← Назад
Решение #739596 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| арз олувчига нисбатан ишни ИПК | 128 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 735 | — | code_article | |
| Ушбу кодекс | 268 | — | code_article | |
| ушбу Кодекс | 280 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
OHANGARON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ
АХАНГАРАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси 100 уй. Тel: (0-370) 645-55-40
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 21 ноябрь
4-1107-2202/2746-сонли иш
Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Каримов судья
ёрдамчиси А.Ўктамов котиблигида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент
вилоят бошқармасининг даъвогар “Асакабанк” АТБ манфаатида жавобгар “Бухоро
файз плюс” МЧЖга нисбатан 851.839.799,01 сўм муддати келмаган кредит қарзни,
5.881.195,32 сўм жорий фоизни ва 21.535.325,31 сўм муддати ўтган фоизни
ундириш, ундирувни жавобгар “Бухоро файз плюс” МЧЖга тегишли Тошкент
вилояти, Оҳангарон тумани, Нуробод қўрғони, 37-уй атрофи шохбекат ёнида
жойлашган (11:08:03:01:03:0765 кадастр рақамли) умумий овқатланиш ва савдо
дўконига қаратиш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар вакили Т.Уралов
(ишончнома асосида) иштирокида ўз биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилоят бошқармаси
“Асакабанк” АТБ (кейинги ўринда даъвогар ёки банк деб юритилади) манфаатида
“Бухоро файз плюс” МЧЖга (кейинги ўринда жавобгар ёки қарз олувчи ёхуд
гаровга қўювчи деб юритилади) нисбатан иқтисодий судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, 11.11.2021 йилдаги 17-сонли кредит шартномаси бўйича
851.839.799,01 сўм муддати келмаган кредит қарзни, 5.881.195,32 сўм жорий
фоизни ва 21.535.325,31 сўм муддати ўтган фоиз қарзни ундиришни, ундирувни
жавобгарга тегишли Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани, Нуробод қўрғони, 37уй атрофи шохбекат ёнида жойлашган (11:08:03:01:03:0765 кадастр рақамли)
умумий овқатланиш ва савдо дўконига қаратишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган банк вакили қарз олувчининг 11.10.2022 йил
ҳолатига қарзи бўйича ёзма маълумотни тақдим этиб, даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақидаги ажрим қарз олувчининг судга
маълум бўлган почта манзилиги юборилган. Бироқ, кўрсатилган манзилда
ташкилот топилмагани сабабли суднинг ажрими тегишли маълумот билан
қайтарилган. Шу сабабли суд қарз олувчига нисбатан ишни ИПК 128-моддаси 2қисми 3-хатбоши асосида унинг иштирокисиз кўриб чиқади.
Суд даъво аризанинг кредитнинг муддати ўтган асосий қарзини ва фоизини
ундиришга оид қисмини муҳокама этиб, қуйидагиларга кўра уни
қаноатлантиради.
ФК 744-моддаси 1-қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф-банк
ёки бошқа кредит ташкилоти иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада
назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағларини (кредит) бериш,
қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш
мажбуриятини олади.
Ушбу модданинг 3-қисмида агар ушбу параграфнинг қоидаларида бошқача
тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у кредит шартномасининг моҳиятидан келиб
чиқмаса, кредит шартномаси муносабатларига нисбатан ушбу боб 1-параграфи
қоидалари қўлланилади (732-743-моддалари), дейилган.
Иш ҳужжатларига кўра, банкнинг Нурафшон филиали ва қарз олувчи
ўртасида 11.11.2021 йилда 17-сонли кредит шартномаси тузилган. Кредит
шартномаси бўйича банк филиали қарз олувчига шартноманинг 9.1 ва 9.2бандларидаги шартлар бажарилганидан сўнг, умумий овқатланиш фаолиятини
ривожлантириш учун асосий воситалар, стол-стул, ошхона ва офис мебеллари, газ
плитаси, холодильник, кондиционер, идиш-товоқлар сотиб олиш учун, 60 ой
муддатга (шундан, 6 ойи имтиёзли), Ўзбекистон Респбликаси Марказий
банкининг қайта молиялаш ставкасида устама тўлаш шартлари асосида,
1.300.000.000 сўм кредит ажратишни зиммасига олган.
ФК 732-моддаси 2-қисмида қарз шартномаси пул ёки ашёлар топширилган
пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади, дейилган.
Олий суд Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 22.12.2006 йилдаги
“Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини
таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида” 13/150-сон қарорининг 3-бандида кредит ташкилотининг
қарз олувчига кредит суммасини бериш бўйича реал шартномавий
мажбуриятлари шартнома тузилган пайтдан бошлаб, қарз олувчининг фоизларни
тўлаш, кредитни қайтариш бўйича шартномавий мажбуриятлари эса, агар
тарафлар келишувида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, кредит суммаси реал
олинган пайтдан бошлаб вужудга келади, деб тушунтириш берилган.
