Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1706-2201/1305 Дата решения 21.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Ходжиабадский межрайонный экономический суд Судья Абидов Жасурбек Косимович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Хўжаобод тумани Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый SHAMS G`URURI масъулияти чекланган жамияти
Source ID 941375 Claim ID 2984765 PDF Hash 933ff41ef3f6afed... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Кодексниниг 111-моддаси Кодексниниг 111 code_article
ИПКнинг 107-моддаси ИПКнинг 107 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
илувчи тарафлар вакилларига ИПКнинг 42-моддаси илувчи тарафлар вакилларига ИПК 42 law
тисодий процессуал кодекси 201-моддаси тисодий процессуал кодекси 201 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
XO‘JAOBOD TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KHODJAOBOD INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 171400, Andijon viloyati, Xo‘jaobod shahar, Pok niyat ko‘chasi, 2-uy 171400, Andijan region, Khodjaobod city, Pok niyat street, 2. Тel., Ғах: (+998-74) 741-12-82, veb-sayt: www.oliysud.uz, е-mail: i.xujaobod@sud.uz АЖРИМ (аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида) 2022 йил 21 ноябрь 4-1701-2201/1305-сонли иш Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.К.Абидовнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Т.Алиқуловнинг суд мажлиси котиблигида аризачи – ...........................нинг жавобгар – “...........................” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида электрон тарзда шакллантирилган аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи вакили ............... (2022 йил 18 октябрь куни берилган 23-01842-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Хўжаобод туман Давлат солиқ инпекцияси маъмурий биносида, очиқ, сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: ........................... (бундан буён матнда “аризачи” ёки “ДСИ” деб юритилади) Хўжаобод туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, "..........................." масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади)нинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгардан вакил суд мажлисида иштирок этмади. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128 ва 170-моддасларига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили жавобгарга нисбатан банклардаги хисобварақалар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш ҳақида ариза электрон базада икки марта қайд этилиб судга юборилганлигини, ҳуди шу мазмундаги ариза суд иш юритувида мавжуд эканлигини билдириб, ариза юзасидан қонуний қарор қабул қилишни судга ҳавола қилди. Суд, аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, аризачининг жавобгарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексниниг 111-моддаси учинчи 4-бандига асосан жавобгар ўзи кўрсатган манзилда йўқлиги сабабли банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиш тўғрисида 2022 йил 08 ноябрь кунги 23-02572-сонли электрон тарзда шакллантирилган аризаси суд девохонаси томонидан 2022 йил 08 ноябрь куни 1400-кирим рақами билан қабул қилинган ҳамда суднинг 2022 йил 11 ноябрь кунги “Ҳуқуқий таъсир чорасиини қўллаш тўғрисидаги аризани иш юритишга қабул қилиш, иш қўзғатиш ва ишни суд муҳокамасига тайёрлаш ҳақида”ги ажрими билан иш бўйича биринчи суд муҳокамаси 2022 йил 21 ноябарь куни соат 15-05 га тайнланган. Ишни кўриш жараёнида мазкур суднинг иш юритувида аризачининг жавобгарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексниниг 111-моддаси учинчи 4-бандига асосан жавобгар ўзи кўрсатган манзилда йўқлиги сабабли банклардаги ҳисобварақлар бўйича оперияларни тўхтатиш тўғрисида суд девохонаси томонидан 2022 йил 08 ноябрь куни 1397-кирим рақами билан қабул қилинган 2022 йил 08 ноябрь кунги 23-02571-сонли электрон тарзда шакллантирилган аризаси юзасидан қўзғатилган 4-1701-2201/1308-сонли иқтисодий иш мавжудлиги, иш бўйича суд муҳокамаси 2022 йил 21 ноябрь куни соат 15-20 га тайинланганлиги аниқланди. Мазкур ҳолатда Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди иш юритувида айни бир аризачининг айни бир жавобгарга нисбатан айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан 4-1701-2201/1308-сонли иқтисодий иш мавжуд. ИПКнинг 107-моддаси 1-бандига кўра, фуқаролик ишлари бўйича суд, иқтисодий суд, ҳакамлик суди, арбитраж суди иш юритувида айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иш мавжуд бўлса, иқтисодий суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Юқоридагиларга асосан, суд даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топди. