Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2201/1505 Дата решения 21.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Шахрисабзский межрайонный экономический суд Судья Қурбонов Ориф Мустапаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги Ответчик / Подсудимый "Шаҳрисабз вино-ароқ" акционерлик жамияти
Source ID 959420 Claim ID 2936876 PDF Hash 158513141d833f83... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 324-моддаси ФКнинг 324 law
Ушбу кодекснинг 327-моддаси Ушбу кодекс 327 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
SHAHRISABZ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI SHAHRISABZ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Шаҳрисабз шаҳри, Ипак йўли кўчаси, 140-уй, Тел: (75) 522-52-46, (75) 522-52-49, Почта: i.shaxrisabz@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 21 ноябр 4-1802-2201/1505-сонли иш Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди, судья О.Қурбоновнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг вакили К.Ч.Джумаев (2021 йил 30 декабрдаги 01-13/3553-сонли ишончномага асосан), «Shahrisabz Vino-Aroq» AJнинг вакиллари А.Ю.Назаров (2022 йил 15 августдаги 396сонли ишончномага асосан), А.А.Хамраев (2022 йил 20 апрелдаги 217-сонли ишончномага асосан)лар иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг, «Shahrisabz Vino-Aroq» AJга нисбатан берган даъво аризаси асосида қўзғатилган 41802-2201/1505-сонли иқтисодий ишини Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларниАНИҚЛАДИ : Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги (матнда даъвогар деб юритилади), «Shahrisabz Vino-Aroq» AJ (матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 271-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигининг узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида”ги низом (Ушбу низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сон қарори билан янги таҳрирда қабул қилинган) талабларига кўра, Республикамизда янги саноатбоп узумзорларни барпо этиш мақсадида ташаббускор фермер хўжаликларини қўллабқувватлаган ҳолда, уларга томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш, сув чиқариш учун бурғулаш қудуғини қаздириш, дарёлар, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сув чиқариш учун насос станциясини қургани ҳамда саноатбоп токзорларга темир-бетон устун (ёғоч ва бошқа синувчан устунлардан ташқари)ларни ўрнатган учун мақсадли субсидиялар ажратиш назарда тутилганлигини, дастурнинг ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги(ҳозирги ҳуқуқий вориси даъвогар) билан жавобгар ўртасида 2019 йил 24 июн куни “Янги узумзорларни барпо этиш учун субсидия маблағларини ажратиш тўғрисида” 75/2019сонли шартнома тузилганлигини, шартнома шартларига кўра жавобгар Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани Хисор ҳудудидаги 105 гектар ер майдонида 175 000 дона саноатбоп навли кўчатни 2019 йил декабр ойигача экиб, янги узумзор барпо этиш ишларини субсидия олгандан сўнг 12 ойдан ошмаган муддатда якунлаши лозимлигини, даъвогар томонидан жавобгарнинг қилган харажатларини бир қисмини қоплаб бериш мақсадида 3(уч) дона бурғулаш қудуғини қаздиргани учун 2019 йил 31 июлда 3082400004-сонли тўлов топшириқномаси билан 120,0 (бир юз йигирма)миллион сўм, 2019 йил 29 октябрда 3082400021-сонли тўлов топшириқномаси билан 240,0 (икки юз қирқ) миллион сўм, жами 360,0 (уч юз олтмиш) миллион сўм субсидия маблағлари жавобгарнинг махсус ҳисоб рақамига ўтказиб берилганлигини, даъвогар вакиллари ва туман қишлоқ хўжалиги бўлими мутахассислари ҳамда бошқа мутахассислар билан биргаликда 2022 йил 14 июнда ўтказилган мониторингда 105 гектар ер майдонининг 94 гектарида ток кўчатлари қуриб кетганлиги, 3 (уч)дона артезан қудуқдан 1(бир) донаси ишчи ҳолатда эмаслиги, томчилатиб суғориш технологияси жорий қилинмаганлиги аниқланганлигини, ваҳоланки томчилатиб суғориш тизимини яратиш