← Назад
Решение #739649 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 212 | — | law | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 40 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 91 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| онуннинг | 9 | — | law | |
| онуни | 141 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Yuqorichirchiq tumani,
Yangibozor sh., Mustaqillik
ko’chasi, 77-uy
Юкоричирчикский район, г.
Янгибазар,
улица Мустакиллик, дом 77
Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 21 ноябрь
4-1105-2201/1915-сонли иш
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг раиси Ғ.Машкуров,
судья ёрдамчиси Б.Насировнинг котиблигида, Юқоричирчиқ туман
ҳокимлигининг даъвогар Юқоричирчиқ туман ирригация бўлими манфаатида
жавобгар “Said Invest Group” МЧЖга нисбатан Ийк каналининг йўналишини
ўзгартириб, каналнинг муҳофаза зонасида ноқонуний қурилган қурилмаларни
бузиш ва канални ўз ҳолатига келтириш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги
даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакиллари
Р.Нишонов, Д.Шарипов (2022 йил 8 ноябрдаги 82/06-84-сонли ишончнома),
жавобгар вакили Х.Махмудов (раҳбар), “Energy Alternatives” МЧЖ вакили
Й.Муртазаев (раҳбар), учинчи шахс Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри
агентлиги Юқоричирчиқ туман бўлими вакили Ф.Маражапов (2022 йил
16 сентябрдаги 01-2139-сонли ишончнома) иштирокида, суд биносида очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Юқоричирчиқ туман ҳокимлиги (матнда ҳокимият деб юритилади)
Юқоричирчиқ туман ирригация бўлими (матнда даъвогар деб юритилади)
манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Said Invest Group”
МЧЖ (матнда жавобгар деб юритилади) кўчмас мулк олди-сотди
шартномасига асосан қурилиши тугалланмаган “Темир бетон маҳсулотлари
ишлаб чиқариш цехи” юритиш мақсадида ажратилган 0,48 гектар ер
майдонини олганлиги, жавобгар мазкур ер майдонида қурилиш материаллари
ишлаб чиқариш цехи қурганлиги, лекин, Ийк каналининг йўналишини
ўзгартириб, 150 метр узунликда 6-8 метр атрофида канални сурганлиги,
каналнинг ўзанини ўзлаштириб, қўшимча ер майдонларини эгаллаганлиги,
каналнинг муҳофаза зонасида ноқонуний қурилмалар қурганлигини баён
қилиб, жавобгарнинг зиммасига ушбу қурилмаларни ўзининг ҳисобидан
бузиб ташлаш ва канални ўз ҳолатига қайтариш мажбуриятини юклашни
сўраган.
Суднинг 2022 йил 21 октябрдаги ажрими билан Ер тузиш ва кўчмас мулк
кадастри агентлиги Юқоричирчиқ туман бўлими низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
жалб қилинган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
огоҳлантирилганлигига
қарамай
ҳокимият
вакили
иштирокини
таъминламади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво талабини тўлиқ
қувватлаб, жавобгар зиммасига қурилган ноқонуний қурилмаларни ўз
ҳисобидан бузиб ташлаш ва канални ўз ҳолига қайтариш мажбуриятини
юклашни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабларига
нисбатан эътироз билдириб, каналнинг ўзани ер участкасининг олдинги эгаси
томонидан ўзгартирилганлигини билдириб, суддан даъво талабларини
қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган “Energy Alternatives” МЧЖ вакили даъво
талабларига нисбатан эътироз билдириб, мазкур ер майдонини 2022 йил
7 мартда сотиб олганлиги, бугунги кунда унга қарашли эканлиги, каналнинг
ўзани ерни сотиб олганда ҳам шундай бўлганлигини маълум қилиб, даъво
талабларини қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс вакили даъво талабларини
тўлиқ қаноатлантириш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилиш мақсадга
мувофиқлигини билдирди.
Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга
кўра ишга дахлдор бўлмаган жавобгарни ишга дахлдор бўлган жавобгар
билан алмаштиришни ва даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади:
Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, жавобгар 2016 йил 5 декабрдаги
кўчмас мулк олди-сотди шартномасига асосан “Темир бетон маҳсулотлари
ишлаб чиқариш цехи” юритиш мақсадида ажратилган 0,48 гектар ер
майдонини доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида олган.
