← Назад
Решение #738888 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 274 | — | law | |
| аролик кодекси | 234 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 744 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодексини | 276 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 279 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QASHQADARYO VILOYAT SUDI
КАШКАДАРЬИНСКИЙ ОБЛАСТНОЙ СУД
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
180108, Qarshi sh., Bunyodkorlik ko’chasi, 10 “A”-uy
180108, г. Карши, ул. Бунёдкорлик, дом 10 “А”
Tel: (75) 221 13 20, Fax: (75) 221 13 55, e-mail: i.qashqadaryo@sud.uz
ҚАРОР
(апелляция инстанцияси суди)
Биринчи инстанцияда ишни
кўрган судъя О.Қурбонов
Апелляция инстанциясида
маърузачи судъя М.Бозоров
Қарши шаҳри
4-1802-2202/1286-сонли иш
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича апелляция инстанцияси
судлов хайъати судъя М.Астановнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар
Д.Рахимов ва М.Бозоровлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси
Б.Холмуродовнинг котиблигида, жавобгар «Муродуллаев Олмосжон Дилшодович»
фермер хўжалиги томонидан Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 41802-2202/1286-сонли иқтисодий иши бўйича 2022 йил 22 сентябрда қабул
қилинган ҳал қилув қарори устидан берилган апелляция шикоятини Қашқадарё
вилоят суди биносида очиқ суд мажлисида, даъвогардан банк вакили А.Хуррамов
(ишончнома асосида), жавобгардан фермер хўжалиги раиси К.Шароповлар
иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси,
«Ўзбекистон Республикаси ТИФ Миллий банки» АЖ манфаатини кўзлаб,
«MURODULLAYEV OLMOSJON DILSHODOVICH» фермер хўжалигига нисбатан даъво
аризаси билан судга мурожаат қилиб, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2018 йил 7 май
кунида имзоланган 2018/209-сонли кредит шартномасини муддатидан олдин бекор
қилишни ва 5 423 440,22 сўм муддати ўтган кредит фоизини ундиришни сўраган.
Биринчи босқич судининг 2022 йил 22 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан
даъво талаби қаноатлантирилган.
Ушбу ҳал қилув қароридан норози бўлиб, жавобгар «Муродуллаев Олмосжон
Дилшодович» фермер хўжалиги томонидан апелляция шикояти берилган.
Апелляция шикоятида, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарори қабул
қилишда далилларга етарлича баҳо берилмаганлиги, яъни кредит маблағи фермер
хўжалиги томонидан олинмаганлиги, фермер хўжалигини ҳисоб-рақамига
олинган
кредит
маблағи
келиб
тушмаганлиги,
банк
ҳужжатлари
қалбакилаштирилганлиги, шу туфайли асоссиз фоиз ҳисоблаб келинаётганлигини
баён этиб, ҳал қилув қарорини бекор қилиш сўралган.
Суд мажлисида иштирок этган фермер хўжалиги раиси апелляция шикоятини
қаноатлантиришни, биринчи босқич судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни
сўради.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар банк вакили апелляция
шикоятини тан олмасдан, биринчи инстанция суди томонидан қонуний ва
асослантирилган ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги билдириб, апелляция
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси
суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
бўлсада, вакили иштирокини таъминламади, апелляция шикояти юзасидан
муносабатини билдирувчи эътирознома тақдим этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда ИПК деб юритилади)нинг 274-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ,
апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти
ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди, бундан
жамият ёки давлат манфаатларини кўзлаб қўзғатилган ишлар бўйича
прокурорнинг келмаганлиги мустасно.
Демак, ССП тегишли тарзда хабардор қилинганлиги ҳақида почтанинг
хабарномаси мавжудлиги боис, судлов ҳайъати ишни унинг иштирокисиз кўриш
мумкин деб топади.
Апелляция инстанция суди ишда иштирок этувчи жавобгар фермер хўжалиги
раиси ва даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, апелляция
шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
қуйидагиларга кўра биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз,
апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди.
Ишдаги ҳужжатларидан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, тарафлар ўртасида 2018 йил 7 май кунида имзоланган 2018/209-сонли
кредит шартномасига асосан “Сабзавотчиликни ривожлантириш мақсадида
уруғлик картошка сотиб олиш учун” йиллик 18 фоиз устама тўлаш шарти билан 1
(бир) йил муддатга 7 500 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган.
Жавобгар томонидан кредит қайтарилишини таъминоти сифатида
“Ўзагросуғурта” суғурта компаниясининг 07.05.2018 йилдаги 9 375 000 сўмлик
“Кредит қайтмаслик хатарини суғурталаш тўғрисида”ги суғурта полиси тақдим
этган.