бевосита шартномавий мажбурият ҳисобланишини, даъвогар масъул ходимлари камчиликлар бартараф этиш бўйича бир неча бор жавобгар вакилларини огоҳлантиришганига қарамай, камчиликлар ҳанузгача бартараф этилмаганлигини, шартноманинг 3.1.3. бандида даъвогар жавобгардан янги узумзор барпо этиш мажбурияти бажарилмаган ёки сифатсиз бажарилган бўлса субсидияни қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланганлигини, жавобгарга 2022 йил 29 июнда 01-13/1559-сонли талабнома юборилиб, унда субсидия маблағларини қайтариш сўралганлигини, аммо ушбу талабнома оқибатсиз қолдирилганлигини, шартноманинг 5.2.бандида маблағларни белгиланган муддатларда қайтариб бериш асоссиз рад этилган тақдирда, маблағлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган қайта молиялаш ставкаси миқдорида молиявий ёрдам суммасига фоизларни ҳисоблаб, қарзларни корхонанинг пул маблағлари ва мол-мулклари ҳисобидан мажбурий ундирилиши белгиланганлигини, унга кўра 5 917 808,22 сўм фоиз ҳисобланганлигини билдириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 360 000 000 сўм субсидия маблағлари ва 5 917 808,22 сўм фоиз ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан иш бўйича низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб қилинган Қашқадарё вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси, Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигининг Яккабоғ туман бўлими ва Яккабоғ туман ирригация бўлими, Яккабоғ туман ҳокимлигидан вакиллар иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга берган кўрсатувида, даъво талабини қувватлаб, суддан даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари судга берган кўрсатувларида, даъво талаби юзасидан важ кўрсатиб, уни қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларни тинглаб, иш ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб, даъвони қаноатлантиришни лозим деб топди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 23 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-4787-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ҳўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигининг Узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қуллаб-қувватлаш жамғармасининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 271сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигининг узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида”ги низом (Ушбу низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сон қарори билан янги таҳрирда қабул қилинган) талабларига кўра, Республикамизда янги саноатбоп узумзорларни барпо этиш мақсадида ташаббускор фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаган ҳолда, уларга томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш, сув чиқариш учун бурғулаш қудуғини қаздириш, дарёлар, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сув чиқариш учун насос станциясини қургани ҳамда саноатбоп токзорларга темир-бетон устун (ёғоч ва бошқа синувчан устунлардан ташқари)ларни ўрнатгани учун мақсадли субсидиялар ажратиш назарда тутилган бўлиб, дастурнинг ижросини таъминлаш мақсадида даъвогар билан жавобгар ўртасида 2019 йил 24 июн куни “Янги узумзорларни барпо этиш учун субсидия маблағларини ажратиш тўғрисида”ги 75/2019-сонли шартнома тузилган. Ушбу шартнома шартларига кўра, жавобгар Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани Хисор ҳудудидаги 105 гектар ер майдонида 175 000 дона саноатбоп навли кўчатни 2019 йил декабр ойигача экиб, янги узумзор барпо этиш ишларини субсидия олгандан сўнг 12 ойдан ошмаган муддатда якунлаши лозим бўлган. Даъвогар томонидан жавобгарнинг қилган харажатларини бир қисмини қоплаб бериш мақсадида 3(уч) дона бурғулаш қудуғини қаздиргани учун 2019 йил 31 июлда 3082400004-сонли тўлов топшириқномаси билан 120,0 (бир юз йигирма)миллион сўм, 2019 йил 29 октябрда 3082400021-сонли тўлов топшириқномаси билан 240,0 (икки юз қирқ) миллион