← Назад
Решение #739233 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
BO‘STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
170400, Andijon vil, Bo’ston tumani,
Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, обл. Андижан, р. Бустан,
улица Мустақиллик, 36
Тел: (0-374) 333-22-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 22 ноябрь 4-1703-2201/1523-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев раислигида,
судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар- “Ferlev” масъулияти
чекланган жамияти манфаатида жавобгар- “Бўстон туман йўллардан
фойдаланиш” унитар корхонасига нисбатан тақдим этилган даъвоси бўйича
иқтисодий ишни Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Ferlev” масъулияти чекланган жамият (кейинги ўринларда матнда “Даъвогар”
деб юритилади) ва “Бўстон туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонаси
(кейинги ўринларда матнда “Жавобгар” деб юритилади) ўртасида
2019 йил 4 январда №6/1-сонли нефт махсулотлари етказиб бериш шартнома
тузилган.
Мазкур шартнома шартларига кўра даъвогар жавобгарга ўзаро келишувга
асосан қиймати 375 000 000 сўмлик 50 тонна миқдорида “Дизел ёқилғиси”
(кейинги ўринларда матнда “Махсулот” деб юритилади) етказиб бериш,
жавобгар эса олинаётган нефт махсулотларининг қисмлари учун олдиндан 100
фоиз тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан шартнома шартларида кўрсатилган махсулотларни
қисман етказиб берилган, бироқ жавобгар етказиб берилган махсулотлар учун
тўлиқ тўловларни амалга оширмасдан қарздорликка йўл қўйган.
Шартнома мажбуриятлари жавобгар томонидан бажарилмаганлиги важи
билан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси
даъвогар манфаатида судга жавобгардан 57 345 000 сўм асосий қарз, 5 734 500
сўм пеня ундириш ҳақидаги даъво ариза билан мурожаат қилган.
Даъвогар ва жавобгар вакиллари 2022 йил 22 ноябрь кунги ариза ва
илтимоснома билан мурожаат этишиб, ишни ўзларининг иштирокисиз
кўришликни сўрашган.
Суд Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг
170-моддасига асосан ишни тарафлар вакиллари иштирокисиз кўришликни
лозим топади.
Суд ишдаги мавжуд хужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан
даъво қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида шартнома тузилган
бўлиб, шартномага асосан даъвогар жавобгарга махсулотларни етказиб бериш,
жавобгар эса етказиб берилган махсулотлар учун олдиндан тўловларни амалга
ошириш мажбуриятини олган.
2019 йил 7 февраль кунги №260-сонли товарно транспортная накладная ва
хисоб-фактурага
асосан
4 936
литр
қиймати
37 020 000
сўмлик,
2019 йил 8 февраль кунги №265-сонли товарно транспортная накладная ва
хисоб-фактурага асосан 2 710 литр қиймати 20 325 000 сўмлик жами 57 345 000
сўмлик махсулотлар етказиб берилган, бироқ жавобгар тўловни амалга
оширмасдан, 57 345 000 сўм қарздорликни вужудга келтирган.
Даъвогар жавобгарга 2022 йил 23 октябрь кунги №128-ТФ-сонли
қарздорликни ихтиёрий тўлаб бериш юзасидан талабномаси почта алоқа
хизмати орқали юборилган. Бироқ жавобгар талабномани оқибатсиз қолдирган.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги ишдаги мавжуд юк хати,
тарафлар томонидан тасдиқланган хисоб-фактуралар билан ўз тасдиғини
топади.
Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг 57 345 000 сўм
асосий қарз ундириш талабини қаноатлантиришликни лозим топади.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
“ФК” деб аталади) 236-моддасига кўра мажбурият шартларига мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Шунингдек, даъвогар етказиб берилган махсулот хақи ўз вақтида
тўланмаганлиги учун шартноманинг 6.4-бандига асосан, амалга оширилмаган
тўлов суммасининг ҳар бир куни учун 0,1 фоизи миқдорида, бироқ
бажарилмаган мажбуриятнинг 10 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда
5 734 500 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд томонидан даъвогарнинг пеня ундириш талаби ҳисоб-китоби
ўрганилган тўғри ҳисобланганлиги аниқланди.
Зеро, ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда,
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб беради.
ФКнинг 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга хақли эканлиги, бунда қарздор
мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган
тарафларнинг мулкий ахволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари
эътиборга олиниши белгиланган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 2007 йил 15 июнь
кунги 163-сонли Пленум қарорида “Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги
даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб
қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт”-деб
белгиланган.
Юқоридагиларга асосан суд пеня ундириш талабини мухокама этиб,
тарафларнинг мажбуриятларни бажариш даражасини, тарафларнинг шартнома
интизомига риоя этишларини инобатга олиб 2 650 000 сўм миқдорида пеня
ундиришни лозим топади.
Суд ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича давлат божи тўловини ундириш
масаласини мухокама этиб, жавобгар хисобидан Республика бюджетига давлат
божи тўловини ундиришни лозим топади.
Зеро, ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан
билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг
миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд
томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга
олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб
чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши
лозимлиги белгиланган.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 170, 176-180 моддаларини қўллаб
қарор
қ и л а д и:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
“Бўстон туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонаси ҳисобидан:
- “Ferlev” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 57 345 000 сўм асосий
қарз, 2 650 000 сўм пеня ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 1 261 590 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Бўстон туманлараро
иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин.
Раислик этувчи
С.Умаралиев