← Назад
Решение #739593 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Шу сабабли суд бугунги суд ишини аризачига нисбатан ИПК | 170 | — | law | |
| ИПК | 107 | — | law | |
| исоблайди ва ИПК | 107 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
OHANGARON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ
АХАНГАРАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси 100 уй. Тel: (0-370) 645-55-40
АЖРИМ
(аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Оҳангарон шаҳри
2022 йил 21 ноябрь
4-1107-2202/2587-сонли иш
Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Каримов судья
ёрдамчиси А.Уктамов котиблигида Тошкент вилояти давлат солиқ
бошқармасининг “Arment Consrtuction Chemicals Business” МЧЖга нисбатан
79.886.012,94 сўм жарима қўллаш тўғрисидаги аризасини ўзининг биносидаги
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси (кейинги ўринда аризачи ёки
солиқ органи деб юритилади) иқтисодий судга ариза билан мурожаат этиб,
“Arment Consrtuction Chemicals Business” МЧЖга (кейинги ўринда жавобгар деб
юритилади) нисбатан 79.886.012,94 сўм жарима қўллашни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида аризачига хабар берилган. Бироқ,
аризачи вакили А.Алиризаев (ишончнома асосида) судга илтимоснома бериб,
ишни аризачи иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган (олдинги суд мажлисида
иштирок этган аризачи вакили А.Алиризаев аризани қувватлаб, уни
қаноатлантириб беришни сўраган). Шу сабабли суд бугунги суд ишини аризачига
нисбатан ИПК 170-моддаси 2-қисми тартибида унинг иштирокисиз кўриб чиқади.
Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида жавобгар вакили тилхат орқали
хабардор қилинган бўлсада, бугунги суд мажлисида иштирок этмади (олдинги суд
мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари Т.Салмурзаев аризани рад этишни
сўраган). Шу сабабли суд бугунги суд ишини жавобгарга нисбатан ИПК 170моддаси 3-қисми тартибида унинг иштирокисиз кўриб чиқади.
Суд тўпланган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагилар асосида аризани
кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Аризага кўра, жавобгарнинг (идн 201200124305406803200200001) “Arment
Insaat ve Danishmanlik San Tic A.S” (Туркия) хорижий ҳамкори билан 14.02.2020
йилда тузилган 1402/2020-сонли импорт шартномаси бўйича муддати ўтган
дебитор қарзи 147.432 АҚШ долларини ташкил этади (ариза Ўзбекистон
Республикаси Марказий банкининг 12.09.2022 йилдаги 13-27/134 ХДФУ хати
иловаси асосида).
Вазирлар Маҳкамасининг 14.05.2020 йилдаги 283-сон қарори билан
тасдиқланган Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини
олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида Низомнинг (кейинги ўринда
Низом деб юритилади) 27-бандида ташқи савдо контрактлари бўйича активлар
репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб
тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар
республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва
хизматлар кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур
Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин
кўпи билан 45 кун (кичик тадбиркорлик субъектлари учун - 90 кун) мобайнида
таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар:
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 360 кунгача кечикканда - репатриация қилинмаган
активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 360 кундан 545 кунгача кечикканда - репатриация
қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 545 кундан ортиқ кечикканда - репатриация
қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда республика
бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар.
Низомнинг 28-бандида давлат солиқ хизмати органи 27-бандда келтирилган
хўжалик юритувчи субъектларга жарима қўллаш тўғрисида талабнома юбориши,
талабномада жарима суммаси уни жўнатиш санасидаги Ўзбекистон Республикаси
Марказий банки валюта курси бўйича сўмда ҳисобланиши, талабнома хўжалик
юритувчи субъект ёки унинг вакилига олганлиги ва олинган санани тасдиқловчи
усулда топширилиши, солиқ тўловчининг шахсий кабинети мавжуд бўлган
тақдирда, у орқали юборилиши, давлат солиқ хизмати органлари томонидан
талабнома почта орқали буюртма хат билан юборилганда у жўнатилган кундан
эътиборан беш кун ўтганидан сўнг топширилган, шахсий кабинет орқали
юборилганда эса кейинги иш куни хўжалик юритувчи субъект томонидан қабул
қилиб олинган кун деб ҳисобланиши, хўжалик юритувчи субъект давлат солиқ
хизмати органига талабнома олинган кундан эътиборан ўн кун муддатда ташқи
савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликларнинг бартараф
этилгани ёки жарима суммаси ихтиёрий равишда тўлаб берилгани ҳақидаги
маълумотларни ёзма ёки электрон шаклда тасдиқловчи ҳужжатларни илова
қилган ҳолда тақдим этиши шартлиги кўрсатилган.
