Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2202/4341 Дата решения 21.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Абдухаликов Шавкатжон Мухамедович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение MONOPOLIYAGA QARSHI KURASHISH QO`MITASINING ANDIJON VILOYATI HUDUDIY BOSHQARMASI Ответчик / Подсудимый ANDIJONYOG акционерлик жамияти
Source ID 961003 Claim ID 2964887 PDF Hash a111b25b1cc3f12d... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онун 15-моддаси онун 15 law
онуннинг 21-моддаси онуннинг 21 law
аролик Кодексининг 1023-моддаси аролик Кодекси 1023 code_article
ушбу Кодекснинг 1030-моддаси ушбу Кодекс 1030 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
BO’STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI BUSTAN INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 170400, Andijon viloyati, Bo’ston tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy 170400, Andijan region, Bustan district, Mustaqillik street, 36 Tel: (+99874) 333 23 29 е-mail: i.buz@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан Ҳ AЛ Қ И Л У В Қ AР OР И Андижон шаҳри 4-1701-2202/4341-сонли иш Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судья Ш.Абдухаликов раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг котиблигида, даъвогар Монополияга қарши курашиш қўмитаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармасининг, жавобгар «Andijonyog`moy» акциядорлик жамиятига нисбатан тақдим этган даъвоси бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакили Х.Обидов (ишончнома асосида)нинг иштирокида, Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда – “Даъвогар” деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, «Andijonyog`moy» акциядорлик жамияти (бундан буён матнда– “Жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 205 800 000 сўм асоссиз равишда ортиқча олинган даромадни ва 41 160 000 сўм жарима ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризада кўрсатилган важларни такрорлаб, мавжуд ҳолатлар жавобгар томонидан бартараф этилмаганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган 3-шахс сифатида жалб қилинган Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси вакили олдинги суд мажлисида кўрсатма бериб, даъвони қонуний ҳал қилишни сўради. Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган, бироқ жавобгар вакили суд мажлисига келмади ва низо юзасидан ўз эътирозини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 170-моддасининг учинчи қисмига асосан, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги далилларга баҳо бериб, қуйидагиларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 08 октябрдаги “Товар-хом ашё биржалари фаолияти самарадорлигини ошириш ва биржа савдоси механизмларини янада такомиллаштириш чоралари тўғрсида”ги ПҚ-4484-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 мартдаги “Юқори ликвидли ва монопол товарларни сотиш жараёнларига бозор механизмларини жорий этишнинг давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ 5031-сонли қарорида кўрсатилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, «Andijonyog`moy» акциядорлик жамиятида ўрганиш ишлари ўтказилган. Ўрганиш давомида, жамият томонидан тасдиқланган режа-графикка асосан 2021 йилнинг апрель ойи учун махсулот биржа савдоларига қўйилиши бўйича графикка асосан бир савдо кунига ўртача 50 тоннадан биржа савдоларига қўйиши режалаширилган бўлсада, 12, 13, 15, 16, 19, 20, 21, 23, 26, 27, 28, 29 апрель кунлари биржа савдоларига махсулот қўйилмаганлиги, 14, 22, 29 апрель кунлари биржа савдоларига йирик миқдорларда махсулотлар қўйилганлиги аниқланган. Жумладан, шрот махсулоти 1 тоннаси 3 190 800 сўмдан 4 214 300 сўмгача, шелуха махсулоти 3 350 000 сўмгача бўлган нархларда сотилган, шрот махсулотининг биржа савдоларидаги ўртача бошланғич нархи 1 тоннаси 2 900 000 сўмдан бўлиб, жамият томонидан 3 190 800 сўмдан 4 214 300 сўмгача қиммат нархда, шелуха махсулотининг биржа савдоларидаги ўртача бошланғич нархи 1 тоннаси 2 301 800 сўмдан бўлиб, жамият томонидан 1 тоннаси 3 350 000 сўмгача қиммат нархларда сотилганлиги натижасида жавобгар томонидан жами 205 800 000 сўм асоссиз равишда ортиқча даромад олинган. Текширувда аниқланган ҳолатлар юзасидан жавобгарга нисбатан 2022 йил 5 апрель куни 07/04-сонли қарор қабул қилиниб, унга кўра Ўзбекистон Республикаси “Рақобат” тўғрисидаги қонун 15-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 мартдаги “Юқори ликвидли ва монопол товарларни сотиш жараёнларига бозор механизмларини жорий этишнинг давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ 5031-сонли қарор 1-банди талаблари бузилган деб топилган, натижада асоссиз олинган 205 800 000 сўм даромадни иҳтиёрий равишда бошқарманинг махсус-ҳисоб рақамига тўлаши тўғрисида мажбурий кўрсатма берилган. Бироқ жавобгар қарор талабларини бажармасдан даъвогарнинг ҳисоб рақамига ҳисобланган 205 800 000 сўм асоссиз олинган даромадни ўтказиб бермаган. Ўзбекистон Республикаси “Рақобат” тўғрисидаги қонун (Матнда кейиинги ўринда “Қонун” деб аталади) 15-моддасига асосан, биржа савдоларини ўтказишда рақобатни чеклашга олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар, шу жумладан: биржа савдоларини ўтказиш жараёнига таъсир кўрсатадиган ҳаракатлар, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно; биржа савдолари иштирокчиларининг келишиб олинган ҳаракатлари натижасида жорий биржа нархларининг кескин кўтарилишига ёки қатъий белгиланишига олиб келадиган ҳаракатлар; биржа савдоларида талабнинг ўзгаришига сабаб бўлиши мумкин бўлган ёлғон маълумотларни тарқатиш билан боғлиқ ҳаракатлар тақиқланади. Ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган монополияга қарши талабларнинг бузилиши биржа савдолари натижалари бўйича тузилган битимларни ҳақиқий эмас деб топиш учун асос бўлади. Қонуннинг 21-моддаси иккинчи қисми 4-кичик хатбошида Монополияга қарши орган рақобат тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги ҳақидаги, шу жумладан: рақобат тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги натижасида олинган даромадни (фойдани) белгиланган тартибда ундириш ҳақидаги ваколатларни амалга оширади, деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 мартдаги “Юқори ликвидли ва монопол товарларни сотиш жараёнларига бозор механизмларини жорий этишнинг давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ 5031-сонли қарорнинг 1-банди а) кичик хатбошида, 2021 йил 15 июндан бошлаб шундай тартиб жорий этилсинки, унга мувофиқ қуйидаги товарлар ички бозорда фақат биржа савдолари орқали бозор тамойиллари асосида реализация қилинади: а) монополист корхоналар ва (ёки) устав фонди (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахс, устав фонди (капитали)нинг 50 фоизи ва ундан ортиғи устав фонди (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахс (кейинги ўринларда — монопол ва давлат иштирокидаги ташкилотлар) томонидан ишлаб чиқарилган: поливинилхлорид (ПВХ) ва формалин — барча харидорларга; истеъмол этил спирти — ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, тегишли лицензия ва мувофиқлик сертификатларига эга бўлган ишлаб чиқарувчиларга, шунингдек, фақат ўз эҳтиёжлари учун охирги истеъмолчи сифатида фойдаланиш мақсадида давлат органлари ва ташкилотларига; техник этил спирти — барча харидорларга; кумуш— заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчиларга; Мазкур қарорнинг 1-банди б) кичик хатбошида, 2023 йил 1 январга қадар монополист бўлмаган ва (ёки) устав фонди (капитали)да давлат улуши 50 фоиздан кам бўлган ёки давлат улуши мавжуд бўлмаган юридик шахслар томонидан ишлаб чиқарилган: цемент — ишлаб чиқариш ҳажмининг камида 50 фоизи; пахтадан олинган чигит, пахта мойи (жумладан, экстракция пахта мойи) ва қайта ишланган чигит чиқиндилари (шрот, шелуха) — ишлаб чиқариш ҳажмининг 100 фоизи, деб белгиланган; Мазкур холатда, даъвогарнинг талаби асосли эканлиги иш ҳужжатларида жавобгарга нисбатан иш қўзғатиш тўғрисидаги ажрим, жавобгарга нисбатан ортиқча олинган даромадни бошқарма ҳисоб-рақамига ўтказиб бериш тўғрисидаги қарор, даъвогар вакилларининг суддаги кўрсатувлари ва ишда мавжуд бошқа далиллар билан тўлиқ ўз исботини топади ва даъво талабларини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 1023-моддасига асосан, қонун ҳужжатларида ёки битимда белгиланган асосларсиз бошқа шахс (жабрланувчи)нинг ҳисобидан мол-мулкни эгаллаб олган ёки тежаб қолган шахс (қўлга киритувчи) асоссиз эгаллаб олинган ёки тежаб қолинган молмулкни (асоссиз орттирилган бойликни) жабрланувчига қайтариб бериши шарт, ушбу Кодекснинг 1030-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги 239-сон қарори билан тасдиқланган, “Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Низом (Матнда кейиинги ўринда “Низом” деб аталади)нинг 42-банди 2-хатбошида, “Ушбу низом бузилиши натижасида олинган маблағлар бир ой муддатда ихтиёрий тартибда тўланмаганда, монополияга қарши давлат органи истеъмолчиларга қайтариш ва/ёки олиб қўйилиши керак бўлган маблағлар ундирилиши тўғрисида судга мурожаат қилади” деб белгиланган. Юқоридагиларга асосан суд даъвогарнинг 205 800 000 сўм асоссиз равишда ортиқча олинган даромадни ундириш талабини қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек даъвогар жавобгарга нисбатан 41 160 000 сўм жарима ундиришни сўраган. Низомнинг 49-бандида, монополияга қарши давлат органи томонидан, шунингдек назорат органлари томонидан тақдим этилган текшириш ва ўрганиш материаллари асосида ушбу Низом талаблари бузилиши аниқланган тақдирда, ушбу Низомнинг 37 — 41-бандларига мувофиқ қайтарилиши, олиб қўйилиши керак бўлган маблағларнинг 10 фоизидан 20 фоизигача миқдорда жарима қўлланиши белгиланган. Даъвогар асосли равишда жавобгардан 41 160 000 сўм жарима ундиришни сўраган. Бироқ суд жавобгарнинг молиявий ҳолатини инобатга олиб ундириш сўралган 41 160 000 сўм жаримани камайтиришни ҳамда 30 870 000 сўм миқдорида жарима қўллаб, даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади. Суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, даъво асосли эканлиги ва даъвони қисман қаноатлантирилганлигини инобатга олиб, жавобгар ҳисобидан давлат бюджетига давлат божи тўловини ундиришни лозим топди. Зеро, ИПКнинг 118-модданинг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 1023-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-179-моддаларини қўллаб, қарор қилди: Даъво қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар «Andijonyog`moy» акциядорлик жамияти ҳисобидан: - даъвогар Монополияга қарши курашиш қўмитасининг маҳсус ҳисоб рақамига 205 800 000 сўм асоссиз равишда ортиқча олинган даромад, 30 870 000 сўм жарима ва 24 000 сўм почта ҳаражати; - Республика бюджетига 4 939 200 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори кучга кирган кундан ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикояти берилиши мумкин. Судья Ш.Абдухаликов