Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2202/4340 Дата решения 21.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Абдухаликов Шавкатжон Мухамедович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Истиқло меъмор бунёдкор масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Истиқло меъмор бунёдкор масъулияти чекланган жамияти
Source ID 961901 Claim ID 2964886 PDF Hash e49d4dfeb304dcec... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 9-моддаси нинг 9 law
онуннинг 14-моддаси онуннинг 14 law
нинг 68-моддаси нинг 68 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
BO’STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI BUSTAN INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 170400, Andijonviloyati, Bo’stontumani, Mustaqillikko’chasi, 36-uy 170400, Andijan region, Bustan district, Mustaqillik street, 36 Tel: (+99874) 333 23 29 е-mail: i.buz@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Андижон шаҳри 4-1701-2202/4340-сонли иш Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Абдухаликов раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг котиблигида, «ISTIQLOL ME`MOR BUNYODKOR» масъулияти чекланган жамияти таъсисчилари Салиева Санобархон Нумановна ва Махсумов Иброхимжон Хабибуллаевичларнинг Шимиров Боуржон Илесбаевични «ISTIQLOL ME`MOR BUNYODKOR» масъулияти чекланган жамияти таъсисчилар сафидан чиқариш, жамиятнинг таъсис шартномаси ва уставига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогартаъсисчиси И.Махсумов (паспорт асосида), адвокати А.Шербоев (ордер асосида), таъсисчи С.Салиева вакили Р.Солиев (ишончнома асосида), жавобгар вакили адвокатлар Ф.Нурмуратов, В.Светков (ордер асосида)ларнинг иштирокида, Андижон туманлараро иқтисодий судининг биносида видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қўйидагиларни АНИҚЛАДИ: «ISTIQLOL ME`MOR BUNYODKOR» масъулияти чекланган жамияти таъсисчилари Салиева Санобархон Нумановна ва Махсумов Иброхимжон Хабибуллаевичлар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Шимиров Боуржон Илесбаевични «ISTIQLOL ME`MOR BUNYODKOR» масъулияти чекланган жамияти таъсисчилар сафидан чиқаришни, жамиятнинг таъсис шартномаси ва уставига ўзгартириш киритишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар И.Махсумов даъвони қаноатлантиришни сўраб тушунтириш берди. Суд мажлисида даъвогар С.Салиевани вакили Р.Солиев даъвони қаноатлантиришни сўраб тушунтириш берди. Суд мажлисида даъвогар вакили А.Шербаев даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили адвокат Ф.Нурмуратов даъвони асоссиз бўлганлиги сабабли рад қилишни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили адвокат В.Светков даъвони рад қилишни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг кўргазмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. 1 масъулияти чекланган жамияти юридик шахс сифатида 2021 йил 26 январда №724640-сонли реестр тартиб рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилган. Андижон шаҳар давлат хизматлари маркази томонидан 2021 йил 26 январда №724640-сонли реестр тартиб рақами билан жамиятнинг устави рўйхатга олинган бўлиб, унда таъсисчиларнинг устав фондидаги улушлари қуйидагича белгиланган: 1. Махсумов Иброхимжон Хабибуллаевични улуши 10 000 000 сўм – 7 фоиз; 2. Салиева Санобархон Нумановнани улуши 60 601 832 сўм -43 фоиз; 3. Шимиров Боуржон Илесбаевични улуши 70 601 832 сўм – 50 фоиз. Таъсис шартномасига кўра, жавобгар Б.Шимиров текстил учун флок трансфорны ва пигмент номли бўёқ махсулотларини жамиятга 50 фоиз улуши сифатида киритиши белгиланган.2021 йил 25 январда «ISTIQLOL ME`MOR BUNYODKOR» масъулияти чекланган жамиятининг умумий йиғилиши ўтказилиб, йиғилиш қарорига кўра, жамият устав фонди 70 601 832 сўмдан 141 203 664 сўмга ошириш, жавобгар Б.