сўм, жами 360,0 (уч юз олтмиш) миллион сўм субсидия маблағлари жавобгарнинг махсус ҳисоб рақамига ўтказиб берилган. Даъвогар вакиллари ва туман қишлоқ хўжалиги бўлими мутахассислари ҳамда бошқа мутахассислар билан биргаликда 2022 йил 14 июнда ўтказилган мониторингда 105 гектар ер майдонининг 94 гектарида ток кўчатлари қуриб кетганлиги, 3 (уч)дона артезан қудуқдан 1(бир) донаси ишчи ҳолатда эмаслиги, томчилатиб суғориш технологияси жорий қилинмаганлиги аниқланган. Ваҳоланки, томчилатиб суғориш тизимини яратиш бевосита шартномавий мажбурият ҳисобланса-да, даъвогар масъул ходимлари камчиликлар бартараф этиш бўйича бир неча бор жавобгар вакилларини огоҳлантиришганига қарамай, камчиликлар ҳанузгача бартараф этилмаган. Шартноманинг 3.1.3. бандида даъвогар жавобгардан янги узумзор барпо этиш мажбурияти бажарилмаган ёки сифатсиз бажарилган бўлса субсидияни қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган. Жавобгарга 2022 йил 29 июнда 01-13/1559-сонли талабнома юборилиб, унда субсидия маблағларини қайтариш сўралган бўлса-да, аммо ушбу талабнома оқибатсиз қолдирилган. Шартноманинг 5.2.бандида маблағларни белгиланган муддатларда қайтариб бериш асоссиз рад этилган тақдирда, маблағлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган қайта молиялаш ставкаси миқдорида молиявий ёрдам суммасига фоизларни ҳисоблаб, қарзларни корхонанинг пул маблағлари ва молмулклари ҳисобидан мажбурий ундирилиши белгиланганлиги боис 5 917 808,22 сўм фоиз ҳисобланган. Шунга кўра, даъвогар жавобгардан 360 000 000 сўм субсидия маблағлари ва 5 917 808,22 сўм фоиз ундириш талаби билан судга мурожаат этган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасида, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак деб белгиланган. ФКнинг 324-моддаси биринчи қисмига кўра, қарздор мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредиторга етказилган зарарни тўлаши шарт. Ушбу кодекснинг 327-моддаси биринчи қисмига кўра, бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак. Ушбу модданинг иккинчи қисмига кўра, фоизлар миқдори кредитор яшайдиган жойда, кредитор юридик шахс бўлганда эса, унинг жойлашган ерида мавжуд бўлган пул мажбурияти ёки унинг тегишли қисми бажарилган кунда мавжуд бўлган банк фоизининг ҳисоб ставкаси билан белгиланади. Қарз суднинг қарори билан ундириб олинганида суд кредиторнинг талабини даъво қўзғатилган кундаги ёки қарор қабул қилинган кундаги банк фоизининг ҳисоб ставкасига қараб қондириши мумкин. Бундай ҳолатда, суд даъвони қаноатлантиришни, жавобгар «Shahrisabz VinoAroq» AJдан даъвогар Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги фойдасига 360 000 000 сўм субсидия маблағлари ва 5 917 808,22 сўм фоиз ундиришни, ундирилиши лозим бўлган суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, жавобгар «Shahrisabz Vino-Aroq» AJдан даъвогар Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги фойдасига олдиндан тўланган 7 318 356 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажати ҳамда Олий суд депозитига 75 000 сўм видеоконференцалоқа харажатини ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга кўра, ФКнинг 236, 324, 327-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 176-180 ва 186-моддаларига асосланиб, судҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво қаноатлантирилсин. Жавобгар «Shahrisabz Vino-Aroq» AJдан даъвогар Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги фойдасига 360 000 000 сўм субсидия маблағлари ва 5 917 808,22 сўм фоиз ундирилсин. Жавобгар «Shahrisabz Vino-Aroq» AJдан даъвогар Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги фойдасига олдиндан тўланган 7 318 356 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажати ҳамда Олий суд депозитига 75 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган томонлар бир ой муддатда шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин. Судья О.Қурбонов