← Назад
Решение #739154 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 5 | — | law | |
| нинг | 82 | — | law | |
| СКнинг | 111 | — | law | |
| ИПК | 221 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON
RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
YUQORICHIRCHIQ
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ
Yangibozor sh.,Mustaqillik ko’chasi
77-uy
e-mail: i.yuqorichirchiq@sud.uz
г. Янгибазар, улица Мустакиллик, дом
77
e-mail: i.yuqorichirchiq@sud.uz
Тел: 0-(370 ) 983-30-14, факс: 0-(370 ) 983-30-16
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2202/1954-сонли иш
2022 йил 22 ноябрь
4-1105-
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси
З.Эшмирзаев, судья ёрдамчиси Б.Насировнинг котиблигида,
аризачи вакили А.Аъзамов (2022 йил 15 июлдаги 23-58367сонли ишончнома билан), жавобгар вакили Д.Саидгазиев
(раҳбар) иштирокида, аризачи Тошкент вилоят давлат солиқ
бошқармасининг жавобгар “MEGA KERAMIK IMPEX” МЧЖнинг
банклардаги ҳисоб рақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб
туриш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган 4-11052202/1954-сонли ишни Юқоричирчиқ туман ДСИнинг маъмурий
биносида,
очиқ
сайёр
суд
мажлисида
кўриб
чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Тошкент вилоят давлат солиқ бошқармаси Юқоричирчиқ
туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиб, “MEGA
KERAMIK IMPEX” МЧЖнинг банклардаги ҳисоб рақамлари
бўйича операцияларни тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили иштирок этиб, судга
мурожаат қилинганидан сўнг ҳам жавобгар камерал ўтказишга
оид ҳужжатларни топширмаганлигини маълум қилиб, аризани
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили (раҳбар)
корхонасига нисбатан солиқ органи томонидан молиявий
жарима қўлланилганлигини, бироқ ушбу қарор бекор қилинган
бўлсада,
Тошкент
вилояти
ДСБ
молиявий
жаримани
ундирмоқчи эканлигини, шунингдек иш ҳажми кўплиги ва
касал бўлиб қолганлиги сабабли камерал текширув ўтказиш
учун тегишли ҳужжатларни солиқ органига тақдим эта
олмаганлигини маълум қилиб, камерал текширув учун тегишли
ҳужжатни
солиқ
органига
тезда
тақдим
этилишини
таъминлашини маълум қилиб, аризани қаноатлантиришни рад
қилишни сўради.
Суд ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, суд мажлисида
иштирок этган тарафлар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни
лозим топади:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14
июндаги “Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш
тизимини
янада
такомиллаштириш
чора-тадбирлари
тўғрисида”ги ПФ-3619-сонли Фармонига мувофиқ 2005 йилнинг
1 июлидан бошлаб тадбиркорлик субъектларига нисбатан
ҳуқуқий таъсир чоралари фақат суд орқали қўлланиш тартиби
жорий этилган.
“Давлат
солиқ
хизмати
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикаси Қонунининг 5-моддасида давлат солиқ хизмати
органлари ўз ваколатлари доирасида солиқ тўловчи қайд
этилган манзилда бўлмаган, шунингдек солиқ тўловчи
томонидан солиқ ҳисоботи ва (ёки) молиявий ҳисобот, камерал
назорат натижалари бўйича тафовутларнинг асослари ёхуд
аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи белгиланган муддатда
тақдим этилмаган ҳолларда банклардаги ҳисобварақлар бўйича
операцияларни тўхтатиб туришга ҳақли эканлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён
матнда СК деб юритилади)нинг 82-моддасига асосан солиқ
ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ
органига белгиланган шаклда қоғоз ёки электрон шаклда ушбу
Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим
бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади. Солиқ тўловчи
ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши
лозим бўлган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишга
ҳақли. Юридик шахс бўлган солиқ тўловчилар ва якка
тартибдаги тадбиркорлар солиқ ҳисоботини ўзи ҳисобга
олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шакллар бўйича
электрон ҳужжат тарзида тақдим этади.
