Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1702-2201/1388 Дата решения 21.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Асакинский межрайонный экономический суд Судья Юлдашев Сарваржон Солижонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Монополияга қарши курашиш қўмитаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси рақобат қўмитасининг ҳудудий бошқармаси Ответчик / Подсудимый Marxamat tekstil масъулияти чекланган жамияти
Source ID 960298 Claim ID 2957724 PDF Hash 5e00da68f9ed10bf... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онун 15-моддаси онун 15 law
онуннинг 21-моддаси онуннинг 21 law
аролик Кодексининг 1023-моддаси аролик Кодекси 1023 code_article
ушбу Кодекснинг 1030-моддаси ушбу Кодекс 1030 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
ASAKA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ASAKA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Asaka tuman, Sohilbo‘yi ko’cha 11-uy Asaka district, Sahil bo’yi street 11 Тел: (+998 74) 232-35-41, Веб-сайт: www.oliysud.uz, эл.почта: i.asaka@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Асака тумани 4-1702-2201/1388-сонли иш Асака туманлараро иқтисодий суди, судья С.С.Юлдашевнинг раислигида, Ў.Турғунованинг котиблигида, даъвогар Монополияга қарши курашиш қўмитаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармасининг жавобгар “MARHAMAT TEKSTIL” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 353.906.000 сўм асоссиз равишда ортиқча олинган даромад, 70.781.200 сўм жарима ҳамда суд ҳаражатларини ундириш ҳақидаги даъвоси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишини даъвогар вакили Х.Обидов (ишончнома асосида), жавобгар вакили С.Солиев (ишончнома асосида) иштирокида, Асака туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар Монополияга қарши курашиш қўмитаси Андижон вилояти ҳудудий бошқарма (кейинги ўринларда “Даъвогар” деб аталади) манфаатида иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар MARHAMAT TEKSTIL” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “Жавобгар” деб аталади) ҳисобидан 353.906.000 сўм асоссиз равишда ортиқча олинган даромад, 70.781.200 сўм жарима ҳамда суд ҳаражатларини ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризада кўрсатилган важларни такрорлаб, мавжуд ҳолатлар жавобгар томонидан бартараф этилмаганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво аризага нисбатан эътирози йўқлигини билдириб, қарздорликларни бартараф қилиш учун яна озроқ муддат беришни сўради. Суд иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, даъвогар ва жавобгар вакилларининг кўрсатувларини тинглаб, ишдаги мавжуд далилларга қонуний баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни, суд ҳаражатларини тарафларга мутаносиб юклашни лозим топади. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 08 октябрдаги “Товар-хом ашё биржалари фаолияти самарадорлигини ошириш ва биржа савдоси механизмларини янада такомиллаштириш чоралари тўғрсида”ги ПҚ-4484-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 мартдаги “Юқори ликвидли ва монопол товарларни сотиш жараёнларига бозор механизмларини жорий этишнинг давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ 5031-сонли қарорида кўрсатилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, жавобгарда ўрганиш ишлари ўтказилган. Ўрганиш давомида, жамият томонидан 2021 йил пахта хом-ашёдан қайта ишлашдан олинган техник чигит, пахта ёғи, шрот, шелуха юқори ликвидли монопол турдаги маҳсулотларни ойлик режа асосида биржа савдоларига қўйилиши ва сотилиши лозим бўлсада, ушбу маҳсулотларни хўжалик юритувчи субъектларга тўғридан тўғри шартномага асосан реализация қилинганлиги аниқланган. Жумладан, жавобгар томонидан 5.055,8 тонна техник чигит маҳсулотини хўжалик юритувчи субъектларга тўғридан-тўғри шартномага асосан 3.270.000 сўм бўлган нархларда сотилган, ушбу маҳсулотнинг биржа савдоларидаги ўртача бошланғич нархи 3.200.000 сўмдан бўлиб, жамият томонидан 70.000 сўм бўлган қиммат нархларда жавобгар томонидан жами 353.906.000 сўм асоссиз равишда ортиқча даромад олинганлиги аниқланган. Даъвогар томонидан жавобгарга юқори ликвидли монопол турдаги маҳсулотларни биржа савдоларига ойлик тасдиқланган график асосида биржа савдоларига қўйилиши ва сотилиши юзасидан 