Кредит шартномасининг 3.4-бандига кўра, қарз олувчи олинган кредитни
муддатли мажбуриятномага мувофиқ имтиёзли давр тугагандан сўнг бир йил
мобайнида ҳар ойда тенг қисмларда қайтариш, 3.9-бандига кўра эса, банк ҳисобкитобига мувофиқ ҳар ойнинг 6-кунидан кечиктирмасдан муддатли қарз бўйича
банкка кредитдан фойдаланганлик учун йилига 18 % миқдорда фоизлар тўлаш,
3.10-бандида, муддати ўтган қарздорлик бўйича йиллик 21,6 фоиз (қарздорлик 30
кунгача кечикканда) ва 27 фоиз (30 кундан ортиқ кечикканда) ҳисобидан фоиз
тўлаш мажбуриятини олган бўлса-да, шартнома шартларини бузиб, кредит ва
кредит фоизларини белгиланган муддатларда тўламаган.
Жавобгарнинг 2022 йил 26 июл ҳолатига жами муддати ўтган кредит
қарздорлиги 13 309 586,22 сўмни, шундан муддати ўтган кредит асосий қарзи
7 125 000 сўмни, муддати ўтган кредит фоизи 6 184 586,22 сўмни ташкил этган.
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2019 йил 11 март кунида қабул
қилинган ҳал қилув қарорига асосан жавобгардан даъвогар фойдасига
7
887 146 сўм кредит қарздорлиги ундирилган бўлиб, ушбу кредит қарздорлик ўз
вақтида бартараф этилмаганлиги натижасида ҳозирги кунда унга нисбатан
ҳисобланган 5 423 440,22 сўм фоиз қарздорлиги юзага келган.
Мазкур қарздорликни бартараф этиш ҳақидаги даъвогарнинг огоҳлантириш
хатлари оқибатсиз қолдирилган.
Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар даъво аризаси билан судга
мурожаат қилган.
Биринчи босқич суди қонун ҳужжатлари талабига асосан даъвогарнинг даъво
талаби қаноатлантириш юзасидан тўғри хулосага келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасида,
мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор)
бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи:
мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо
ёки муайян ҳараатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса – қарздордан
ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 744-моддасини биринчи
қисмида, кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит
ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда
тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз
олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш
мажбуриятини олиши белгиланган.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
22.12.2006 йилдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар
бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли қарорининг 5-бандида
қарз олувчилар (қарздорлар)нинг кредитларни қайтармаганлик учун кредит
ташкилотлари олдидаги жавобгарлиги доирасини аниқлашда судлар қарз
таркибига кредитнинг ёки унинг бир қисмининг суммаси, кредитдан
фойдаланганлик учун фоизлар, кредит шартномасида белгиланган ҳажмда бошқа
тўловлар (комиссиялар) киришидан келиб чиқишлари зарурлиги, кредитдан
фойдаланганлик учун фоизлар, кредит ташкилоти томонидан қарз олувчи
(қарздор) банкнинг пул маблағларидан амалда фойдаланган бутун даври учун,
ҳатто актив (кредит/қарз) ўстирмаслик мақомига ўтказилган тақдирда ҳам, пул
мажбуриятларини кечиктириш даврини қўшган ҳолда ҳисобланиши мумкинлиги
белгиланган.
Даъвогарнинг биринчи босқич судига тақдим этилган 2022 йил
22 сентябрдаги 1-1206/04-сонли маълумотномасида жавобгарнинг даъво
аризасида қайд этилган кредит қарздорлиги сундирилмаганлиги кўрсатиб
ўтилган.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексини
276-моддасига кўра, суд ишни апелляция инстанциясида кўриш чоғида биринчи
инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослилигини
текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши
мумкин.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
279-моддаси биринчи қисми 3-бандига кўра, ҳал қилув қарорида баён қилинган
хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Ушбу ҳолатда, ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун
асослар мавжуд эмас.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати апелляция шикояти юзасидан жавобгар
фермер хўжалиги раиси ва даъвогар вакилининг важларини тинглаб, ишдаги
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, жавобгар «Муродуллаев Олмосжон Дилшодович»
фермер хўжалигининг апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни,
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 22 сентябрдаги ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, почта ҳаражатларини зиммасига қолдиришни,
жавобгардан апелляция инстанцияси учун Республика бюджетига 1.650.000 сўм
давлат божини ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 274 – 279, 280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
«Муродуллаев Олмосжон Дилшодович» фермер хўжалигининг апелляция
шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 22 сентябрдаги
4-1802-2202/1286-сонли иқтисодий иши бўйича қабул қилинган ҳал қилув
қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Апелляция инстанцияси учун тўлаб чиқилган почта ҳаражати апеллянт
зиммасига қолдирилсин.
«Муродуллаев Олмосжон Дилшодович» фермер хўжалигига апелляция
инстанцияси учун 1.650.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Қарор устидан Ўзбекистан Республикаси Олий судининг иқтисодий судлов
хайъатига кассация тартибида шикоят бериш мумкин.
Раислик этувчи:
М.Астанов
Ҳайъат аъзолари:
Д.Рахимов
М.Бозоров