Шимиров ўзига тегишли бўлган 70 601 832 сўмлик текстил бўёқлари хом ашёлари билан жамият таъсисчилар сафига кириши, жамиятнинг асосий фаолиятини ўзгартириши белгиланган. «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни(кейинги матнларда “Қонун” деб юритилади)нинг 9-моддасига кўра жамият иштирокчилари: ушбу Қонунда ва жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган тартибда, миқдорда, усулларда ва муддатларда ҳисса қўшишлари шартлиги белгиланган. Қонуннинг 14-моддасига кўра, жамият устав фонди (устав капитали) жамиятнинг уставида белгиланади ва унинг иштирокчилари улушларининг номинал қийматидан иборат бўлади. Жамият фақат кредит ташкилоти сифатида давлат рўйхатидан ўтказиладиган пайтга қадар унинг ҳар бир иштирокчиси таъсис ҳужжатларида кўрсатилган жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) ўз ҳиссасининг камида ўттиз фоизини киритиши шарт. Жамиятнинг ҳар бир иштирокчиси таъсис ҳужжатларида белгиланган ва жамият давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб бир йилдан ошмайдиган муддат мобайнида жамиятнинг устав фондига (устав капиталига) ўз ҳиссасини тўлиқ киритиши керак. Жамиятнинг иштирокчиси томонидан ҳиссанинг тўлиқ киритилганлиги жамият иштирокчисига бериладиган гувоҳнома билан тасдиқланади. Суд мажлисида аниқланган ҳолатга кўра, текстил учун бўёқ махсулотлари таъсис улуши сифатида киритилган ва бу ҳақида жамият раҳбари С.Юнусхонов билан жавобгар Б.Шимиров ўртасида мол-мулкларни топшириш ва қабул қилиш далолатномаси расмийлаштирилган. Жамият раҳбари С.Юнусхонов томонидан Б.Шимировга 70 601 832 сўмдаги улуши 2021 йил 25 январь кунига қадар киритилиб, жамиятни устав жамғармаси тўла шакллантирилганлиги ва жамият раиси орқали қабул қилиб олиниб, жамият балансига киритилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилган. Суд, жавобгар Б.Шимиров томонидан жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган тартибда, миқдорда, усулларда ва муддатларда устав фондига ўз ҳиссасини тўлиқ киритган деб ҳисоблайди. Даъвогарлар даъво аризасида жамият иштирокчиларига ўзининг ишларини бошқаришда иштирок этиши, жамият фаолияти тўғрисида ахборот олиш ҳамда бухгалтерия ва бошқа ҳужжатларни юритишда жавобгар фаол 2 қаршилик кўрсатаётганлиги, унинг бу ҳаракатлари эса жамиятнинг жахон бозори ва ички бозорда соғлом рақобат олиб боришда тўсқинлик қилаётганлигини асос қилиб кўрсатган. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнларда ИПК деб аталади)нинг 68-моддасига кўра, Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. ИПКнинг 72-моддаси талабига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Юқорида қайд қилинганларга асосан суд, жавобгар таъсис шартномасида назарда тутилган ҳиссасини белгиланган муддатда устав фондига тўлиқ киритганлиги, даъвогарлар даъво аризасидаги важларга асос қилиб келтирган ҳолатларни исботлаб бера олмаганликлари сабабли даъво аризасини қаноалантиришни рад қилишни, судга мурожаат қилишда тўланган суд харажатларини даъвогарлар зиммасида қолдиришни, шу билан бирга ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатини даъвогарлардан солидар тартибда Олий суд депозит ҳисоб рақамига ундиришни лозим топади. Зеро, ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бинобарин суд, «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9, 14-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 72, 176-179моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризасини қаноатлантириш рад қилинсин. Олдиндан тўланган 3.000.000 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажати даъвогар «ISTIQLOL ME`MOR BUNYODKOR» масъулияти чекланган жамияти таъсисчилари Салиева Санобархон Нумановна ва Махсумов Иброхимжон Хабибуллаевичларнинг зиммасида қолдирилсин. Даъвогар «ISTIQLOL ME`MOR BUNYODKOR» масъулияти чекланган жамияти таъсисчилари Салиева Санобархон Нумановна ва Махсумов Иброхимжон Хабибуллаевичлардан солидар тартибда Олий суд депозит ҳисоб рақамига видеоконференцалоқа режими билан боғлиқ 75.000 сўм харажат ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддатда шу суд орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиши мумкин. Судья Ш.Абдухаликов 3