2021 йил 26 март кунги 939/01-04-сонли, 2021 йил 15 апрель кунги 1240/01-04-сонли, 2021 йил 25 май кунги 1923/01-04-сонли, 2021 йил 4 октябрь кунги 4025/01-04-сонли ва 2021 йил 13 октябрь кунги 1102/03-15-сонли топшириқ хатлари юборилган. Текширувда аниқланган ҳолатлар юзасидан жавобгарга нисбатан 2022 йил 29 июль куни 33/04-сонли қарор қабул қилиниб, унга кўра Ўзбекистон Республикаси “Рақобат” тўғрисидаги қонун 15-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 мартдаги “Юқори ликвидли ва монопол товарларни сотиш жараёнларига бозор механизмларини жорий этишнинг давом эттириш чоратадбирлари тўғрисида”ги ПҚ 5031-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги “Биржа савдоларида юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни сотиш тартиби тўғрисида”ги 170-сонли қарори Низомининг 5-6 ва 311-бандлари талаблари бузилган деб топилган, натижада асоссиз олинган 353.906.000 сўм даромадни иҳтиёрий равишда бошқарманинг махсус-ҳисоб рақамига тўлаши тўғрисида мажбурий кўрсатма берилган. Бироқ жавобгар қарор талабларини бажармасдан даъвогарнинг ҳисоб рақамига ҳисобланган 353.906.000 сўм асоссиз олинган даромадни ўтказиб бермаган. Ўзбекистон Республикаси “Рақобат” тўғрисидаги қонун (Матнда кейиинги ўринда “Қонун” деб аталади) 15-моддасига асосан, биржа савдоларини ўтказишда рақобатни чеклашга олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар, шу жумладан: биржа савдоларини ўтказиш жараёнига таъсир кўрсатадиган ҳаракатлар, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно; биржа савдолари иштирокчиларининг келишиб олинган ҳаракатлари натижасида жорий биржа нархларининг кескин кўтарилишига ёки қатъий белгиланишига олиб келадиган ҳаракатлар; биржа савдоларида талабнинг ўзгаришига сабаб бўлиши мумкин бўлган ёлғон маълумотларни тарқатиш билан боғлиқ ҳаракатлар тақиқланади. Ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган монополияга қарши талабларнинг бузилиши биржа савдолари натижалари бўйича тузилган битимларни ҳақиқий эмас деб топиш учун асос бўлади. Қонуннинг 21-моддаси иккинчи қисми 4-кичик хатбошида Монополияга қарши орган рақобат тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги ҳақидаги, шу жумладан: рақобат тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги натижасида олинган даромадни (фойдани) белгиланган тартибда ундириш ҳақидаги ваколатларни амалга оширади, деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 мартдаги “Юқори ликвидли ва монопол товарларни сотиш жараёнларига бозор механизмларини жорий этишнинг давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ 5031-сонли қарорнинг 1-банди а) кичик хатбошида, 2021 йил 15 июндан бошлаб шундай тартиб жорий этилсинки, унга мувофиқ қуйидаги товарлар ички бозорда фақат биржа савдолари орқали бозор тамойиллари асосида реализация қилинади: а) монополист корхоналар ва (ёки) устав фонди (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахс, устав фонди (капитали)нинг 50 фоизи ва ундан ортиғи устав фонди (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахс (кейинги ўринларда — монопол ва давлат иштирокидаги ташкилотлар) томонидан ишлаб чиқарилган: поливинилхлорид (ПВХ) ва формалин — барча харидорларга; истеъмол этил спирти — ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, тегишли лицензия ва мувофиқлик сертификатларига эга бўлган ишлаб чиқарувчиларга, шунингдек, фақат ўз эҳтиёжлари учун охирги истеъмолчи сифатида фойдаланиш мақсадида давлат органлари ва ташкилотларига; техник этил спирти — барча харидорларга; кумуш— заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчиларга; Мазкур қарорнинг 1-банди б) кичик хатбошида, 2023 йил 1 январга қадар монополист бўлмаган ва (ёки) устав фонди (капитали)да давлат улуши 50 фоиздан кам бўлган ёки давлат улуши мавжуд бўлмаган юридик шахслар томонидан ишлаб чиқарилган: цемент — ишлаб чиқариш ҳажмининг камида 50 фоизи; пахтадан олинган чигит, пахта мойи (жумладан, экстракция пахта мойи) ва қайта ишланган чигит чиқиндилари (шрот, шелуха) — ишлаб чиқариш ҳажмининг 100 фоизи, деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги “Биржа савдоларида юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни сотиш тартиби тўғрисида”ги 170-сонли қарори Низомининг 5-банди иккинчи хатбошисига