Кредитнинг қарз олувчи томонидан олингани ишдаги ҳужжатлар билан
тўлиқ тасдиқланади.
ФК 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Ушбу кодекснинг 735-моддаси 1-қисмига мувофиқ қарз олувчи олинган қарз
суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз
берувчига қайтариши шарт.
17-сонли кредит шартномасига кўра, қарз олувчи кредитни ушбу шартномада
кўрсатилган мақсадлар учун йўналтиради бунда кредитни қайтариб бериш,
тўлаш, муддатлилик, мақсадли фойдаланиш ва қайтаришнинг кафолатланганлиги
каби кредитлашнинг асосий тамойилларига тўлиқ риоя қилишни зиммасига
олган.
Шунингдек, 17-сонли кредит шартномасига кўра, банкга қарз олувчи
томонидан шартномада кўрсатилган мажбуриятларга риоя қилинмаганда шу
жумладан, кредитни мақсадсиз сарфланишига йўл қўйилганда, ўз вақтида кредит
бўйича асосий қарз, фоиз ва комиссиялар тўланмаганда – қарз олувчини бундан
буён кредитлашни тўхтатиб, фоизларни ва кредит бўйича асосий қарзни
муддатидан олдин, жумладан ундирувни кредит таъминотига қаратиш орқали
ундириш ҳуқуқи берилган.
Даъво аризага кўра, ажратилган кредитдан қарз олувчи мақсадсиз
фойдаланган, оқибатда жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар
судининг ҳукми билан қарз олувчининг мансабдор шахсларига нисбатан жазо
чоралари қўлланилган.
Шу билан бирга, даъво аризада 17-сонли кредит шартномаси бўйича қарз
олувчининг 21.535.325,31 сўм муддати ўтган фоиз қарзи борлиги маълум
қилинган ва шу сабабли қарз олувчидан 851.839.799,01 сўм муддати келмаган
кредит қарзни, 5.881.195,32 сўм жорий фоизни ва 21.535.325,31 сўм муддати ўтган
фоиз қарзни ундириш талаби баён этилган.
ФК 736-моддаси 2-қисмида агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиббўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги
қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи
қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан
олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Бундай ҳолда суд даъво талабини қаноатлантириб, жавобгардан банк
фойдасига муддати келмаган 851.839.799,01 сўм кредит қарзни, 5.881.195,32 сўм
жорий фоизни ва 21.535.325,31 сўм муддати ўтган фоиз қарзни ундиришни лозим
топади.
Суд даъво аризанинг қарздорликни гаров мулклари ҳисобидан ундиришга
оид қисмини муҳокама этиб, қуйидагиларга кўра уни қаноатлантиради.
Кредит таъминоти учун банкнинг Нурафшон филиали ва қарз олувчи (яъни,
гаровга қўювчи) ўртасидаги ипотека шартномаси Тошкент вилоят Нурафшон
шаҳар хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус З.Тургунов томонидан
15.11.2021 йилда р-202101291005678 рақам билан тасдиқланган.
Ипотека шартномасига кўра, қарз олувчига тегишли Тошкент вилоят,
Оҳангарон туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариуси Ш.Миролимов
томонидан 13.11.2019 йилда №201900168007978 ресстр рақам билан
тасдиқланган, Тошкент вилоят Оҳангарон туман давлат хизматлари марказида
07.10.2021 йилда №419024 реестр рақам билан қайта рўйхатга олинган уставга
ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр
агентлиги давлат кадастрлар палатаси ҳудудий бошқармаси томонидан 11.10.2021
йилда №17272112/R-A2136708 билан рўйхатга олинган, 0,04 гектар ер майдонида
жойлашган, умумий қурилиш ости майдони 482,64 м2 иборат умумий овқатланиш
ва савдо дўкони биноси 1.625.000.000 сўм қийматда гаровга қўйилган (ушбу
ипотека шартномаси “Ермулккадастр” давлат корхонаси Оҳангарон туман
филиалида 16.11.2021 йилда рўхатга олинган).
ФК 2591-моддаси 1-қисмида қарздор томонидан ўз мажбуриятлари
бажарилмаган тақдирда, кредиторнинг мол-мулк билан таъминланган
мажбуриятлари бўйича талаблари ушбу мол-мулкнинг қийматидан мазкур молмулк ўзига тегишли бўлган шахснинг бошқа кредиторларига қарганда имтиёзли
равишда қаноатлантирилади, деб белгиланган.
Ушбу кодекснинг 268-моддасига кўра, агар шартномада бошқача тартиб
назарда тутилган бўлмаса, гаров талабнинг уни қондириш пайтидаги ҳажмини
таъминлайди, хусусан фоизлар, неустойка, ижрони кечиктириб юбориш
натижасида етказилган зарар тўланишини, шунингдек гаровга олувчининг гаровга
қўйилган ашёни сақлашга қилган зарур харажатлари ва ундирув харажатлари
тўланишини таъминлайди.
