← Назад
Решение #739587 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
OHANGARON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ
АХАНГАРАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси 100 уй. Тel: (0-370) 645-55-40
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 21 ноябрь
4-1107-2202/2585-сонли иш
Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Каримов судья ёрдамчиси
А.Уктамов котиблигида Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ
инспекциясининг “Quality device” МЧЖга нисбатан 525.375.042 сўм жарима қўллаш
тўғрисидаги аризасини аризачи вакили Х.Боходиров (ишончнома асосида), жавобгар
вакили Н.Қаюмов (ишончнома асосида) иштирокида ўзининг биносидаги очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси (кейинги
ўринда аризачи ёки солиқ органи деб юритилади) иқтисодий судга ариза билан
мурожаат этиб, “Quality device” МЧЖга (кейинги ўринда жавобгар деб юритилади)
нисбатан 525.375.042 сўм жарима қўллашни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган солиқ органи вакили аризага асос бўлган жами 4 та
ташқи иқтисодий фаолият тўғрисидаги шартномалардан 3 тасидаги муддати ўтган
дебитор қарздорлик бугунги кунда тўлиқ сўндирилгани, 1 та шартноманинг етказиб
бериш муддати тарафлар ўртасидаги қўшимча келишув асосида 31.12.2022 йилга қадар
узайтирилгани ҳақида маълум қилди ва ушбу ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатларни
судга тақдим этиб, солиқ органининг аризасини қонуний ҳал этишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ҳам солиқ органи вакилининг
важларини тасдиқлаб, ишни қонуний ҳал этишни сўради.
Суд тўпланган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагилар асосида аризани рад
этади.
Солиқ органининг 21.11.2022 йилдаги 33/22-39474-сонли хатига кўра, идн
207297973305247724210200090, идн 207297973305247724210 200121, идн 20729797330
5247724210200146 бўйича жавобгарнинг муддати ўтган дебитор қарзлари тўлиқ
сўндирилган. Шунингдек, ушбу хатда жавобгарнинг идн 207297973305247724200200
0017 бўйича муддати ўтган дебитор қарзига нисбатан солиқ органи томонидан
30.269.700 сўм (5 %) ва 60.539.400 сўм (10%) жарима ҳисоблангани қайд этилган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили 11.12.2020 йилдаги 01 TV-PR/20сонли шартномага (ушбу шартнома ТСОЯЭТда идн 2072979733052477242 002000017
рақам билан рўйхатга олинган) тарафлар 02.11.2022 йилда қўшимча келишув тузгани,
ушбу қўшимча келишувда дастлабки шартномада сотиб олиш белгиланган ишлаб
чиқариш линиясини 31.12.2022 йилгача бўлган муддатда етказиб беришга келишилгани
ҳақида маълум қилди ва қўшимча келишув нусхасини судга тақдим этиб, солиқ
органининг аризасини тўлиқ рад этишни сўради.
Вазирлар Маҳкамасининг 14.05.2020 йилдаги 283-сон қарори билан тасдиқланган
“Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат
қилиш тартиби тўғрисида” Низомнинг 28-банди аризада кўрсатилган ташқи савдо
контрактлари бўйича валюта маблағларининг тушиши ёки товарларнинг республикага
олиб кирилиши ҳамда “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида
расмийлаштирилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши таъминланган
тақдирда:
жарима қўллаш масаласи судда кўриб чиқилаётган пайтда - аризани
қаноатлантириш қисқартирилиши таъминланган қарздорлик миқдорига мутаносиб
равишда рад этилади;
суд ҳужжати қонуний кучга кирмаган вақтда - ижрога қаратилмайди, деб
белгиланган.
Қонун ҳужжатининг ушбу талабидан келиб чиқиб, суд аризачининг жавобгарга
нисбатан идн 207297973305247724210200090, идн 20729797330524772 4210200121, идн
207297973305247724210200146 бўйича жарима қўллаш ҳақидаги талабини рад этади.
Шунингдек, идн 2072979733052477242002000017 бўйича жавобгар (сотиб олувчи)
ва унинг хорижий ҳамкори (етказиб берувчи) ўртасида 02.01.2022 йилда қўшимча
келишув тузилгани, ушбу қўшимча келишувда ишлаб чиқариш линиясини етказиб
бериш муддати жорий йилнинг 31 декабрь кунига қадар узайтирилгани сабабли солиқ
органининг ушбу импорт шартномаси бўйича жарима қўллаш ҳақидаги талабини ҳам
рад этади.
Чунки, Вазирлар Маҳкамасининг 14.05.2020 йилдаги қарори билан тасдиқланган
“Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат
қилиш тартиби тўғрисидаги” низомнинг 4-бандида товарлар етказиб бериш, ишларни
бажариш ва хизматлар кўрсатиш контрактларига мувофиқ товар етказиб берувчи –
сотувчи, ишларни бажарувчи ва хизматлар кўрсатувчи томонидан шартлашилган
муддатларда товарни етказиб бериш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишнинг
охирги муддати тушунилиши, 27-бандида асбоб-ускуналарни ва (ёки) бутловчи
буюмларни етказиб бериш муддати уларнинг техник тавсифларига ҳамда ўзига хос
хусусиятига қараб 180 кундан ортиқ белгиланган импортга оид контрактлар бўйича
етказиб бериш муддати даврида хўжалик юритувчи субъектларга ташқи савдо
операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун жарима қўлланилмаслиги
кўрсатилган.
“Давлат божи тўғрисида” Қонуннинг 9-моддасига асосан аризачи ва жавобгар
ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан
озод қилинган. Шу сабабли суд, тарафларни давлат божи тўловидан озод этишни, бироқ
олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатини жавобгар ҳисобидан аризачи
фойдасига ундиришни лозим топди.
Бинобарин, Вазирлар Маҳкамасининг 14.05.2020 йилдаги “Ўзбекистон
Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида” 283-сон қарори ҳамда ИПК 66, 176-179, 186, 222моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Аризани қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “Quality device” МЧЖ ҳисобидан Йирик солиқ тўловчилар бўйича
ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси фойдасига 24.000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Тарафлар давлат божи тўловидан қонуний озод этилгани инобатга олинсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарорининг нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори устидан ИПКда белгиланган тартибда шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
Судья
Х.Каримов