоқ тумани e-mail: i.tayloq@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 22 ноябрь 4-1405-2201/2754-сонли иш Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Қ.Мурадовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Н.Абулсаидовнинг котиблигида, аризачи ХХХ вакили Д.А. (2022 йил 11 ноябрдаги 23-103616-сонли ишончнома асосида) иштирокида, аризачи ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан берган аризаси бўйича ишни Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Тойлоқ туманлараро иқтисодий судига ХХХ ариза билан мурожаат қилиб, унда ХХХнинг 2022 йил 28 октябрдаги 1601-хс-сонли буйруғига асосан ХХХнинг 2017-2021 йиллар давомидаги молиявий-хўжалик фаолиятида солиқ аудити ўтказиш белгиланганлиги, бироқ жавобгар раҳбари томонидан солиқ аудити ўтказилишига қарши эканлиги маълум қилиниб, солиқ аудити ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тақдим этишдан бош тортганлиги, солиқ аудитини ўтказишга ва солиқ тўловчига тегишли бўлган ҳудуд ва биноларга боришга тўсқинлик қилганлиги сабабли, ХХХнинг 2022 йил 31 октябрдаги қарорига асосан жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлар бўйича барча чиқим операциялари 10 кунга тўхтатилганлигини билдириб, ХХХнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи ХХХ вакили Д.А. ўз тушунтиришида, суд мажлиси муҳокамаси кунига қадар жавобгар томонидан ариза талабидаги ҳуқуқбузарликлар бартараф қилинганлигини билдириб, ариза талабини қонуний кўриб чиқишни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 220-моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз, ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб чиқиб, мазмунан ҳал этишни лозим деб топди. Суд, иш бўйича аризачи вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, аризани қаноатлантиришни рад қилишни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, ХХХнинг 2022 йил 28 октябрдаги 1601-хссонли буйруғига асосан, ХХХда солиқ қонунчилигига риоя қилиниши юзасидан солиқ аудити ўтказиш белгиланган. ХХХнинг 2022 йил 29 октябрдаги ҳужжатларни тақдим этиш тўғрисидаги талабномасига ХХХ 2022 йил 31 октябрда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ хизмати органларининг «Электрон солиқ хизматлари» портали орқали тайинланган солиқ аудитини Низом ва талаблари тўғрилигини юқори ташкилотлар ва назорат қилувчи органлар томонидан аниқлик киритилгунга қадар, солиқ аудити ўтказишга қаршиликлари ва ҳужжатлар тақдим эта олмасликлари тўғрисида жавоб хати берган. Шундан сўнг, ХХХнинг 2022 йил 31 октябрдаги қарорига асосан жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлар бўйича барча чиқим операциялари 10 кунга тўхтатилган ва 2022 йил 01 ноябрь куни жавобгарга хабарнома юборилган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига кўра, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда, солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органининг камерал солиқ текшируви натижалари бўйича талабномасига тушунтиришлар ва (ёки) тузатишлар белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда ва бошқа ҳолларда қўлланилиши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади. Бироқ, суд муҳокамаси кунига қадар жавобгар томонидан камчиликлар бартараф қилинган. Даъвогар томонидан судга тақдим қилинган 2022 йил 22 ноябрдаги 23-107571-сонли маълумотномада, жавобгар томонидан камчиликлар 2022 йил 18 ноябрда бартараф қилинганлиги маълум қилинган. Суд, аризачи вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, далилларга баҳо бериб, жавобгар томонидан камчиликлар бартараф этилганлигини инобатга олиб, аризани қаноатлантиришни рад қилишни лозим деб топди. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 176-179, 186, 216-217, 221 ва 222-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Аризачи ХХХнинг аризасини қаноатлантириш рад қилинсин. Жавобгар ХХХдан аризачи ХХХ фойдасига 24.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб, ўн кун муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг апелляция инстанциясига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин. Судья Ў.Қ.Мурадов