кўра, юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни сотувчилар савдо кунлари бўйича тенг қўйишни ҳисобга олган ҳолда, юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни биржа савдоларига йириклаштирилган моддий баланслар ва прогнозлар асосида қўйиш жадвалларини мустақил ишлаб чиқиб тасдиқлайди ҳамда уларни биржа расмий веб-сайтида келгуси ой бошланишидаг уч кун олдин жойлаштиради, шунингдек, монополияга қарши курашиш органига тақдим этиши белгиланган. Шунингдек, ушбу Низомнинг 6-бандида, сотувчилар объектив ва уларга боғлиқ бўлмаган сабаблар туфайли жадвалларда назарда тутилган хажмларни ва маҳсулотни биржа савдоларига қўйиш муддатларини бажаришнинг имконияти бўлмаган ҳолатларда, маҳсулотни биржа савдоларига қўйиш санасидан бир кун аввал, бу ҳақда монополияга қарши курашиш органи ва унинг ҳудудий органлари, шунингдек, биржани хабардор қилиши лозимлиги қайд этилган. Ушбу низомнинг 31, 311 ва 32-бандларига асосан монополияга қарши курашиш органи доимий равишда маҳсулотлар нархларнинг кескин ошиши сабабларини ўрганади. Натижалари бўйича нархлар асоссиз оширилган ҳолатлар аниқланганда, қонунчиликда белгиланган чораларни кўради. Мазкур ҳолатда, даъвогарнинг талаби асосли эканлиги иш ҳужжатларида жавобгарга нисбатан иш қўзғатиш тўғрисидаги ажрим, жавобгарга нисбатан ортиқча олинган даромадни бошқарма ҳисоб-рақамига ўтказиб бериш тўғрисидаги қарор, даъвогар вакилининг суддаги кўрсатувлари ва ишда мавжуд бошқа далиллар билан тўлиқ ўз исботини топади. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 1023-моддасига асосан, қонун ҳужжатларида ёки битимда белгиланган асосларсиз бошқа шахс (жабрланувчи)нинг ҳисобидан мол-мулкни эгаллаб олган ёки тежаб қолган шахс (қўлга киритувчи) асоссиз эгаллаб олинган ёки тежаб қолинган мол-мулкни (асоссиз орттирилган бойликни) жабрланувчига қайтариб бериши шарт, ушбу Кодекснинг 1030-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги 239-сон қарори билан тасдиқланган, “Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Низом (Матнда кейиинги ўринда “Низом” деб аталади)нинг 42-банди 2-хатбошида, “Ушбу низом бузилиши натижасида олинган маблағлар бир ой муддатда ихтиёрий тартибда тўланмаганда, монополияга қарши давлат органи истеъмолчиларга қайтариш ва/ёки олиб қўйилиши керак бўлган маблағлар ундирилиши тўғрисида судга мурожаат қилади” деб белгиланган. Юқоридагиларга асосан суд даъвогарнинг 353.906.000 сўм асоссиз равишда ортиқча олинган даромадни ундириш талабини қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек даъвогар жавобгарга нисбатан 70.781.200 сўм жарима ундиришни сўраган. Низомнинг 49-бандида, монополияга қарши давлат органи томонидан, шунингдек назорат органлари томонидан тақдим этилган текшириш ва ўрганиш материаллари асосида ушбу Низом талаблари бузилиши аниқланган тақдирда, ушбу Низомнинг 37 — 41-бандларига мувофиқ қайтарилиши, олиб қўйилиши керак бўлган маблағларнинг 10 фоизидан 20 фоизигача миқдорда жарима қўлланиши белгиланган. Даъвогар асосли равишда жавобгардан 70.781.200 сўм жарима ундиришни сўраган. Бироқ суд жавобгарнинг биринчи маротаба қонун бузилиш ҳолати содир этганлиги, унинг оқибати ҳамда молиявий ҳолатини инобатга олиб ундириш сўралган 70.781.200 сўм жаримани камайтиришни ҳамда 35.370.600 сўм миқдорида жарима қўллаб, даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади. Суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш масаласини мухокама қилиб, даъво асосли эканлигини инобатга олиб, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 8.493.744 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 24.000 сўм почта харажати ундиришни лозим топди. Зеро, ИПКнинг 118-модданинг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 1023-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, қарор қилди: Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “MARHAMAT TEKSTIL” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: - даъвогар Монополияга қарши курашиш қўмитасининг маҳсус ҳисоб рақамига 353.906.000 сўм асоссиз равишда ортиқча олинган даромад, 35.370.600 сўм жарима ва 24.000 сўм почта ҳаражати; - Республика бюджетига 8.493.744 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида Асака туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши(протест келтириш) мумкин. Судья С.Юлдашев