← Назад
Решение #739480 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| кодекси | 111 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 217 | — | code_article | |
| Ушбу Кодекс | 215 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 222 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
XO‘JAOBOD TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KHODJAOBOD INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
171400, Andijon viloyati,
Xo‘jaobod shahar, Pok niyat ko‘chasi, 2-uy
171400, Andijan region,
Khodjaobod city, Pok niyat street, 2.
Тel., Ғах: (+998-74) 741-12-82, veb-sayt: www.oliysud.uz, е-mail: i.xujaobod@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 21 ноябрь
4-1706-2201/1307-сонли иш
Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.К.Абидовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Т.Алиқуловнинг суд мажлиси котиблигида,
аризачи - .....................нинг
жавобгар – "....................." масъулияти чекланган жамиятига нисбатан
банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида
электрон тарзда шакллантирилган аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни
аризачи вакили ................... (2022 йил 18 октябрь куни берилган
23-01842-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Хўжаобод туман Давлат
солиқ инпекцияси маъмурий биносида, очиқ, сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
..................... (бундан буён матнда “аризачи” ёки “ДСИ” деб юритилади)
Хўжаобод туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб,
"....................." масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “жавобгар”
деб юритилади)нинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн
кундан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили ариза талабини қўллаб-қувватлаб,
жавобгарнинг солиқ органларида мавжуд манзили бўйича жойига чиқиб
ўрганилганида жамият кўрсатилган манзилда мавжуд эмаслиги аниқланганлиги
учун Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддаси 4-қисмига
асосан жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар ўн кундан
кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш ҳақида қарор электрон тарзда
юборилганлиги ва бу ҳақида жавобгарнинг шахсий кабинетига электрон шаклда
хабарнома юборилган бўлса-да, жамият томонидан фаолият юритётган манзили
тўғрисида давлат солиқ хизмати органларига ҳужжатлар тақдим этилмай
келинаётганлиги учун судга ариза киритилганлигини маълум қилиб, аризани
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар суд мажлиси ҳақида хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили
суд мажлисида иштирок этмади ва аризачининг талабларига эътирозини
билдирмади.
Ишдаги мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатларда суд мажлиси ўтказилиши
вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими жавобгарнинг электрон шахсий
кабинетига етказилганлигини тасдиқловчи маълумот мавжуд.
Мазкур ҳолатда, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 170-моддасига кўра иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлигини инобатга олиб,
жавобгар вакили иштирокисиз иқтисодий ишни кўриб чиқишни лозим топди.
Ишдаги мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатларига кўра, жавобгар жамиятга
чиқилиб, солиқ органларида мавжуд манзили бўйича ўрганилганида жамият
кўрсатилган манзилда мавжуд эмаслиги аниқланиб, бу ҳақда тегишли тарзда
далолатнома расмийлаштирилган. ДСИ бошлиғи томонидан қарор қабул
қилиниб, мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг
111-моддаси, 2-қисмига асосан жамиятга хизмат кўрсатувчи банк муассасасига
жамиятнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп
муддатга тўхтатиб туриш учун электрон тарзда юборилган бўлиб, бу ҳақида
жавобгарнинг шахсий кабинетига электрон шаклда хабарнома юборилган.
Бироқ, жамият томонидан хабарномага жавоб берилмай, тегишли
ҳужжатлар тақдим этилмаганлиги учун мазкур ҳолат бўйича .....................
бошлиғи қарори қабул қилиниб, мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Солиқ
кодексининг
111-моддаси,
2-қисмига асосан жамиятга хизмат кўрсатувчи банк муассасасига жамиятнинг
банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга
тўхтатиб туриш учун электрон тарзда юборилган ҳолда бу ҳақида жавобгарнинг
шахсий кабинетига электрон шаклда хабарнома юборилган.
Лекин шу кунга қадар жамият томонидан тегишли ҳужжатлар давлат солиқ
хизмати органларига тақдим этилмай келинаётганлиги учун судга ариза
киритилган.
Суд, аризачи вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини
ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризачининг талабини
қаноатлантиришни лозим топади.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига
кўра, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари
(раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул
қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш
тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан
қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк
ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга
қадар тўхтатиб турилади.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор электрон шаклда солиқ органи
томонидан банкка юборилади. Бир вақтнинг ўзида солиқ органи томонидан
солиқ тўловчининг шахсий кабинетига унинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида хабарнома бунинг сабабларини
кўрсатган ҳолда юборилади.
Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан
мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари
бажарилишини таъминлаш учун қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин:
1) ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий
ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган
муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда;
2) солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органининг камерал
солиқ текшируви натижалари бўйича талабномасига тушунтиришлар ва (ёки)
тузатишлар белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, шунингдек солиқ
тўловчи томонидан солиқ органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда;
3) солиқ текширувини ўтказаётган солиқ органларининг мансабдор
шахсларини кўрсатилган ҳудудга ёки бинога (бундан турар жойлар мустасно)
киришига тўсқинлик қилишда. Солиқ органи мансабдор шахсининг киришига
тўсқинлик қилиниши унинг ўзи ва текширилаётган шахс томонидан
имзоланадиган далолатнома билан расмийлаштирилади. Бундай далолатнома
асосида солиқ органи банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб
туради;
4) солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда
йўқлигида.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақ бўйича
операцияларнинг тўхтатиб турилиши банклар томонидан солиқ тўловчининг
(солиқ агентининг) барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари
тўхтатиб турилишини англатади.
Солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳининг масъул
иштирокчиси томонидан солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг
белгиланган муддати ўтгач ўн кун ичида тақдим этилмаган тақдирда, банкдаги
ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор масъул
иштирокчининг ёки ушбу консолидациялашган гуруҳ барча иштирокчиларининг
операцияларига нисбатан солиқ органи раҳбари (унинг ўринбосари) томонидан
қабул қилиниши мумкин.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақ бўйича
операцияларнинг тўхтатиб турилиши фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ
биринчи навбатда кўрсатилган тўловларга, шунингдек қонун ҳужжатларига
мувофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган банклардаги ҳисобварақларга татбиқ
этилмайди.
Мазкур ҳолатда жавобгар - "....................." масъулияти чекланган жамияти
томонидан фаолият кўрсатаётган манзили тўғрисидаги маълумотлар тақдим
этилмай келинган.
Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг
217-моддасига кўра, банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни
тўхтатиб қўйиш ҳуқуқий таъсир чораси ҳисобланади.
Ушбу Кодекснинг 215-моддасига асосан ҳуқуқий таъсир чораларини
қўллаш тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат қилувчи органлар
мурожаат этишга ҳақли.
Жавобгар - "....................." масъулияти чекланган жамияти томонидан
фаолият кўрсатаётган манзили тўғрисидаги талаб қилинган ҳужжатларни тақдим
этилмай келинганлиги ..................... аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар
ҳамда аризачи вакилининг кўрсатмалари билан билан тасдиқланганлиги боис,
суд аризачининг талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг
222-моддаси, 3-қисми, 4-бандига кўра ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш
тўғрисидаги арз қилинган талаб қаноатлантирилган тақдирда, суд ҳал қилув
қарорининг хулоса қисмида банклардаги ҳисобварақлар бўйича операциялар
қандай шартлар бажарилгунига қадар тўхтатиб қўйилганлиги кўрсатилиши
керак.
ИПК 118-моддасига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда юкланади.
Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат божи тўғрисидаги Қонуни
9-моддаси 19-бандига мувофиқ, аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини
қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларида давлат божини
тўлашдан озод қилинганлигини ва иш электрон тарзда шакллланганлигини
инобатга олиб, аризани тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан суд
харажатларини ундирмасликни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 170, 215, 217 ва 222-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
.....................нинг аризаси қаноатлантирилсин.
"....................." масъулияти чекланган жамиятининг банклардаги
ҳисобварақлари бўйича операциялари (фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ
биринчи навбатда кўрсатилган тўловларга, шунингдек қонун ҳужжатларига
мувофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган банклардаги ҳисобварақлар бундан
мустасно)нинг чиқиш қисми жамият томонидан ўзи фаолият кўрсатаётган
манзил бўйича маълумотларни давлат солиқ хизмати органларига тақдим
этилгунга қадар тўхтатиб қўйилсин.
"....................." масъулияти чекланган жамиятига хизмат кўрсатувчи барча
банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб қўйишга сабаб
бўлган ҳолатлар жавобгар томонидан тўлиқ бартараф этилгандан сўнг
..................... томонидан тақдим этиладиган ёзма кўрсатмаси (қарори) асосида
ҳисобварақлар бўйича операциялар тиклансин.
Мазкур ҳал қилув қароридан устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ж.К.Абидов