Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2201/1580 Дата решения 21.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Шахрисабзский межрайонный экономический суд Судья Қурбонов Ориф Мустапаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение “KO’HNA TOG’LAR” хусусий корхонаси Ответчик / Подсудимый "Шаҳрисабз вино-ароқ" акционерлик жамияти
Source ID 959421 Claim ID 2958242 PDF Hash d7f517d4e990866d... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 237-моддаси ФКнинг 237 law
Ушбу кодекснинг 333-моддаси Ушбу кодекс 333 code_article
онун 32-моддаси онун 32 law
аролик кодексининг 324-моддаси аролик кодекси 324 code_article
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
Текст решения Оригинал (узб.)
SHAHRISABZ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI SHAHRISABZ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Шаҳрисабз шаҳри, Ипак йўли кўчаси, 140-уй, Тел: (75) 522-52-46, (75) 522-52-49, Почта: i.shaxrisabz@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Шаҳрисабз шаҳри 2022 йил 21 ноябр 4-1802-2201/1580-сонли иш Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди, судья О.Қурбоновнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг котиблигида, «Shahrisabz Vino-Aroq» AJ вакиллари Д.Н.Қаландаров (2022 йил 5 январдаги 5-сонли ишончномага асосан), А.А.Хамраев (2022 йил 20 апрелдаги 217-сонли ишончномага асосан)лар иштирокида, «Ko`hna Tog`lar» хусусий корхонасининг манфаатида, «Shahrisabz Vino-Aroq» AJга нисбатан берган даъво аризаси асосида қўзғатилган 4-1802-2201/1580-сонли иқтисодий ишини, Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни- «Ko`hna Tog`lar» хусусий корхонаси (матнда даъвогар деб юритилади)нинг манфаатида, «Shahrisabz Vino-Aroq» AJ(матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан даъво ариза билан судга мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида 2021 йил 27 сентябрда 149-сонли (мева, сабзавот, узум, картошка ва полиз маҳсулотлари харид қилиш бўйича контрактация шартномаси тузилганлигини, шартноманинг 1.1. бандида, даъвогар давлат эҳтиёжлари учун шартноманинг 1-иловасида кўрсатилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини жавобгарга етказиб бериш, жавобгар эса маҳсулотни қабул қилиш ва келишилган бозор нархи бўйича ҳақини тўлаб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олганлигини, шартноманинг 1.2. бандида, даъвогар томонидан етказиб берилган маҳсулот учун тўловлар жавобгар томонидан шартноманинг 4.1.бандида кўрсатилган тартибда хисоб-китоблар амалга оширилади деб келишилганлигини, даъвогар томонидан жавобгарга 2021 йил 8 октябрдаги 1-сонли ҳисоб-фактура орқали 8 437 500 сўмлик, 2-сонли ҳисоб-фактура орқали 9 720 000 сўмлик, 3-сонли ҳисобфактура орқали 9 315 000 сўмлик, 4-сонли ҳисоб-фактура орқали 9 990 000 сўмлик, 2021 йил 29 октябрдаги 14-сонли ҳисоб-фактура орқали 6 615 000 сўмлик, 14-сонли ҳисоб-фактура орқали 6 885 000 сўмлик, 2021 йил 1 ноябрдаги 80-сонли ҳисоб-фактура орқали 1 887 500 сўмлик, жами 52 850 000 сўмлик узум маҳсулоти етказиб берилганлигини, шартноманинг 4.5.бандида, жавобгар маҳсулотни қабул қилиб олгандан кейин шартномада белгиланган нархлар бўйича даъвогарга 60 кун муддат ичида унинг ҳақини тўлайди деб келишилган бўлса-да, жавобгар 52 850 000 сўмлик маҳсулот ҳақини талабнома юборилган бўлишига қарамасдан тўлаб бермаганлигини билдириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 52 850 000 сўм асосий қарз, 26 425 000 сўм пеня ва суд харажатларини ундириб беришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси иккинчи қисмида, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, учинчи қисмида, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суднинг ажрими билан иш бўйича низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб қилинган Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси, Китоб туман Қишлоқ хўжалиги бўлимидан вакиллар иштирок этмади. Суд мажлисида даъвогар вакили иштирокини таъминламади, бироқ, судга ариза тақдим қилиб, ишни даъвогар иштирокисиз кўриб чиқишни, жавобгар томонидан асосий қарз 52 850 000 сўм тўлаб берилганлигини инобатга олиб, жавобгардан 26 425 000 сўм пеня ва суд харажатларини тўлиқ ундириб беришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари судга берган кўрсатувида, даъво талаби юзасидан важ кўрсатиб, судга ёзма фикр бериб, даъвогар олдидаги 52 850 000 сўм қарздорлик 2022 йил 26 октябр куни тўлиқ ўтказиб берилганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд, жавобгар вакилларининг кўрсатувларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб топди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 27 сентябрда 149-сонли (мева, сабзавот, узум, картошка ва полиз маҳсулотлари харид қилиш бўйича контрактация шартномаси тузилган. Шартноманинг 1.1. бандида, даъвогар давлат эҳтиёжлари учун шартноманинг 1-иловасида кўрсатилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини жавобгарга етказиб бериш, жавобгар эса маҳсулотни қабул қилиш ва келишилган бозор нархи бўйича ҳақини тўлаб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Шунингдек, шартноманинг 1.2. бандида, даъвогар томонидан етказиб берилган маҳсулот учун тўловлар жавобгар томонидан шартноманинг 4.1.