Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2202/1948 Дата решения 22.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Эшмирзаев Зохиджон Мухаммадиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Юқори Чирчиқ тумани Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый AITKULOV ABILXASIM BERDALIYEVICH якка тартибдаги тадбиркор
Source ID 942100 Claim ID 2987510 PDF Hash 68e5474c6f87b357... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
онуни 18-моддаси онуни 18 law
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI YUQORICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI Yangibozor sh.,Mustaqillik ko’chasi 77-uy e-mail: i.yuqorichirchiq@sud.uz РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ г. Янгибазар, улица Мустакиллик, дом 77 e-mail: i.yuqorichirchiq@sud.uz Тел: 0-(370 ) 983-30-16, факс: 0-(370 ) 983-30-14 АЖРИМ (аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида) 2202/1948-сонли иш 2022 йил 22 ноябрь 4-1105- Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Эшмирзаев раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насировнинг котиблигида, аризачи вакили А.Аъзамов (2022 йил 14 майдаги 23-04996-сонли ишончнома билан) иштирокида, аризачи Юқоричирчиқ туман давлат солиқ инспекциясининг жавобгар якка тартибдаги тадбиркор “AITKULOV ABILXASIM BERDIALIYEVICH”нинг банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган 4-1105-2202/1948сонли ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Аризада баён этилишича, солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркор “AITKULOV ABILXASIM BERDIALIYEVICH” 2022 йил сентябрь ойи учун ягона солиқ тўлови бўйича солиқ ҳисоботини белгиланган муддатида солиқ органига (бундан буён матнда солиқ ҳисоботи деб юритилади) тақдим қилмаган. Шунга кўра, аризачи Юқоричирчиқ тумани давлат солиқ инспекцияси (бундан буён матнда Юқоричирчиқ туман ДСИ деб юритилади) Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар якка тартибдаги тадбиркор “AITKULOV ABILXASIM BERDIALIYEVICH”нинг банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили иш бўйича тегишли қарор қабул қилишни судга ҳавола қилишини маълум қилди. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128- ва 220-моддаларига асосан жавобгар суд мажлиси муҳокамаси ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини инобатга олиб, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд аризадаги важларини ўрганиб, ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топди. Аниқланишича, Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг иш юритувида аризачи Юқоричирчиқ туман давлат солиқ инспекциясининг жавобгар якка тартибдаги тадбиркор “AITKULOV ABILXASIM BERDIALIYEVICH”га нисбатан 2022 йил сентябрь ойи учун ягона солиқ бўйича солиқ ҳисоботини белгиланган муддатида солиқ органига тақдим қилмаганлиги сабабли банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган 4-1105-2202/1947-сонли иқтисодий иш мавжуд. ИПК 107-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида фуқаролик ишлари бўйича суд, иқтисодий суд, ҳакамлик суди иш юритувида айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иш мавжуд бўлса, суд даъво аризани кўрмасдан қолдириши белгиланган. Шунга кўра, суд аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 18-моддаси биринчи қисмининг 7-бандида суднинг ёки ҳакамлик судининг иш юритувида айни бир тарафлар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иш мавжуд бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда тўланган давлат божи қайтарилиши белгиланган. Ушбу Қонунининг 9-моддаси биринчи қисмининг 19бандига кўра, аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинган. Шунингдек, ариза электрон тарзда тақдим этилганда почта харажати тўлаш назарда тутилмаган. Демак, иш бўйича давлат божи ва почта харажати ундирилмайди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси 3 Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 118, 128, 220, 195196-моддаларига асосланиб, суд АЖРИМ ҚИЛДИ: Юқоричирчиқ туман давлат солиқ инспекциясининг жавобгар якка тартибдаги тадбиркор “AITKULOV ABILXASIM BERDIALIYEVICH”нинг банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Мазкур ажрим устидан апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин. Судья З.Эшмирзаев