Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2202/4338 Дата решения 21.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Абдухаликов Шавкатжон Мухамедович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТИБ Ипотека банк Ответчик / Подсудимый MADINA GRAND TEKSTIL масъулияти чекланган жамияти
Source ID 960992 Claim ID 2964890 PDF Hash fd443e670cefbc9d... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
онунининг 26-моддаси онуни 26 law
ФКнинг 268-моддаси ФКнинг 268 law
ФКнинг 279-моддаси ФКнинг 279 law
Текст решения Оригинал (узб.)
BO’STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI BUSTAN INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 170400, Andijon viloyati, Bo’ston tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy 170400, Andijan region, Bustan district, Mustaqillik street, 36 Tel: (+99874) 333 23 29 е-mail: i.buz@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Андижон шаҳри 4-1701-2202/4338-сонли иш Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Абдухаликов раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг котиблигида, даъвогар банк вакили М.Солиев (ишончнома асосида), жавобгар «MADINA GRAND TEKSTIL” масъулияти чекланган жамияти раҳбари А.Мамажонов (паспорт асосида)нинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармасининг «Ипотека банк” акциядорлик тижорат ипотека банки манфаатида жавобгар »MADINA GRAND TEKSTIL” масъулияти чекланган жамияти ва “Олтинкўл туман савдо ва ишлаб чиқариш” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берган даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси (кейинги матнларда палата деб юритилади) «Ипотека банк” акциядорлик тижорат ипотека банки (кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «MADINA GRAND TEKSTIL” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)дан 33 264 557,20 сўм, кредит фоизидан муддати ўтган 25 365 403,01 сўм, муддати келмаган кредит танидан 40 533 333,33 сўм, тўлов кечиктирилганлиги учун 14 949,27 сўм пеня ундиришни, ундирувни гаровдаги мулкларга қаратишни сўраган. Палата даъво аризада ишни палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнларда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур қоидага асосан суд ишни палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. киритилганидан сўнг жавобгар кредит қарздорлиги бўйича тўловларни тўлов графиги бўйича тўлаганлигини, 2022 йил 21 ноябрь куни ҳолатига кредит қарздорлиги, жами 23 436 600,55 сўмни ташкил этишини билдириб, даъвони қисман қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар кўрсатма бериб, график бўйича ноябрь ойига қадар бўлган кредит тўловлари бўйича тўловларни амалга оширганлигини, декабрь ойи учун тўловларни амалга оширса кредит тўлиқ сўндирилишини билдириб, даъвони қонуний ҳал қилишни сўради. Жавобгар “Олтинкўл туман савдо ва ишлаб чиқариш” МЧЖга тегишли тартибда суд мажлиси куни, жойи ва вақти ҳақида хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади. ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур модда талабига кўра суд ишни жавобгар “Олтинкўл туман савдо ва ишлаб чиқариш” МЧЖ вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, даъвогар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидагиларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнларда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 744-моддаси биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, «Ипотека банк” акциядорлик тижорат ипотека банк Андижон филиали билан жавобгар ўртасида 2019 йил 28 июн №374-сонли кредит шартномаси тузилиб, шартномага кўра, даъвогар жавобгарга улгуржи ва чакана савдо фаолиятини ривожлантириш мақсадида айланма маблағларини кенгайтириш учун (қандолат махсулотлари сотиб олиш учун) 26 фоиз устама тўлаш шарти билан, бир йиллик имтиёзли давр билан 36 ой муддатга 232 000 000 сўм миқдорда кредит маблағи ажратган. Кредитни таъминоти сифатида «MADINA GRAND TEKSTIL” масъулияти чекланган жамиятига тегишли Олтинкўл тумани, Иттифоқ маҳалласида 660,63 кв.метр ер майдонида жойлашган “Савдо дўкони” биноси ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан 10 хона умумий қурилиш майдони 660,63 кв.метр, ишлаб чиқариш майдони 599,31 кв.метрдан иборат, кадастр рақами 17:09:02:02:03:1068:0008 бўлган, давлат рўйхатидан № 1703202/461457-сон билан ўтган бино иншоат гаровга қўйилган. Жавобгар томонидан олинган кредит маблағларни ўз вақтида тўланмасдан келинганлиги оқибатида 2022 йил 27 июль куни ҳолатига жавобгарнинг муддати ўтган кредит танидан 33 264 557,20 сўм, кредит фоизидан муддати ўтган 25 365 403,01 сўм, муддати келмаган кредит танидан 40 533 333,33 сўм, тўлов кечиктирилганлиги учун 14 949,27 сўм пеня қарздорлиги ҳосил бўлган. Суд кунига қадар жавобгар кредит қарздорлиги бўйича тўловлар амалга оширганлиги натижасида кредит танидан муддати ўтган қарздорлик 8 000 000 сўм, кредит фоизидан муддати ўтган қарздорлик 6 882 619,36 сўм, пеня 20 647,86 сўм, кредит танидан муддати келмаган 8 533 333,33 сўм қарздорлик мавжуд. Даъвогар томонидан кредит карздорликни тўлаш бўйича жавобгар ёзма равишда огохлантириш хати юборилган бўлсада, жавобгар томонидан график асосида қарздорлик бартараф этилмаган. Ўзбекистон Республикаси Олий суд ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги №13/150-сонли “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қўшма Қарорининг 3-бандида, банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кейинги ўринларда – кредит ташкилоти) ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномасидан келиб чиқадиган ҳуқуқий муносабат кредит ташкилотининг кейинчалик, келишилган муддатларда, кредит бериш (кредит линиясини очиш) мажбуриятини ва қарз олувчининг олинган кредитни қайтариш ва у бўйича фоизларни тўлаш мажбуриятини ўз ичига олишлиги юзасидан тушунтириш берилган. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 9-бандига кўра, мажбуриятларни бажармаслик ҳолатлари вужудга келганда банк муддатидан олдин ёки дарҳол кредитни тўлиқ ёхуд қисман қайтарилишини талаб қилиш чораларини кўриш ҳуқуқига эга. Даъвогар вакилининг суд мажлисида берган кўргазмаси ҳамда маълумотномасига кўра, жавобгар суд мажлиси кунига қадарли кредит қарздорлиги бўйича тўловларни амалга оширган ва 23 436 600,55 сўм қолдиқ қарздорлиги мавжуд. Шу сабабли суд даъвонинг пул маблағи ундириш қисмини қисман қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига муддати ўтган қарздорлик 8 000 000 сўм, кредит фоизидан муддати ўтган қарздорлик 6 882 619,36 сўм, пеня 20 647,86 сўм, кредит танидан муддати келмаган 8 533 333,33 сўм кредит қарзини ундиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар даъво талабида ундирувни гаров мулкига қаратишни сўраган. Даъво аризада кредит қарздорлигини ундиришни “Олтинкўл туман савдо ва ишлаб чиқариш” МЧЖга тегишли гаровдаги мулкка қаратиш сўралган. Иш ҳужжатлари ва суд мажлисида аниқланишича, “Олтинкўл туман савдо ва ишлаб чиқариш” МЧЖ кредит шартномаси бўйича мажбуриятни бажарилишини таъминлаш учун бирор бир мажбурият олмаганлиги, гаровга қўйилган Олтинкўл тумани, Иттифоқ маҳалласида 660,63 кв.метр ер майдонида жойлашган “Савдо дўкони” биноси ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан 10 хона умумий қурилиш майдони 660,63 кв.метр, ишлаб чиқариш майдони 599,31 кв.метрдан иборат бино иншоатлар “MADINA GRAND TEKSTIL” МЧЖга тегишли бўлиб, нотариал тартибда тасдиқланган гаров шартномасига асосан ушбу жамиятни ўзи томонидан гаров учун берилганлиги маълум бўлди. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасига кўра, агар гаров билан таъминланган мажбурият бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва шартларда ундирувни гаров нарсасига қаратиш белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Гаров тўғрисида”ги Қонунининг 26-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган тақдирда ёки лозим даражада бажармаганда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин. ФКнинг 268-моддасида “Агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаров талабнинг уни қондириш пайтидаги хажмини таъминлайди, хусусан фоизлар, неустойка, ижрони кечиктириб юбориш натижасида етказилган зарар тўланишини, шунингдек гаровга олувчининг гаровга қўйилган ашёни сақлашга қилган зарур харажатлари ва ундирув харажатлари тўланишини таъминлайди” деб белгиланган. ФКнинг 279-моддаси 1-қисмида гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкинлиги қайд этиб ўтилган. Юқоридагиларга кўра, даъвогарнинг ушбу талаби ҳам асосли бўлиб, ундирувни гаров мулкига қаратиш лозим бўлади. Баён этилганларга асосан, суд даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига кредит танидан муддати ўтган қарздорлик 8 000 000 сўм, кредит фоизидан муддати ўтган қарздорлик 6 882 619,36 сўм, пеня 20 647,86 сўм, кредит танидан муддати келмаган 8 533 333,33 сўм кредит қарзини ҳамда 24 000 сўм суд харажатини ундиришни, ундирувни гаров мулкига қаратишни, даъвони қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ 1 983 564,86 сўм давлат божини жавобгардан Республика бюджетига ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд Қ И Л А Д И: Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин. «MADINA GRAND TEKSTIL” масъулияти чекланган жамиятидан «Ипотека банк» акциядорлик тижорат ипотека банки фойдасига кредит танидан муддати ўтган қарздорлик 8 000 000 сўм, кредит фоизидан муддати ўтган қарздорлик 6 882 619,36 сўм, 20 647,86 сўм пеня, 8 533 333,33 сўм кредит танидан муддати келмаган кредит қарзи ва 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ундирув «MADINA GRAND TEKSTIL” масъулияти чекланган жамиятига тегишли Олтинкўл тумани, Иттифоқ маҳалласида 660,63 кв.метр ер майдонида жойлашган “Савдо дўкони” биноси ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан 10 хона умумий қурилиш майдони 660,63 кв.метр, ишлаб чиқариш майдони 599,31 кв.метрдан иборат бино иншоатларга қаратилсин. Даъво аризасини қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. MADINA GRAND TEKSTIL масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 1 983 564,86 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят келтирилиши мумкин. Раислик этувчи Ш.Абдухаликов