Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1406-2201/2864 Дата решения 22.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Пайарыкский межрайонный экономический суд Судья Жураев Бехзод Хамидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение BAKALEYA UZ масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "MEDIXAT" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 938491 Claim ID 2931369 PDF Hash 3e348de398c7b858... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
онунининг 40-моддаси онуни 40 law
онунининг 4-моддаси онуни 4 law
онуннинг 92-моддаси онуннинг 92 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
PAYARIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI PAYARIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 141300, Payariq shahri, Payariq 50 yilligi ko`chasi, 4-uy 141300, Payarik, Payarik 50th Anniversary street,4 Теl: (66) 425-17-35 www.oliysud.uz e-mail: i.payariq@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 22 ноябр 4-1406-2201/2864-сонли иш Пайариқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Х.Жураевнинг раислигида, А.Нормуратовнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи вакиллари Ф.Нурмуродов (2022 йил 10 ноябр кунги 10/11-сонли ишончнома ва 2022 йил 05 сентябрь кунги 110-сонли ордер асосида) ва А.Акмалжонов (2022 йил 10 ноябр кунги 10/11-сонли ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, аризачи “BAKALEYA UZ” масъулияти чекланган жамиятининг қарздор "MEDIXAT" масъулияти чекланган жамиятини банкрот деб топиш тўғрисидаги аризасини суднинг ўз биносида А.Акмалжоновнинг компьютери орқали видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб, қуйидагиларни аниқлади: Пайариқ туманлараро иқтисодий судига “BAKALEYA UZ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) ариза билан мурожаат қилиб, унда "MEDIXAT" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда қарздор деб юритилади)ни банкрот деб топишни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, қарздор суд мажлисида иштирок этмади. Суд ишни Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси 3-қисмига асосан низони қарздор вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида сўралган аризачи вакиллари ўз тушунтиришида, аризани қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, суддан қарздорни банкрот деб топишни сўради. Суд, аризачи вакилларининг тушунтиришини тинглаб, ишда мавжуд бўлган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, ариза талабини қаноатлантиришни лозим топди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, Иштихон туманлараро иқтисодий судининг 2019 йил 18 январь кунги 4-1406-1802/3855-сонли ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қаноатлантирилиб, қарздордан аризачи фойдасига 86 019 000 сўм асосий қарз, 1 720 380 сўм давлат божи, 16 218 сўм почта харажати ундириш белгиланган. Ҳал қилув қарорига асосан берилган ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Пайариқ туман бўлими томонидан 2019 йил 23 май куни қарздорнинг мол-мулклари мавжуд эмаслиги сабабли “Суд хужжатлари ва бошқа орган хужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 40-моддаси 3-бандига асосан ижросиз қайтарилган. Суднинг 2022 йил 7 октябр кунги ажрими билан қарздорнинг молиявий ҳолатини аниқлаш, унинг мол-мулкларини бут сақланишини таъминлаш чораларини кўриш, кредиторлар йиғилишини чақириш ва ўтказиш заруратини эътиборга олиб, қарздорга нисбатан кузатув таомилини жорий этилган. Ушбу суд ажрими билан 3-тоифали суд бошқарувчиси Донақулов Дилшод Донақул ўғли муваққат бошқарувчи этиб тайинланган. Муваққат бошқарувчи қарздорни банкрот деб топиш тўғрисида ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида судга ҳисобот ҳамда кредиторлар йиғилишининг 2022 йил 12 ноябрдаги 1-сонли баёни ҳужжатлари тақдим этилган. Кредиторлар йиғилишида ҳам қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги илтимоснома билан судга мурожаат қилиш ҳақида қарорга келинган. “Банкротлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажаришга қодир эмаслиги, агар тегишли мажбуриятлар ва (ёки) тўловлар мажбурияти юзага келган кундан эътиборан уч ой давомида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, унинг банкротлик аломатлари деб эътироф этилиши белгиланган. Ушбу қонуннинг 92-моддаси 1-қисмига кўра, суд кредиторларнинг биринчи йиғилиши