Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2202/4777 Дата решения 21.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Абдухаликов Шавкатжон Мухамедович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТИБ Ипотека банк Ответчик / Подсудимый SIFAT STANDART 2020 масъулияти чекланган жамияти
Source ID 961000 Claim ID 2964873 PDF Hash d2c38f37cc22e882... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ФКнинг 736-моддаси ФК 736 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
олларда ФКнинг 734-моддаси олларда ФК 734 law
айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФКнинг 327-моддаси айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФК 327 law
онунининг 26-моддаси онуни 26 law
ФКнинг 268-моддаси ФКнинг 268 law
ФКнинг 279-моддаси ФКнинг 279 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
BO’STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI BUSTAN INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 170400, Andijon viloyati, Bo’ston tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy 170400, Andijan region, Bustan district, Mustaqillik street, 36 Tel: (+99874) 333 23 29 е-mail: i.buz@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Андижон шаҳри 4-1701-2202/4777-сонли иш Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Абдухаликов раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг котиблигида, даъвогар банк вакили М.Солиев (ишончнома асосида)нинг иштирокида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармасининг «Ипотека банк” акциядорлик тижорат ипотека банки манфаатида жавобгар »SIFAT STANDART 2020” масъулияти чекланган жамияти ва «MUSTAQIL YO`L TA`MIR” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан кредит танидан муддати ўтган 375 000 000 сўм, кредит учун ҳисобланган фоиз 58 612 028 сўм, муддати келмаган кредит танидан 150 000 000 сўм, тўлов кечиктирилганлиги учун 3 237 934 сўм пеня ва 24 000 сўм почта харажатини ундириш, ундирувни гаровдаги мулкларга қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси (кейинги матнларда палата деб юритилади) «Ипотека банк” акциядорлик тижорат ипотека банки (кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «SIFAT STANDART 2020” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)дан кредит танидан муддати ўтган 375 000 000 сўм, кредит учун ҳисобланган фоиз 58 612 028 сўм, муддати келмаган кредит танидан 150 000 000 сўм, тўлов кечиктирилганлиги учун 3 237 934 сўм ундиришни, ундирувни гаровдаги мулкларга қаратишни сўраган. Палата даъво аризада ишни палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнларда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур қоидага асосан суд ишни палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Даъвогар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Жавобгар “SIFAT STANDART 2020” МЧЖ вакили олдинги суд мажлисида кўрсатма бериб, даъвони қонуний ҳал қилишни сўраган. Жавобгар “MUSTAQIL YO`L TA`MIR” МЧЖ МЧЖ телефонограмма орқали суд мажлиси куни, жойи ва вақти ҳақида хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади. ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур модда талабига кўра суд ишни жавобгар “MUSTAQIL YO`L TA`MIR” МЧЖ вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг кўрсатмаларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидагиларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнларда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 744-моддаси биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, “Ипотека банк” акциядорлик тижорат ипотека банк Андижон филиали билан жавобгар ўртасида 2021 йил 02 апрелда №796/8-2021-сонли кредит шартномаси тузилиб, шартномага кўра, даъвогар жавобгарга айланма маблағларни тўлдириш учун 22,99 фоиз устама тўлаш шарти билан, олти ойлик имтиёзли давр билан 18 ой муддатга 825 000 000 сўм миқдорда кредит маблағи ажратган. Жавобгар томонидан олинган кредит маблағларни ўз вақтида тўланмасдан келинганлиги оқибатида жавобгарнинг муддати ўтган қарздорлик 375 000 000 сўм, кредит учун ҳисобланган фоиздан муддати ўтган 58 612 028 сўм, кредит танидан муддати келмаган 150 000 000 сўм, тўлов кечиктирилганлиги учун 3 237 934 сўм пеня қарздорлик ҳосил бўлган. Даъвогар томонидан кредит карздорликни тўлаш бўйича жавобгар ёзма равишда огохлантириш хати юборилган бўлсада, шу кунга қадар жавобгар томонидан графикка амал қилмай қарздорлик бартараф этилмаганлиги. ФКнинг 736-моддаси иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли Қарорининг 5-бандига кўра, қарз олувчилар (қарздорлар)нинг кредитларни қайтармаганлик учун кредит ташкилотлари олдидаги жавобгарлиги доирасини аниқлашда судлар қарз таркибига кредитнинг ёки унинг бир қисмининг суммаси, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит шартномасида белгиланган ҳажмда бошқа тўловлар (комиссиялар) киришидан келиб чиқишлари зарурлиги, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит ташкилоти томонидан қарз олувчи (қарздор) банкнинг пул маблағларидан амалда фойдаланган бутун даври учун, ҳатто актив (кредит/қарз) ўстирмаслик мақомига ўтказилган тақдирда ҳам, пул мажбуриятларини кечиктириш даврини қўшган ҳолда ҳисобланиши мумкинлиги, шунингдек, ушбу Қарорнинг 10бандига кўра, ФКнинг 736-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, агар қонун ҳужжатларида ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз олувчи қарз суммасини вақтида қайтармаган ҳолларда ФКнинг 734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар тўланган бўлишидан қатъи назар, қарз қайтариб берилиши керак бўлган кундан бошлаб то у қарз берувчига қайтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФКнинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган миқдорда фоизлар тўланиши кераклиги, кредит шартномасининг муддатидан олдин бекор қилиниши кредит ташкилотини кредит шартномасини бекор қилиш пайтидан бошлаб қайтариш кунига қадар пул маблағларидан фойдаланилган бутун давр учун ФКнинг 327моддасида назарда тутилган фоизларни олиш ҳуқуқидан маҳрум қилмаслиги бўйича тушунтириш берилган. Иш ҳужжатлари ва суд мажлисида аниқланган ҳолатларга кўра, жавобгар кредит шартномасида кўрсатилган мажбуриятларини бажармаганлиги натижасида 375 000 000 сўм муддати ўтган қарздорлик, 58 612 028 сўм кредит учун ҳисобланган фоиздан муддати ўтган қарздорлик, 150 000 000 сўм кредит танидан муддати келмаган қарздорлик, тўлов кечиктирилганлиги учун 3 237 934 сўм пеня қарздорлиги вужудга келган. Шу сабабли суд, жавобгардан даъвогар фойдасига 375 000 000 сўм муддати ўтган қарздорлик, 58 612 028 сўм кредит учун ҳисобланган фоиздан муддати ўтган қарздорлик, 150 000 000 сўм кредит танидан муддати келмаган қарздорлик, тўлов кечиктирилганлиги учун 3 237 934 сўм пеня ундиришни лозим топади. Кредитни таъминоти сифатида “MUSTAQIL YO`L TA`MIR” МЧЖга тегишли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Андижон вилоят бошқармаси томонидан 10.10.2020 йилда берилган UZ-AA 029373 рақамли техник паспортга асосан DX190WA русумли, 2020 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами DB58TIS938765E01, кузов шасси рақами DHKCEVWAZEK5005550, ранги сариқ, давлат рақам белгиси 60FA962 бўлган эксковатор гаровга қўйилган. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасига кўра, агар гаров билан таъминланган мажбурият бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва шартларда ундирувни гаров нарсасига қаратиш белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Гаров тўғрисида”ги Қонунининг 26-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган тақдирда ёки лозим даражада бажармаганда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин. ФКнинг 268-моддасида “Агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаров талабнинг уни қондириш пайтидаги хажмини таъминлайди, хусусан фоизлар, неустойка, ижрони кечиктириб юбориш натижасида етказилган зарар тўланишини, шунингдек гаровга олувчининг гаровга қўйилган ашёни сақлашга қилган зарур харажатлари ва ундирув харажатлари тўланишини таъминлайди” деб белгиланган. ФКнинг 279-моддаси 1-қисмида гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкинлиги қайд этиб ўтилган. Юқоридагиларга кўра, даъвогарнинг ушбу талаби ҳам асосли бўлиб, ундирувни гаров мулки қаратиш лозим бўлади. ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талабларига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юкланади. Баён этилганларга асосан, суд даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 375 000 000 сўм муддати ўтган қарздорлик, 58 612 028 сўм кредит учун ҳисобланган фоиздан муддати ўтган қарздорлик, 150 000 000 сўм кредит танидан муддати келмаган қарздорлик, тўлов кечиктирилганлиги учун 3 237 934 сўм пеня ва 24 000 сўм почта харажатини ундиришни, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ 11 736 999,24 сўм давлат божини жавобгардан Республика бюджетига ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176, 177-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 327, 734, 736, 744-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. «SIFAT STANDART 2020” масъулияти чекланган жамиятидан «Ипотека банк» акциядорлик тижорат ипотека банки фойдасига 375 000 000 сўм муддати ўтган қарздорлик, 58 612 028 сўм кредит учун ҳисобланган фоиздан муддати ўтган қарздорлик, 150 000 000 сўм кредит танидан муддати келмаган қарздорлик, тўлов кечиктирилганлиги учун 3 237 934 сўм пеня ва 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ундирув “MUSTAQIL YO`L TA`MIR” МЧЖга тегишли 2020 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами DB58TIS938765E01, кузов шасси рақами DHKCEVWAZEK5005550, ранги сариқ, давлат рақам белгиси 60FA962 бўлган эксковаторга қаратилсин. «SIFAT STANDART 2020” масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 11 736 999,24 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда шу суд орқали орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин. Раислик қилувчи Ш.Абдухаликов