CК 138-моддасига асосан камерал солиқ текшируви солиқ
тўловчи (солиқ агенти) томонидан тақдим этилган солиқ
ҳисоботини,
молиявий
ҳисоботни,
шунингдек
солиқ
тўловчининг фаолияти тўғрисида солиқ органида мавжуд
бўлган бошқа ҳужжатлар ҳамда маълумотларни таҳлил қилиш
асосида солиқ органи томонидан ўтказилиши белгиланган.
Камерал солиқ текшируви жараёнида солиқ органи солиқ
тўловчидан (солиқ агентидан, учинчи шахсдан) ҳисобга олиш
ҳужжатларини, тақдим этилган солиқ ҳисоботига ва ҳисобга
олиш ҳужжатларига доир тушунтиришларни, шунингдек солиқ
ҳамда йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш билан боғлиқ
бошқа ахборотни ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда
сўраб олиши мумкин.
Сўралган ҳужжатлар ва тушунтиришлар солиқ органига
тегишли сўров олинган кундан эътиборан беш кун ичида
тақдим этилиши керак. Сўралган ҳужжатларни тақдим этиш
муддати солиқ тўловчининг ҳужжатлар тақдим этиш учун
сабаблари ва зарур бўлган муддатлари кўрсатилган аризасига
кўра солиқ органи томонидан узайтирилиши мумкин.
Аммо шундай бўлса-да, “MEGA KERAMIK IMPEX” МЧЖ
томонидан белгиланган муддатда сўралган ҳужжатлар тақдим
этилмаган.
СКнинг 111-моддасига кўра, солиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни
тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари
(раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган
муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни
ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор
солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан
қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд
томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади.
ИПК 221-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ суд
ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш кўриб
чиқилаётганда ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш учун асослар
бор-йўқлигини аниқлайди.
Суд жавобгар томонидан бўйича сўралган ҳужжатларни
тақдим этилмаганлиги сабабли аризачининг ариза талабини
асосли деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосланиб, суд аризачи аризасини
қаноатлантиришни
ҳамда
Ўзбекистон
Республикасининг
“Давлат божи тўғрисидаги” 2020 йил 6 январдаги ЎРҚ-600сонли Қонунининг
9-моддаси биринчи қисмининг
19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи
тўлашдан озод қилинганлигини ҳамда судга ариза электрон
шаклда
тақдим
қилинганида
почта
харажати
ундирилмаслигини инобатга олиб, давлат божи ва почта
харажати ундирмасликни лозим топди.
Юқоридаги баён этилган ҳолатларга кўра, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176179, 215-222-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қ и л д и:
Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармасининг аризаси
қаноатлантирилсин.
“MEGA
KERAMIK
IMPEX”
МЧЖнинг
банклардаги
ҳисобварақлари бўйича операция (бюджетга тўловлар, иш ҳақи,
нафақалар, шунингдек ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходиса
оқибатида соғлиқ ва ҳаётга етказилган зарарни қоплаш учун
маблағлар бериш ҳоллари бундан мустасно)ларининг чиқиш
қисми камерал солиқ текширувига оид ҳужжатлар тақдим
этгунга қадар тўхтатиб қўйилсин.
“MEGA KERAMIK IMPEX” МЧЖга хизмат кўрсатувчи барча
банклар ҳисоб рақамлар бўйича операцияларни тўхтатиб
қўйишга сабаб бўлган ҳолатлар тўлиқ бартараф этилгандан
сўнг, давлат солиқ органи хизмати томонидан тақдим
этиладиган
ёзма
кўрсатмаси
(қарори)
асосида
ҳисобварақлар бўйича операциялар тиклансин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан 10 (ўн) кунлик муддат
ичида апелляция тартибида шикоят қилиш (прокурор ишда
иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест
келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
З.Эшмирзаев