← Назад
Решение #739196 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 220 | — | code_article | |
| кодекси | 82 | — | code_article | |
| кодекси | 111 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TOYLOQ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Toyloq t., Mustaqillik ko‘chasi, 8-uy
Toyloq region, Mustaqillik street, 8
Тel: (+99866) 240-45-39, (+99866) 240-45-41
Тойлоқ тумани
иш
e-mail: i.tayloq@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 22 ноябрь
4-1405-2201/2710-сонли
Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Қ.Мурадовнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Н.Абулсаидовнинг котиблигида, аризачи Ургут тумани Давлат
солиқ инспекцияси вакили Т.Нарзиқулов (ишончнома асосида) иштирокида,
аризачи Ургут тумани Давлат солиқ инспекциясининг жавобгар JALOLOV
JO‘RABEK XUSENOVICH ЯТТга нисбатан берган аризаси бўйича ишни Тойлоқ
туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Тойлоқ туманлараро иқтисодий судига Ургут тумани Давлат солиқ
инспекцияси ариза билан мурожаат қилиб, унда JALOLOV JO‘RABEK
XUSENOVICH ЯТТ томонидан 2022 йил сентябр ойи учун ягона солиқ тўлови
бўйича солиқ ҳисоботи белгиланган муддатларда солиқ органига тақдим
этилмаганлигини, белгиланган муддатларда солиқ ҳисоботини тақдим этиши ва
жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши
тўғрисида жавобгарнинг шахсий кабинетига электрон шаклда сабабларини
кўрсатган ҳолда 2022 йил 20-октябр куни хабарнома ҳамда огоҳлантириш хати
юборилганлигини, бироқ жавобгар томонидан 2022 йил сентябр ойи учун ягона
солиқ тўлови бўйича солиқ ҳисоботи 2022 йил 10-ноябр кунига қадар тақдим
этилмаганлигини билдириб, JALOLOV JO‘RABEK XUSENOVICH ЯТТнинг
банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн кундан кўп муддатга
тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи Ургут тумани Давлат солиқ
инспекцияси вакили Т.Нарзиқулов ўз тушунтиришида, суд мажлиси муҳокамаси
кунига қадар жавобгар томонидан ариза талабидаги ҳуқуқбузарликлар бартараф
қилинганлигини билдириб, ариза талабини қонуний кўриб чиқишни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
220-моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз, ишдаги мавжуд ҳужжатлар
асосида кўриб чиқиб, мазмунан ҳал этишни лозим деб топди.
Суд, иш бўйича аризачи вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги
мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги
асосларга кўра, аризани қаноатлантиришни рад қилишни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, JALOLOV JO‘RABEK XUSENOVICH ЯТТ
томонидан 2022 йил сентябр ойи учун ягона солиқ тўлови бўйича солиқ ҳисоботи
белгиланган муддатларда солиқ органига тақдим этилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 82-моддасига кўра, солиқ
ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган
шаклда қоғоз ёки электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига
илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан тақдим этилиши лозим.
Ургут тумани Давлат солиқ инспекцияси томонидан солиқ тўловчининг
шахсий кабинетига электрон шаклда 2022 йил 20-октябрда хабарнома ва
огоҳлантириш хати юборилган, лекин жавобгар томонидан солиқ ҳисоботи
топширилмаган.
Шундан сўнг, Ургут тумани Давлат солиқ инспекциясининг 2022 йил
2-ноябрдаги қарорига асосан солиқ тўловчининг банклардаги барча
ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари 10 кунга тўхтатилган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига кўра, юридик
шахслар ва ЯТТларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб
туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ
агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун солиқ
тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва (ёки) солиқ
ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан
кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг)
ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида ва бошқа ҳолларда қўлланилиши мумкин. Солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни
тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари)
томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни
ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг
илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд
томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади.
Бироқ, суд муҳокамаси кунига қадар жавобгар томонидан камчиликлар
бартараф қилинган. Даъвогар томонидан судга тақдим қилинган маълумотномада,
жавобгар томонидан камчиликлар бартараф қилинганлиги маълум қилинган.
Суд, аризачи вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни
ўрганиб, далилларга баҳо бериб, аризани қаноатлантиришни рад қилишни лозим
деб топди.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 176-179, 186, 216-217, 221 ва 222-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Аризачи Ургут тумани Давлат солиқ инспекциясининг аризасини
қаноатлантириш рад қилинсин.
Жавобгар JALOLOV JO‘RABEK XUSENOVICH ЯТТдан аризачи Ургут
тумани Давлат солиқ инспекцияси фойдасига 24 000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан бошлаб, ўн кун муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг
апелляция инстанциясига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
Ў.Қ.Мурадов