Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2501/345 Дата решения 18.04.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Сабиров Илгизар Матякубович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 380417 Claim ID 2766329 PDF Hash cb7daaf7d6756cba... Загружено 09.04.2026 05:39 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 277-моддаси збекистон Республикаси ЖК 277 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 22 law
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 10-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 10 code_article
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 15-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 15 code_article
збекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 277 code_article
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 451-моддасининг 5-қисми збекистон Республикаси Жиноят кодекси 451 5 code_article
збекистон Республикаси ЖПК 4974-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 4974 law
збекистон Республикаси ЖПК 498-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 498 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1 2025 йил апрель ойининг 18 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи туман судининг раиси И.Сабиров, судья ёрдамчиси Б.Эгамназаровнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Чилонзор туман прокурорининг ёрдамчиси Х.Олимжонов, жабрланувчи Ҳ.Олтиев, судланувчи Д.Қудратов ва унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи “Chilonzor himoya” адвокатлар ҳайъати адвокати Ш.Хамрахужаевларнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖК 277-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан айбланган Қудратов Дониёрали Рустам ўғлига нисбатан №1-1006-2501/345сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Қудратов Дониёрали Рустам ўғли (Qudratov Doniyorali Rustam o’g’li), 2001 йил 05 апрель куни Тошкент вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти олий, вақтинча ишсиз, бўйдоқ, муқаддам судланмаган, Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Ўнқўрғон МФЙ, Оқтепа кўчаси, 59-уйда яшовчи, эҳтиёт чораси сифатида “муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат” қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Суд, судланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Судланувчи Д.Қудратов, 2025 йил 20 январь куни, соат 18:00ларда, Чилонзор тумани, Ал-Хоразмий МФЙ 15-уйнинг олдида бўла туриб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, арзимас сабаб билан Ҳ.Олтиев билан жанжаллашиб, ўз ҳаракатлари билан фуқароларнинг тинчлигини бузаётганини англаган ҳолда, уни қўли билан боши ва танасининг турли қисмларига уриб-дўппослаб, ўртача оғир тан жароҳати етказган. Судга оид тиббиёт экспертизасининг 2025 йил 06 февралдаги 626сонли хулосасига кўра, Ҳ.Олтиевнинг танасида ўнг оёқ катта болдир суяги ошиғининг ёпиқ силжимасдан синиши, ўнг қўл билак суяги дистал эпифизи, ўнг қўл кафт қайиқсимон суягининг ёпиқ силжимасдан синиши каби жароҳатлар аниқланиб, оғирлик даражасига кўра ўртача оғир тан жароҳатлари туркумига кириши аниқланган. Судланувчи Д.Қудратов суд мажлисида, айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, 2025 йил 20 январь куни Ўрикзор бозоридан ўз бошқарувидаги автомашинада ўтиб кетаётганида, кейинчалик шахсини билган Ҳ.Олтиев унинг автомашинасини туртиб, сўнгра тўхтамасдан қоча бошлаганлиги, шунда унинг ортидан қувганида, Ҳ.Олтиев уни онасидан сўкканлиги ва қочишда давом этганлиги, шу тариқа Ҳ.Олтиевни қувиб, Ал-Хоразмий айланаси ёнида етиб олиб, йўлини сиқиб тўхтатганлиги, Ҳ.Олтиев автомашинадан тушиб, яна уни ҳақоратлаб кетганлиги, Ҳ.Олтиевдан нима сабабдан автомашинасини туртиб қочиб кетганини сўраганида, Ҳ.Олтиев уни автомашинасидан тушириб, ҳақорат қилишда давом этиб, уни тепганлиги, шунда жаҳл устида Ҳ.Олтиевни урганида, у йиқилганлиги, сўнгра унинг бош соҳасига бир неча марта қўли билан урганлиги, ҳозирда Ҳ.Олтиев билан ўзаро келишиб олганлиги ва соғлиғини тиклаш билан боғлиқ ҳаражатларини қоплаганлиги, содир қилган ҳаракатлари оқибатларини тушуниб етиб ва бундан пушаймонлигини билдириб, унга енгилроқ жазо тайинлашни сўраб кўрсатув бериб ўтди. Судланувчи Д.Қудратов айбига иқрорлик билдириб берган кўрсатувларидан ташқари, унинг айби қуйидаги далиллар билан тўлиқ тасдиқланади. Жабрланувчи Ҳ.Олтиев суд мажлисида, 2025 йил 20 январь куни ўз бошқарувидаги автомашинада йўл четида танишини кутиб турганлиги, таниши келиб кетгач, йўлида давом этиш учун ҳаракатланаётган автомашиналарга йўл бериб, қатнов қисмига қўшилиб кетаётганида, унинг орқасидан келган Спарк русумли автомашина ҳайдовчиси сигнал чалиб, чироқларини ўчириб ёққанлиги, сўнгра унинг ўнг томонидан ўтиб, ойнасини тушириб нимадир деганлиги, унинг гапларига аҳамият бермаганлиги, шундан сўнг кейинчалик шахсини билган Д.Қудратов унинг олд тарафига ўтиб, ҳаракатланишга тўсқинлик қилиб, бир неча марта кескин тормоз берганлиги, шунда ҳам йўлида давом этганлиги ва уйи ёнига келиб, автомашинасидан тушганида, Д.Қудратов унинг ортидан етиб келиб, ҳақоратлай бошлаганлиги, шунда Д.Қудратовга жавоб қайтарганлиги, Д.Қудратов эса унинг ёқасидан ушлаб, ўнг оёғига бир марта тепганлиги, сўнгра йиқилиб тушганидан сўнг қўллари билан боши ва танасининг турли қисмларига уриб тан жароҳати етказганлиги, сўнгра уларни қўшнилари ажратиб қўйишганлиги, соғлигини тиклаш билан боғлиқ барча ҳаражатларни судланувчи Д.Қудратов тўлиқ қоплаб берганлиги, ҳозирда Д.Қудратов билан ўзаро келишиб олганлиги ва унга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини билдириб, судланувчи Д.