Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1405-2201/2537 Дата решения 21.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тайлакский межрайонный экономический суд Судья Мурадов Ўктам Қодирович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "JOMBOY DON MAHSULOTLARI" акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый "XAMRAYEV NOSIR DALALARI" фермер хўжалиги
Source ID 941423 Claim ID 2976764 PDF Hash bd248c5cecbd78ba... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси Ушбу Кодекс 2034 code_article
Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси Ушбу Кодекс 2034 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
аролик кодексининг 465-моддаси аролик кодекси 465 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TOYLOQ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Toyloq t., Mustaqillik ko‘chasi, 8-uy Toyloq region, Mustaqillik street, 8 Тel: (+99866) 240-45-39, (+99866) 240-45-41 Тойлоқ тумани e-mail: i.tayloq@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 21 ноябрь 4-1405-2201/2537-сонли иш Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Ў.Қ.Мурадов, даъвогар ХХХнинг, жавобгар Ургут туманидаги ХХХдан 1.837.299 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъво аризасидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 10 сентябрда 2022 йил ҳосилига бошоқли дон харид қилиш бўйича 150-сонли шартнома тузилган, шартномага асосан жавобгар ХХХ (кейинги ўринларда жавобгар) 1,5 га ер майдонидан 4,0 тонна донни даъвогар ХХХ (кейинги ўринларда даъвогар)га топшириш мажбуриятини олган, бироқ жавобгар даъвогар олдидаги мажбуриятларини лозим даражада бажармаган ва етказиб берилган бўнак ҳисобидан 1.837.299 сўм қарз бўлиб қолган, натижада даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан қайтарилмаган 1.837.299 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 203 4-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси учинчи қисмига кўра, даъво аризаси юзасидан ёзма фикр жавобгар ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан имзоланган ёзма фикрга ишончнома илова қилинади. Бироқ, даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмади. Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Ушбу ҳолатда суд тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш имкониятини беришини инобатга олиб, ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб топди. Ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва суд муҳокамасидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 10 сентябрда 2022 йил ҳосилига бошоқли дон харид қилиш бўйича 150-сонли шартнома тузилган. Шартнома шартларига кўра, жавобгар даъвогарга 2022 йил ҳосилидан жами 1,5 га ер майдонидан 4,0 тонна буғдой маҳсулотини топшириш, ўз навбатида даъвогар жавобгарни шартномада белгиланган тартибда маҳсулот уруғлиги билан таъминлаш, етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Шартнома шартларига мувофиқ жавобгар дон маҳсулоти етказиб бериши, даъвогар эса тегишли миқдорда уруғлик билан таъминлаш ва маҳсулотни қабул қилиб олгач, белгиланган муддатда ва нархларда унинг қийматини тўлаши лозим бўлган. Шартноманинг шартларига асосан, даъвогар томонидан жавобгарга бўнак ҳисобидан 2021 йил 07 октябрдаги 001625-сонли ҳисобварақ-фактура-юк хати билан 1.837.298,48 сўмлик уруғлик дон етказиб берилган. Шартномаларнинг 2.2-бандига кўра, жавобгар шартномада кўрсатилган маҳсулотни келишилган муддатгача етказиб бериш, Тайёрловчидан олган уруғлик ҳақини мазкур шартномада белгиланган муддатда тўлаш мажбуриятини олган бўлсада, шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажармаган. Натижада даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан аванс тариқасида берилган қопланмаган 1.837.299 сўмлик бўнак пулини ундиришни сўраган. Даъвогарнинг талаби асосли. Жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлари лозим даражада бажарилмаганлиги факти ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан тасдиғини топган. Ишни кўришда талаб қилинган сумманинг ҳисоб-китоби ўрганилганда, даъвогар томонидан тўғри амалга оширилганлиги аниқланди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 465-моддасига кўра, контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга – тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда белгиланган баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Қайд этилганларга кўра, суд, даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига асосий қарзни ундиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб ҳисоблайди. Давлат божи даъво баҳосининг икки фоизи миқдорида, лекин энг кам иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда жавобгардан республика бюджетига ундирилади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 326, 437, 465-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво талаби қаноатлантирилсин. Жавобгар ХХХдан даъвогар ХХХ фойдасига 1.837.299 сўм асосий қарз, тўлаб чиқилган 300.000 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажати ундирилсин. Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида мажбурий ижро этилиши лозим. Ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб, ўн кун муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин. Судья Ў.Қ.Мурадов