бандида кўрсатилган тартибда хисоб-китоблар амалга оширилади деб келишилган. Ушбу шартнома шартларига асосан даъвогар томонидан жавобгарга 2021 йил 8 октябрдаги 1-сонли ҳисоб-фактура орқали 8 437 500 сўмлик, 2-сонли ҳисоб-фактура орқали 9 720 000 сўмлик, 3-сонли ҳисоб-фактура орқали 9 315 000 сўмлик, 4-сонли ҳисоб-фактура орқали 9 990 000 сўмлик, 2021 йил 29 октябрдаги 14-сонли ҳисобфактура орқали 6 615 000 сўмлик, 14-сонли ҳисоб-фактура орқали 6 885 000 сўмлик, жами 50 962 500 сўмлик узум маҳсулоти етказиб берилган ва 2021 йил 1 ноябрдаги 80сонли ҳисоб-фактура орқали маҳсулот етказиб бериш учун 1 887 500 сўм транспорт хизмати кўрсатилган бўлиб, жавобгарнинг даъвогар олдидаги жами қарздорлиги 52 850 000 сўмни ташкил этган. Шартноманинг 4.5.бандида, жавобгар маҳсулотни қабул қилиб олгандан кейин шартномада белгиланган нархлар бўйича даъвогарга 60 кун муддат ичида унинг ҳақини тўлайди деб келишилган бўлса-да, жавобгар 52 850 000 сўмлик маҳсулот ҳақини талабнома юборилган бўлишига қарамасдан тўлаб бермаган. Шундан сўнг, даъвогар жавобгардан 52 850 000 сўм асосий қарз ва унга ҳисобланган 26 425 000 сўм пеняни ундириш талаби билан судга мурожаат этган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (матнда ФК деб юритилади) 8, 234-моддаларига мувофиқ, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбурияти маҳсулот етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан бўлиб, ФКнинг 236-моддасида, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши белгиланган. ФКнинг 237-моддасига асосан, мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди. Ушбу кодекснинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Суд муҳокамаси жараёнида жавобгар томонидан 52 850 000 сўм асосий қарздорлик тўлиқ бартараф этилганлиги тўғрисида суд иштирокчилари томонидан судга тушунтириш берилган. Шартноманинг 5.3. бандига кўра, жавобгар етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун даъвогарга ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавийҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини иқтисодий судлар амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарорнинг 12 бандига кўра, қонун 32-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган пеня ишлар ва хизматлар ҳақини ўз вақтида тўламаганлик ҳолларида ҳам қўлланилади. Пенянинг миқдори шартнома баҳосига эмас, балки бажарилмаган мажбуриятлар қисми (тўланмаган ёки кечиктирилган тўлов суммаси, бажарилмаган ишлар, хизматлар суммаси)га нисбатан фоиз миқдорида ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 324-моддаси биринчи қисмига кўра, қарздор мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредиторга етказилган зарарни тўлаши шарт. Шунга кўра, даъвогар томонидан жавобгарга нисбатан даъво талабига қўшимча равишда шартномага мувофиқ, 52 850 000 сўм кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи 57 078 000 (52 850 000 х 0,4% = 211 400 х 270) миқдорида, бироқ кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида 26 425 000 сўм пеня асосли равишда ҳисобланган бўлса-да, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиши даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, пеня миқдорини 3 963 750 сўмга камайтиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июнь кунидаги «Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 163-сонли Қарорининг 4-бандига кўра, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиши даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бундай ҳолатда, суд даъвони қисман қаноатлантиришни, жавобгар «Shahrisabz Vino-Aroq» AJдан даъвогар «Ko`hna Tog`lar» хусусий корхонаси фойдасига 3 963 750 сўм пеня ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, жавобгар «Shahrisabz Vino-Aroq» Ajдан Республика бюджетига 3 500 сўм давлат божи ва даъвогар «Ko`hna Tog`lar» хусусий корхонасига олдиндан тўланган 1 582 000 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, ФКнинг 236, 237, 324, 333-моддалари, ИПКнинг 113, 176180 ва 186-моддаларига асосланиб, судҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар «Shahrisabz Vino-Aroq» AJдан даъвогар «Ko`hna Tog`lar» хусусий корхонаси фойдасига 3 963 750 сўм пеня ва олдиндан тўланган 1 582 000 сўм давлат божи ҳамда 24 000 сўм почта харажатни ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этилсин. Жавобгар «Shahrisabz Vino-Aroq» Ajдан Республика бюджетига 3 500 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган томонлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят беришга(протест келтиришга)ҳақли. О.Қурбонов