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бироқ, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни 9-моддаси биринчи қисми 12-бандига кўра, давлат солиқ хизмати органлари, молия ва божхона органлари — барча ишлар ҳамда ҳужжатлар бўйича, шунингдек алоҳида юритиладиган ишлар бўйича судга аризалар берганлик учун озод қилинганлиги ва иш электрон тарзда шакллланганлигини инобатга олиб, аризачидан суд харажатларини ундирмасликни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 1-банди ва 195-моддаларига асосланиб, суд А Ж Р И М Қ И Л А Д И: Аризачи ...........................нинг жавобгар “...........................” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида 2022 йил 8 ноябрь кунги 23-02572-сонли электрон тарзда шакллантирилган аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Мазкур ажрим устидан бир ойлик муддат ичида Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья Ж.К.Абидов СУД МАЖЛИСИ БАЁННОМАСИ Хўжаобод тумани 2022 йил 17 август 4-1701-2201/3036-сонли иш Хўжаобод туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ж.К.Абидов раислигида, судья ёрдамчиси А.Алиқуловнинг суд мажлиси котиблигида, Даъвогар - Андижон вилояти Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар - "BUYUK KELAJAK - BUILDING" масъулияти чекланган жамиятига нисбатан "BUYUK KELAJAK - BUILDING" масъулияти чекланган жамияти ҳамда "QURILISH TEXNIK TRANSPORT XIZMATI"масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2020 йил 1 апрель куни тузилган 47-сонли ҳисоб шартномани бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқмоқда. Раислик қилувчи суд мажлисини очиб, қандай иш кўрилаётганини эълон қилди ҳамда тарафлар вакилларининг суд мажлисига келган-келмаганликларини, уларнинг ваколатларини, суд мажлисига келмаган тарафлар тегишли равишда хабардор қилинганликларини, шунингдек улар келмаганлигининг сабаблари тўғрисида қандай маълумотлар борлигини текширди. Котиб суд мажлисига таклиф қилинган тарафларнинг келган ёки келмаганлигини тўғрисида раислик қилувчига ахборот берди. Суднинг 2022 йил 28 июль кунги ажрими билан ишга "QURILISH TEXNIK TRANSPORT XIZMATI"масъулияти чекланган жамияти жавобгар шахс сифатида жалб қилинган. Суд мажлисида даъвогар вакили Х.Қурбонов (2022 йил 16 август кунги 51712сонли ишончнома асосида) ва жавобгар вакили М.Мамаджанов (2022 йил 5 август кунги 15/08-сонли ишончнома асосида) иштирок этмоқда. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган учинчи шахс "QURILISH TEXNIK TRANSPORT XIZMATI" масъулияти чекланган жамиятидан вакил бугунги суд мажлисига иштирок этмади. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128 ва 170-моддасларига асосан ишни учинчи шахс иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Раислик қилувчи тарафлар вакилларини ваколати ва шахсини текшириб, уларнинг ваколатини тан олди ҳамда суд мажлисида иштирок этишига руҳсат берди. Раислик қилувчи суд таркибини ва суд мажлиси котибини эълон қилди ҳамда тарафлар вакилларинига рад қилиш ҳуқуқини тушунтирди. Тарафлар вакиллари суд таркибига ҳамда суд мажлиси котибига раддиялари йўқлигини, суд мажлисини олиб боришда судга ишонишини маълум қилди. Раислик қилувчи очиқ суд мажлисини тарафлар вакилларининг розилигига биноан ўзбек тилида олиб борди. Раислик қилувчи тарафлар вакилларига ИПКнинг 42-моддасида кўрсатилган процессуал ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтирди. Раислик қилувчи тарафлар вакилларига суд мажлисини олиб бориш тартибини тушунтирди. Раислик қилувчи суд тарафлар вакилларидан судга ариза ёки илтимосномалар бор-йўқлигини сўради. Тарафлардан ариза ва илтимослар бўлмади. Раислик қилувчи ариза юзасидан сўзни даъвогар А.Ўрмонов га берди. Даъвогар ДСБ вакили тушунтириши: Ҳурматли раислик қилувчи! даъво талабини қўллаб-қувватлайман, уни қаноатлантириб беришингизни сўрайман. Саволлар бўлмади. Раислик қилувчи жавобгар вакилига сўз берди. Жавобгар вакили: Мухтарам раислик қилувчи, даъво талабига эътироз билдираман ва уни рад қилишингизни сўрайман. Тарафлар вакилларидан судга бошқа ариза ёки илтимосномалар бўлмади. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, тарафлар вакилларинини кўрсатмаларини тинглаб, музокарага ўтди. Даъвогар вакили музокара сўзи: даъво талабини қаноатлантириб беришингизни сўрайман. Жавобгар вакили музокара сўзи: даъво талабни рад қилишингизни сўрайман. Раислик қилувчи суд ҳужжатини қабул қилиш учун алоҳида хонага чиқди. Раислик қилувчи алоҳида хонадан чиқиб, иш бўйича қабул қилинган ажримини ўқиб эшиттирди, шунингдек, ажримнинг мазмун моҳиятини, суд ҳужжати устидан шикоят қилиш муддати ва тартибини, ажримни беш кунлик муддат ичида тўлиқ ҳажмда тузилишини, бир ойлик муддатда қонуний кучга киришини тўлиқ тушунтириб, суд мажлисини ёпиқ деб эълон қилди. Мазкур баённома котиб томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 201-моддасида назарда тутилган қоидалар асосида юритилди. Раислик қилувчи, судья Ж.К.Абидов Суд мажлиси котиби А.Алиқулов