Шу сабабли солиқ органи “Ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган
дебитор қарздорликни бартараф этиш ёки жаримани ихтиёрий равишда тўлаб
бериш ҳақида”ги 22-09306-сонли талабномани жавобгарга 11.02.2022 йилда
шахсий кабинет орқали юборган ва бу ҳақдаги далилларни аризага илова қилган.
Солиқ органининг ушбу 22-09306-сонли талабномасини жавобгар оқибатсиз
қолдирган ва шундан сўнг, солиқ органи идн 201200124305406803200200001
бўйича жавобгарга нисбатан жарима қўллаш масаласини ҳал этиш учун судга
ариза киритган.
Бироқ, суд аризачи жавобгарга талабномани юборишда Низомнинг 28-банди
талабларига риоя қилмаган, деб ҳисоблайди.
Хусусан, иш ҳужжатларига аризачи томонидан шахсий кабинет орқали
11.02.2022 йилда юборилган 22-09306-сонли талабнома илова қилинган бўлиб,
ушбу талабнома жавобгарнинг 5 дона ташқи иқтисодий фаолият (импорт)
шартномалари бўйича муддати ўтган дебитор қарзи бўйича жарималар
ҳисобланган.
Жумладан, 22-09306-сонли талабномада қуйидаги импорт шартномалари
бўйича жавобгарнинг муддати ўтган дебитор қарзига нисбатан жарима
ҳисобланган:
1. идн 201200124305406803200200011 бўйича 149.523.000 сўм;
2. идн 201200124305406803200200007 бўйича 24.514.187,5 сўм;
3. идн 201200124305406803180200003 бўйича 29.216.577,5 сўм;
4. идн 20120012430540680320020000126 бўйича 72.973.725 сўм;
5. идн 20120012430540680318020000526 бўйича 3.521.375 сўм.
Бироқ, солиқ органининг ушбу 22-09306-сонли талабномасида 4-11072202/2585-сонли иқтисодий иш учун асос бўлган жавобгарнинг “Arment Insaat ve
Danishmanlik San Tic A.S” (Туркия) хорижий ҳамкори билан 14.02.2020 йилда
тузилган 1402/2020-сонли импорт шартномаси назарда тутилмаган (идн 2012001
24305406803200200001).
Ваҳоланки, Низомнинг 28-бандида давлат солиқ хизмати органи 27-бандда
келтирилган хўжалик юритувчи субъектларга жарима қўллаш тўғрисида
талабнома юбориши ва талабномага оид бошқа ҳаракатларни амалга ошириши
шарт қилиб белгиланган.
ИПК 107-моддаси 1-қисмининг 5-бандига кўра, суд даъвогар низони судгача
ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган бўлса, башарти бу шу
тоифадаги низолар учун қонунда ёки тарафлар шартномасида назарда тутилган
бўлса, даъво аризани кўрмасдан қолдириши белгиланган.
Шу сабабли суд юқоридаги ҳолатда аризачи “идн 20120012430540680320
0200001” бўйича низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя
этмаган деб ҳисоблайди ва ИПК 107-моддаси 1-қисмининг 5-бандига асосан
аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Суд давлат божини муҳокама қилиб, ҳуқуқий таъсир чоралари бўйича
ишларда тарафлар давлат божи тўловидан озод этилганини инобатга олади, бироқ
олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатини аризачи зиммасида қолдиришни
лозим топади ва ИПК 107, 118, 170, 186, 215-222-моддалари асосида
а ж р и м қ и л а д и:
107-моддаси 1-қисмининг 5-банди
Ариза ИПК
асосида кўрмасдан
қолдирилсин.
Тарафлар давлат божи тўловидан қонуний озод этилгани инобатга олинсин.
Олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажати Тошкент вилояти давлат
солиқ бошқармаси зиммасида қолдирилсин.
Ажрим устидан ИПКда белгиланган тартибда шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
Судья
Х.Каримов