← Назад
Решение #738820 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 220 | — | code_article | |
| кодекси | 82 | — | code_article | |
| кодекси | 111 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TOYLOQ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Toyloq t., Mustaqillik ko‘chasi, 8-uy
Toyloq region, Mustaqillik street, 8
Тel: (+99866) 240-45-39, (+99866) 240-45-41
Тойлоқ тумани
e-mail: i.tayloq@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 22 ноябрь
4-1405-2201/2753-сонли иш
Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Қ.Мурадовнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Н.Абулсаидовнинг котиблигида, аризачи САМАРҚАНД
ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ вакили Д.Абдухалимов (ишончнома
асосида), SANATZODA AZIZJON XXX ЯТТ, Л.Аметова (жавобгарнинг ҳисобчисиэркин тингловчи сифатида) иштирокида, аризачи САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ
ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИнинг жавобгар SANATZODA AZIZJON XXX
ЯТТга нисбатан берган аризаси бўйича ишни Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди
биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Тойлоқ туманлараро иқтисодий судига САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ
СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ ариза билан мурожаат қилиб, унда SANATZODA
AZIZJON XXX ЯТТ томонидан 2022 йил август ойи учун ягона солиқ тўлови
бўйича солиқ ҳисоботи белгиланган муддатларда солиқ органига тақдим
этилмаганлигини, белгиланган муддатларда солиқ ҳисоботини тақдим этиши ва
жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши
тўғрисида жавобгарнинг шахсий кабинетига электрон шаклда сабабларини
кўрсатган ҳолда 2022 йил 21 сентябр куни хабарнома ҳамда огоҳлантириш хати
юборилганлигини, бироқ жавобгар томонидан 2022 йил август ойи учун ягона
солиқ тўлови бўйича солиқ ҳисоботи 2022 йил 8-ноябр кунига қадар тақдим
этилмаганлигини билдириб, SANATZODA AZIZJON XXX ЯТТнинг банклардаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ
СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ вакили Д.Абдухалимов ўз тушунтиришида, аризани
қўллаб-қувватлаб, аризада кўрсатилган мазмунда тушунтириш бериб, суд мажлиси
кунига қадар жавобгар томонидан белгиланган солиқ ҳисоботи тақдим
этилмаганлигини билдириб, аризани қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар SANATZODA AZIZJON XXX ЯТТ
ўз тушунтиришида, товар айланмаси ҚҚс тўлаш даражасига етгач, юридик шахс
очиб тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётганлигини, ЯТТ фаолиятини
тугатиш бўйича Давлат хизматлар марказига мурожаат қилганлигини билдириб,
қонуний қарор қабул қилишни судга ҳавола қилди.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
220-моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз, ишдаги мавжуд ҳужжатлар
асосида кўриб чиқиб, мазмунан ҳал этишни лозим деб топди.
Суд, иш бўйича тарафлар вакилларининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги
мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги
асосларга кўра, аризани қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
томонидан 2022 йил август ойи учун ягона солиқ тўлови бўйича солиқ ҳисоботи
белгиланган муддатларда солиқ органига тақдим этилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 82-моддасига кўра, солиқ
ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган
шаклда қоғоз ёки электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова
қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан тақдим этилиши лозим.
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ томонидан
солиқ тўловчининг шахсий кабинетига электрон шаклда 2022 йил 21 сентябрда
хабарнома ва огоҳлантириш хати юборилган, лекин жавобгар томонидан солиқ
ҳисоботи топширилмаган.
Шундан
сўнг,
САМАРҚАНД
ВИЛОЯТИ
ДАВЛАТ
СОЛИҚ
БОШҚАРМАСИнинг 2022 йил 5-октябрдаги қарорига асосан солиқ тўловчининг
банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари 10 кунга
тўхтатилган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига кўра, юридик
шахслар ва ЯТТларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб
туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг)
солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун солиқ тўловчи (солиқ агенти)
томонидан солиқ органига молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни
тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим
этилмаганда, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда
йўқлигида ва бошқа ҳолларда қўлланилиши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш
тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн
кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп
муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига
асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул
қилингунга қадар тўхтатиб турилади.
Суд, тарафлар вакилларининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни
ўрганиб, далилларга баҳо бериб, аризани қаноатлантиришни, жавобгар томонидан
Солиқ кодексида белгиланган тартибда давлат солиқ хизмати органига солиқ
ҳисоботларини топшириш орқали ҳуқуқбузарликни бартараф этгунига қадар унинг
банк муассасасидаги барча ҳисобварақлари бўйича операцияларнинг чиқим қисмини
тўхтатиб қўйишни лозим деб топди.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 176-179, 186, 216-217, 221 ва 222-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Аризачи САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИнинг
аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар SANATZODA AZIZJON XXX ЯТТ томонидан ҳуқуқбузарлик
бартараф этилгунига қадар унинг банк ҳисобварақлари бўйича барча чиқим
операциялари тўхтатиб турилсин.
Солиқ кодексининг 111-моддаси 5-қисмига мувофиқ, жавобгарнинг
банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларнинг тўхтатиб турилиши
фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ биринчи навбатда кўрсатилган тўловларга,
шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган
банклардаги ҳисобварақларга татбиқ этилмайди.
Ҳал қилув қарори ижросини таъминлаш учун жавобгарга хизмат кўрсатувчи
банк муассасаларига суд ҳужжатини тақдим этиш аризачи САМАРҚАНД
ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ зиммасига юклатилсин.
Аризачи САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ
зиммасига ҳуқуқбузарлик бартараф этилган тақдирда бу ҳақда жавобгарга хизмат
кўрсатувчи банк муассасаларига бир кун муддат ичида банк ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тиклаш ҳақидаги ёзма равишда кўрсатмани тақдим этиш мажбурияти
юклатилсин.
Аризачи САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИнинг
ҳуқуқбузарлик бартараф этилганлиги ва банк ҳисоб варақлари бўйича
операцияларни тиклаш ҳақидаги кўрсатмаси асосида ҳисобварақлардаги
операциялар тиклансин.
Жавобгар SANATZODA AZIZJON XXX ЯТТдан аризачи САМАРҚАНД
ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ фойдасига 24 000 сўм почта
харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан бошлаб, ўн кун муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг
апелляция инстанциясига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
Ў.Қ.Мурадов