қарори асосида, агар ушбу моддада бошқача қоида белгиланмаган бўлса, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади ёки суд санациясини ёхуд ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида ажрим чиқаради ёки келишув битимини тасдиқлайди ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритишни тугатади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 августдаги 224-сон қарорига илова “Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш Қоидалари”нинг 3-бандига кўра, суд бошқарувчиси, ўзи тайинланган вақтдан бошлаб, мазкур Қоидаларда назарда тутилган сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш бўйича ҳаракатларни амалга ошириши ҳамда чоралар кўриши шарт. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 23 мартдаги 138-сон қарорига 1-илова “Суд бошқарувчилари тўғрисида”ги Низомнинг 40-банди тўртинчи хатбошисига кўра, қарздорнинг банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш ҳаракатларини амалга оширади ва уларнинг якунлари бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли хулоса тайёрлайди. Ушбу Низомнинг 47-1-бандига кўра, тугатувчи бошқарувчи имзолангандан кейин ўн иш кунидан кечикмай банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги хулосани - кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга ва прокуратура органларига; банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулосани - кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга тақдим этади. Давлат активларини бошқариш агентлиги Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан тугатиш бошқарувчи номзоди сифатида 4-тоифали суд бошқарувчиси А.Ширинбоев кўрсатилган бўлиб, унга Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан тўртинчи тоифали суд бошқарувчиси аттестати берилган. Бундай ҳолатда, суд аризани қаноатлантиришни, қарздорни банкрот деб топишни, Ширинбоев Абдурофиқни тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлашни, тугатишга доир иш юритишни бошлашни, тугатиш бошқарувчисига қонун билан белгиланган мажбуриятларини тўлиқ бажариш лозимлиги юзасидан кўрсатма беришни лозим деб топди. ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шу сабабли суд, суд харажатларини қарздор зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 112, 118, 176179-моддаларини қўллаб, “Банкротлик тўғрисида”ги Қонуннинг 4, 124, 188 ва 189-моддаларига асосланиб, суд қарор қилди: Аризачи “BAKALEYA UZ” масъулияти чекланган жамиятининг қарздор "MEDIXAT" масъулияти чекланган жамиятини банкрот деб топиш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилсин. Қарздор "MEDIXAT" масъулияти чекланган жамияти банкрот деб топилсин ва уни тугатишга доир иш юритиш бошлансин. Қарздор "MEDIXAT" масъулияти чекланган жамиятини тугатишга доир иш юритишни бошлаш учун Ширинбоев Абдурофиқ тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлансин. Тугатиш бошқарувчиси зиммасига: - қарздорни тугатишга доир иш юритишни бошлаш, уни ташкил этиш ва эълон бериш, қарздорда сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш бўйича ҳаракатларни амалга ошириш чораларини кўриш ва хулоса тайёрлаш, имзолаш, судга тақдим қилиш; - банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги хулосани — кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга, давлат ваколатли органига ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига; банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжуд эмаслиги тўғрисидаги ҳулосани — кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга тақдим қилиш; - қонунчиликда белгиланган муддат ичида расмий нашрларда қарздор банкрот деб топилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги тўғрисидаги маълумотни чоп эттириш ва судга бу ҳақида далилларни тақдим қилиш; - тугатишга доир иш юритишни “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига мувофиқ равишда ташкил қилиш ва тугатишга доир иш юритиш ҳақидаги якуний ҳисоботини 2023 йил 22 февраль кунига қадар судга тақдим этиш масъулияти юклатилсин. "MEDIXAT" масъулияти чекланган жамиятидан “BAKALEYA UZ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 900 000 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. "MEDIXAT" масъулияти чекланган жамиятидан Олий суд депозитига 75 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддатда шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш мумкин. Б.Х.Жураев