Қудратовга енгилроқ жазо тайинлашни сўраб кўрсатув бериб ўтди. Суд, жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, судланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95,112-моддалари талаблари бўйича баҳо бериб, суд мажлисида аниқланган ҳолатларни ҳамда тергов материалларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси талаблари асосида синчковлик билан, ҳар томонлама ва холисона текшириб чиқиб, Д.Қудратовнинг содир этган жиноятларидаги айби терговга қадар текширув даврида олинган ариза ва тушунтириш хатлари, судга оид тиббиёт экспертизаси хулосаси, юзлаштириш баённомаси ҳамда жиноят ишидаги бошқа объектив далиллар билан тўлиқ ўз тасдиғини топади деб ҳисоблайди. Суд, тергов органи томонидан судланувчи Д.Қудратовнинг жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, Ҳ.Олтиевни урибдўппослаб, ўртача оғир тан жароҳати етказганда ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖК 277-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги Қарорининг 28-бандида “Судларнинг эътибори, ҳукм чиқаришда уларнинг жазо тайинлашнинг умумий асослари тўғрисидаги қонун талабларига оғишмай риоя қилиш шартлиги, жиноят қонунининг асосий тамойилларидан бири инсонпарварлик тамойили эканлиги ва унинг мазмунига кўра жиноят содир этган шахсга нисбатан у аҳлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклигига қаратилиши лозим”лиги ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 03 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг: 1-бандида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига қатъий амал қилишга қаратилсин” – деб, 2-бандида “Судларга тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 10-моддасида назарда тутилган жавобгарликнинг муқаррарлик принципи ҳар доим ҳам жазо қўлланилиши шартлигини англатмайди” – деб, 3-бандида эса “Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти тажовуз объекти (инсон ҳаёти ва соғлиғи, мулк, жамоат хавфсизлиги ва ҳ.к.), айб шакли, жиноий қилмишнинг қонунда қайси тоифага (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 15-моддаси) киритилганлиги билан белгиланади. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси қилмиш содир этилиши ҳолатлари (жиноий ниятнинг амалга оширилганлиги даражаси ва босқичлари, жиноятни содир этиш усули, зарар миқдори ёки келиб чиққан оқибатлар оғирлиги, иштирокчиликда содир этилган жиноятда судланувчининг роли) билан белгиланади” – деб таъкидланган. Суд, судланувчи Д.Қудратовга жазо чораси ва турини белгилашда, Ўзбекистон Республикаси ЖК 55, 56-моддалари талабларига риоя қилиб, юқорида қайд қилинган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорлари раҳбарий кўрсатмаларидан келиб чиқиб, унинг шахсини, яъни муқаддам судланмаганлигини, ёшини, оилавий шароитини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб ҳисоблаб, қасддан жиноят содир этганлигини 4 жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, унга нисбатан айбли деб топилаётган модданинг қисми санкциясида назарда тутилган мажбурий жамоат ишлари жазосини тайинлашни лозим топади. Бундан ташқари суд, мазкур жиноят оқибатида етказилган моддий зарар ўрни қопланганлигини ва жабрланувчи шу мазмунда судга ариза билан мурожаат қилганлигини эътиборга олади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси 1-қисми, 138-моддаси талабидан келиб чиқиб, Жиноят-процессуал кодексининг 454457, 460, 463, 465-468, 471-473-моддаларига риоя қилиб, суд Қ И Л А Д И: Қудратов Дониёрали Рустам ўғли (Qudratov Doniyorali Rustam o’g’li) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисмининг “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин. Қудратов Дониёрали Рустам ўғлига Ўзбекистон Республикаси ЖК 277моддаси 2-қисмининг “а” банди билан 360 (уч юз олтмиш) соат мажбурий жамоат ишларига жалб қилиш жазоси тайинлансин. Д.Қудратовнинг мажбурий жамоат ишларини ўташи мумкин бўлган жойлар (объектлар) ва мажбурий жамоат ишларининг тури мазкур жазонинг ижросини назорат қилувчи органлар томонидан белгилансин. Д.Қудратовга нисбатан тайинланган мажбурий жамоат ишлари жазоси бир кунда 4 (тўрт) соатдан кўп бўлмаган вақтда ўташ белгилансин. Д.Қудратовга жазони ўташдан бўйин товлаган тақдирда, мажбурий жамоат ишларининг ўталмаган муддати озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо билан алмаштирилиши тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 451-моддасининг 5-қисми талаби тушунтирилсин. Ҳукм ижросини назорат қилиш Тошкент вилояти, Қибрай тумани ИИО ФМБ Пробация гуруҳи зиммасига юклатилсин. Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг Д.Қудратовга нисбатан танланган “муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат” эҳтиёт чораси бекор қилинсин. Жиноят оқибатида етказилган моддий зарар ўрни қопланганлиги ва жабрланувчи шу мазмунда судга ариза билан мурожаат қилганлиги инобатга олинсин. Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг иш юзасидан ашёвий далил деб эътироф этилган бир дона DVD диск жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлаш учун қолдирилсин. Ҳукмдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳриридаги Ўзбекистон Республикаси ЖПК 4974-моддасига асосан ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, жабрланувчи ва уларнинг қонуний вакиллари ҳукмнинг кўчирма нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши ёхуд ҳукм қонуний кучга киргандан 5 сўнг Ўзбекистон Республикаси ЖПК 498-моддасига асосан кассация тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин. Раислик қилувчи судья: И.Сабиров