Шунингдек, ФК 279-моддаси 1-қисмида гаровга олувчининг (кредиторнинг)
талабларини қондириш учун ундиpувни қарздор гаров билан таъминланган
мажбуриятни ўзи жавобгаp бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даpажада
бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкинлиги, 280моддаси 1-қисмида гаровга олувчининг (кредиторнинг) талаблари гаровга
қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суд қарорига мувофиқ қондирилиши
белгиланган.
ФК 281-моддасида, ушбу Кодекснинг 280-моддасига мувофиқ ундирув
қаратилган, гаровга қўйилган мол-мулкни мажбурий равишда реализация қилиш
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион шаклидаги
очиқ кимошди савдосида сотиш орқали амалга оширилади, деб қайд этилган.
Олий суд Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 22.12.2006 йилдаги
“Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини
таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида” 13/150-сон қарорининг 23-бандида ундирувни гаров
нарсасига суд тартибида қаратишда суднинг қарорида гаровдаги мол-мулкнинг
номи, жойлашган жойи кўрсатилиши лозим. Судларнинг эътибори шунга
қаратилсинки, гаровга қўйилган мол-мулкнинг ким ошди савдоси бошланадиган
вақтдаги бошланғич сотиш баҳоси суд қарори билан белгиланмайди. Шунга кўра,
агар даъво аризасида гаровга қўйилган мол-мулкнинг ким ошди савдоси
бошланадиган вақтдаги бошланғич сотиш баҳосини белгилаш ҳақида талаб
мавжуд бўлса, суд ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида ушбу мол-мулк
гаров (ипотека) тўғрисидаги шартномада кўрсатилган нарх бўйича реализация
қилиниши тўғрисида тушунтириш бериши лозим, деб тушунтириш берилган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд банк талаби асосида ундирувни
гаровдаги мулкларга яъни, қарз олувчига тегишли Тошкент вилоят, Оҳангарон
туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариуси Ш.Миролимов томонидан
13.11.2019 йилда №201900168007978 ресстр рақам билан тасдиқланган, Тошкент
вилоят Оҳангарон туман давлат хизматлари марказида 07.10.2021 йилда №419024
реестр рақам билан қайта рўйхатга олинган уставга ҳамда Ўзбекистон
Республикаси давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлиги давлат
кадастрлар палатаси ҳудудий бошқармаси томонидан 11.10.2021 йилда
№17272112/R-A2136708 билан рўйхатга олинган, 0,04 гектар ер майдонида
жойлашган, умумий қурилиш ости майдони 482,64 м2 иборат умумий овқатланиш
ва савдо дўкони биносини Тошкент вилоят Нурафшон шаҳар хусусий амалиёт
билан шуғулланувчи нотариус З.Тургунов томонидан 15.11.2021 йилда р202101291005678 рақам билан тасдиқланган ипотека шартномасида келишилган
нарх бўйича электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш мумкин, деб
ҳисоблайди.
ИПК 118-моддаси 3-қисмида даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод
қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса,
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан
республика бюджети даромадига ундирилади, дейилган.
Шу сабабли суд ушбу иш бўйича ҳисобланган 17.585.126,39 сўм давлат
божини шунингдек, олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатини жавобгар
зиммасига юклайди ва ФК 8, 234, 744-моддалари, ИПК 68, 118, 170, 176-177моддалари асосида
қ а р о р қ и л д и:
Даъво талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Бухоро файз плюс” МЧЖ ҳисобидан :
-даъвогар “Асакабанк” АТБ фойдасига 851.839.799,01 сўм муддати келмаган
кредит қарз, 27.416.520,63 сўм фоиз қарз ва 24.000 сўм почта харажати;
-республика бюджетига 17.585.126,39 сўм давлат божи ундирилсин.
Ундирув жавобгар “Бухоро файз плюс” МЧЖга тегишли ва Тошкент вилоят,
Оҳангарон туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариуси Ш.Миролимов
томонидан 13.11.2019 йилда №201900168007978 реестр рақам билан
тасдиқланган, Тошкент вилоят Оҳангарон туман давлат хизматлари марказида
07.10.2021 йилда №419024 реестр рақам билан қайта рўйхатга олинган уставга
ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр
агентлиги давлат кадастрлар палатаси ҳудудий бошқармаси томонидан 11.10.2021
йилда №17272112/R-A2136708 билан рўйхатга олинган 0,04 гектар ер майдонида
жойлашган, умумий қурилиш ости майдони 482,64 м2 иборат умумий овқатланиш
ва савдо дўкони биносига қаратилсин.
Ҳал қилув қарорининг нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан ИПКда белгиланган тартибида шикоят бериш
(протест келтириш) мумкин.
Судья
Х.Каримов