Жавобгарга тегишли мазкур мулклар 2022 йил 7 мартдаги 1-сонли олдисотди шартномасига асосан “Energy Alternatives” МЧЖ (матнда ишга дахлдор
жавобгар)га ўтказилган. Давлат кадастрлар палатаси Тошкент вилоят
бошқармаси томонидан 2022 йил 16 апрелда берилган кўчмас мулк объектига
бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида давлат
реестридан кўчирмада мазкур мулклар ишга дахлдор жавобгарга
тегишлилиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (матнда
ИПК деб юритилади) 49-моддасига асосан суд даъво бўйича жавоб бериши
лозим бўлмаган шахсга нисбатан даъво тақдим этилганлигини аниқласа, ишга
дахлдор бўлмаган жавобгарни ҳал қилув қарори қабул қилингунига қадар
даъвогарнинг розилиги билан ишга дахлдор жавобгар билан алмаштиришга
йўл қўйиши мумкин.
Шунга асосан суд жавобгарни ишга дахлдор бўлмаган жавобгар деб
топиб, уни ишга дахлдор бўлган жавобгар билан алмаштиришни лозим топди.
Ишга дахлдор жавобгарга тегишли объектда Ийк каналининг йўналиши
ўзгартирилиб, 150 метр узунликда 6-8 метр атрофида канал сурилган,
каналнинг ўзани ўзлаштирилиб, қўшимча ер майдонлари эгалланган.
2
Ийк канали 1935 йилда ишга туширилган бўлиб, узунлиги
8,7 километрни, чуқурлиги 2-2,5 метрни ташқил қилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
11-декабрдаги 981-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон
Республикаси ҳудудидаги сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва
санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш тартиби тўғрисида”ги Низом
талабларига асосан каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари соҳил
бўйи минтақаси кенглигининг энг кам ўлчами умумий чуқурлиги 2 — 5 метр
бўлган каналлар ва коллектор-дренаж тармоқлари нормал сув сатҳи
чизиқлари бўйлаб камида 6,5 — 9 метрни ташкил қилиши лозим.
Ваколатли орган томонидан жавобгарга қурилган қурилмаларининг
ноқонунийлиги ва унинг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида тушунтиришлар
берилган, шунингдек ушбу иморатни ихтиёрий равишда бартараф этиш
(бузиб ташлаш) тўғрисида далолатнома тузилган.
Бундан ташқари, даъвогар томонидан жавобгарга огоҳлантириш хати
юборилиб, ўзбошимчалик билан қурилган қурилмани бузиб ташлаш ва
канални ўз ҳолига қайтариш ҳақида кўрсатма берилган бўлса-да, жавобгар
томонидан бажарилмаган.
Шундан сўнг даъвогар мазкур даъво аризаси билан судга мурожаат
қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб
юритилади)нинг 212-моддасига мувофиқ қонунчиликда белгиланган тартибда
қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек
иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш
нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа
бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат
ҳисобланади.
Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини
ололмайди. Бу шахс қурган иморатини тасарруф этишга — сотишга, ҳадя
этишга, ижарага беришга, иморатга нисбатан бошқа битимлар тузишга ҳақли
эмас.
Ўзбошимчалик билан иморат қуриш натижасида ҳуқуқлари бузилган
шахснинг ёки тегишли давлат органининг даъвоси билан бундай иморат
суднинг қарорига биноан иморатни қурган шахс томонидан ёки унинг
ҳисобидан бузиб ташланиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 40-моддаси биринчи қисмининг
11-бандига кўра, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллашга ва (ёки)
ўзбошимчалик билан қилинган қурилишга йўл қўймаслик, шунингдек
ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасидаги қонунга хилоф қурилишни
тўхтатиб туриш бўйича чоралар кўриш ер эгаси, ердан фойдаланувчи,
ижарачи ва ер участкаси мулкдорининг мажбуриятларидан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 91-моддасининг иккинчи қисмига
асосан ер участкаларини фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш, шу
жумладан ундаги иморатларни бузиш ер участкаларини ўзбошимчалик билан
эгаллаб олган шахслар ҳисобидан амалга оширилади.
3
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
5 июлдаги 467-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбошимчалик билан
қурилган иморатни аниқлаш ҳамда бартараф этиш (бузиб ташлаш)ни ташкил
этиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 3-бандига асосан ўзбошимчалик билан
қурилган иморатни аниқлаш:
қурилиш мақсадлари учун ер участкасига бўлган ҳуқуқни белгиловчи
ҳужжатларнинг мавжудлигини;
икки қаватдан юқори (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер
юзасидан 12 метрдан баланд ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан
ортиқ бўлган якка тартибдаги уй-жойларни, шунингдек 300 метр кубдан кўп
ҳажмдаги нотурар бино ва иншоотлар лойиҳа ҳужжатлари экспертизадан
ҳамда қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияларидан рўйхатдан
ўтказилганлигини;
икки қаватгача, (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер
юзасидан 12 метрдан паст ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метргача
бўлган якка тартибдаги уй-жойларни, шунингдек 300 метр кубдан кам
ҳажмдаги нотурар бино ва иншоотлар қуриш учун туман қурилиш бўлими
билан келишилган лойиҳанинг мавжудлигини;
шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ қурилганлигини
текшириш орқали амалга оширилади.
Суд муҳокамасида ҳамда жойига чиқиб ўтказилган сайёр суд мажлисида
аниқланган ҳолатларга кўра, жавобгарга тегишли 0,48 гектар ер майдонида
қурилган иморатлар тегишли кадастр ҳужжатларига эга эканлиги, даъво
аризага илова қилинган фотосуратларда кўрсатилган контейнерларнинг
мавжуд эмаслиги аниқланиб, ўзбошимчалик билан қурилган иморат эканлиги
ўз исботини топмади.
Бироқ жойига чиқиб ўрганилганда ҳамда google mapsнинг спутник
орқали 2016 йилда олинган тасвирига кўра ҳозирги кунда Ийк каналининг
йўналиши ўзгартирилганлиги, каналнинг жавобгар ҳудудига туташ қисми
бурилиб, канал ўзани қисман ўзгартирилганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолатда суд даъвогарнинг даъво талабини қисман асосли деб
ҳисоблаб, ишга дахлдор жавобгарга туташ ҳудуддан ўтган Ийк каналининг
бурилиш қисмини ўз ҳолига келтириш мажбурияти юклашни лозим топади.
Юқорида баён этилган асосларга кўра, даъво талабларининг канал
ўзанини ўз ҳолатига қайтариш мажбурияти юклаш қисмини қисман
қаноатлантирилиши, ноқонуний қурилмани бузиш ҳақидаги талабини эса
қаноатлантириш рад қилиниши лозим.
ИПКнинг 118-моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
давлат божи ставкаларининг б-бандига кўра иқтисодий судларга номулкий
хусусиятга эга даъво аризаларидан – базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ)
10 баравари миқдорида давлат божи ундирилади.
4
Мазкур қонуннинг 9-моддаси 141-бандига асосан иқтисодий судларда
ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни бузиш тўғрисидаги даъволар
юзасидан давлат органлари давлат божи тўлашдан озод қилинган.
Демак, даъво асосли деб топилганган қисми бўйича суд ишга дахлдор
жавобгардан республика бюджетига 3 000 000 сўм давлат божи ҳамда
даъвогар фойдасига 24 000 сўм почта харажати ундиришни ҳамда рад этилган
қисми бўйича “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 141-моддасига асосан даъвогардан давлат божи ундирмасликни
лозим топади.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг 118,170, 176-179 ҳамда 184-моддаларини қўллаб, суд
Жавобгар “Said Invest Group” МЧЖ ишга дахлдор жавобгар “Energy
Alternatives” МЧЖ билан алмаштирилсин.
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, “Energy Alternatives” МЧЖ
зиммасига бир ой муддат ичида “Темир бетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш
цехи”га туташ ҳудуддан ўтган Ийк каналининг бурилиш қисмини ўз ҳолига
келтириш мажбурияти юклатилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
“Energy Alternatives” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 3 000 000
сўм давлат божи, Юқоричирчиқ туман ирригация бўлими фойдасига 24 000
сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “Said Invest Group” МЧЖга нисбатан даъво талабларини
қаноатлантириш рад қилинсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Юқоричирчиқ
туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг
мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
Раислик қилувчи, судья
Ғ.Машкуров
5