← Назад
Решение #739668 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 477 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| ФКнинг | 470 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
BO’STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
BUSTAN INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
170400, Andijon viloyati, Bo’ston
tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, Andijan region, Bustan district,
Mustaqillik street, 36
Tel: (+99874) 333 23 29
е-mail: i.buz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Андижон шаҳри 4-1703-2201/1253-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Абдухаликовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг котиблигида Ўзбекистон савдосаноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар «Андижон
ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти манфаатида
жавобгар Андижон сув таъминоти МЧЖдан фойдаланилган электр
энергиясидан 531 948 546 сўм асосий қарздорлик, 144 360 438 сўм пеня
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни даъвогар
вакили А.Ахмедов (ишончнома асосида), жавобгар вакили Ш.Жўраев
(ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, Андижон туманлараро иқтисодий
суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
2020 йил 5 январь куни «Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси”
АЖнинг “Улуғнор туман электр таъминоти корхонаси” (кейинги ўринларда
матнда “Даъвогар” деб юритилади) ва Андижон сув таъминоти МЧЖ ўртасида
№150006-сонли юридик шахслар учун электр энергияси таъминоти
шартномаси тузилган.
Даъвогар томонидан белгиланган лимитлар доирасида жавобгарга электр
энергиясини етказиб берилган, бироқ, жавобгар томонидан шартнома шартлари
лозим даражада бажармаганлиги натижасида 2022 йил 1 сентябрь ҳолатига
етказиб берилган электр энергия учун 531 948 546 сўм қарздорлик юзага
келган.
Ушбу асосий қарздорликка 144 360 438 сўм пеня ҳисобланган.
Даъвогар жавобгарга ушбу қарздорлик суммаларини иҳтиёрий тўлаш
ҳақида 2022 йил 09 сентябрда талабнома юборган. Лекин талабнома жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли Ўзбекистон савдо-саноат
палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар манфаатида судга
даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан 531 948 546 сўм асосий қарз,
144 360 438 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили кўрсатма бериб, жавобгар 531 948 546 сўм
қарздорликни тўлаб бермаганлигини, мавжуд қарздорлик 2022 йил 1 сентябрь
куни холатига юзага келганлигини айтиб, даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, ҳақиқатдан ҳам
531 948 546 сўм қарздорлик мавжудлигини, ушбу қарздорлик тўлаишини, бироқ
даъвогар талаб қилаётган пеняни тўлашга жамиятни имконияти йўқлигини,
жамиятнинг кредитор қарзи мавжудлиги сабабли хатто корхона ишчиларини
ойлик маошларини ўз вақтида бера олмаётганликларини билдириб, даъво
талабини пеня ундириш ҳақидаги қисмини рад қилишни сўради.
Суд, даъвогар ва жавобгар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман
қаноатлантиришни ва суд ҳаражатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
деб топди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, 2020 йил 5 январь куни даъвогар ва
жавобгар ўртасида №150006-сонли юридик шахслар учун электр энергияси
таъминоти шартнома тузилган.
Ушбу шартномада даъвогар тармоқлар орқали электр энергиясини
жавобгарга етказиб бериш, даъвогар эса истеъмол қилинган энергия ҳаққини ўз
вақтида тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.12-бандида “истеъмолчи етказиб берилган энергия учун
ўз вақтида тўламаса ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати
ўтган суммасининг 0,1 фоизи миқдорида пеня тўлайди, лекин муддати ўтказиб
юборилган сумманинг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган” деб белгиланган.
Даъвогар томонидан жавобгарга электр энергиясини етказиб берилган,
бироқ, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада
бажармаганлиги натижасида 2022 йил 1 сентябрь ҳолатига етказиб берилган
электр энергия учун 531 948 546 сўм қарздорлик юзага келган. Ушбу муддати
ўтган қарздорликка 144 360 438 сўм пеня ҳисобланган.
Даъвогар жавобгарга ушбу қарздорлик суммаларини иҳтиёрий тўлаш
ҳақида 2022 йил 09 сентябрда талабнома юборган. Лекин талабнома жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Жавобгар томонидан қарздорлик тўланмаганлиги сабабли Ўзбекистон
савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар
манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан 531 948 546
сўм асосий қарз, 144 360 438 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги ўринларда
“ФК” деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддасига асосан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 468-моддасига кўра, Энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 477-моддаси биринчи қисмига кўра, энергия таъминоти
шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада
бажарилмаган ҳолларда, энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли
етказилган зарарнинг, абонент эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини
қоплаши шарт.
ФКнинг 474-моддасига асосан агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор
ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади.
ФКнинг 470-моддаси биринчи қисмига мувофиқ энергия билан
таъминловчи ташкилот берган ва абонент қабул қилган энергия миқдори ўлчов
асбоблари кўрсаткичлари билан аниқланади.
Суд даъвогарнинг жавобгардан 531 948 546 сўм асосий қарзни ундириш
ҳақидаги талабини асосли деб ҳисоблайди. Ушбу қарздорлик ишдаги мавжуд
хужжатлар, ҳисоб фактуралар ва солиштирма далолатнома ҳамда даъвогар ва
жавобгар вакилларининг суд мажлисида берган кўрсатмалари билан ўз
тасдиғини топади.
Юқоридагиларга асосан суд, даъвогарнинг жавобгардан 531 948 546 сўм
асосий қарзни ундириш талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар жавобгардан шартноманинг 3.12-бандига асосан
144 360 438 сўм пеня ундиришни сўраган, пеня ҳисоб-китоби тақдим этилган.
Суд томонидан даъвогарнинг пеня ундириш талаби ҳисоб-китоби
ўрганилганда тўғри ҳисобланганлиги аниқланди.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
ФКнинг 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга хақли эканлиги, бунда қарздор
мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган
тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари
эътиборга олиниши белгиланган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 2007 йил 15 июнь
кунги 163-сонли Пленум қарорида “Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги
даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб
қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт”-деб
белгиланган.
Юқоридагиларга асосан суд пеня ундириш талабини муҳокама этиб, мазкур
талабни қисман қаноатлантириб, пеня миқдорини камайтириб 80 000 000 сўм
миқдорида пеня ундиришни лозим топади.
Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд ҳаражатларини ундириш
масаласини ўрганиб чиқиб, даъво талаби асосли эканлигини эътиборга олиб,
жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 13 526 179,68 сўм давлат божи,
даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 24 000 сўм почта ҳаражатларини
ундиришни лозим топди.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси 326, 333, 468,
470, 474, 477-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси 118, 176-179, 180-моддаларига асосланиб, суд,
қарор қилади:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Андижон сувтаъминоти масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
«Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ фойдасига 531 948 546
сўм асосий қарз, 80 000 000 сўм пеня ва 24 000 сўм почта ҳаражати ундирилсин.
Даъво талабини қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Андижон сувтаъминоти масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
Республика бюджетига 13 526 179,68 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда шу суд орқали Андижон
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят келтириши мумкин.
Раислик қилувчи
Ш.Абдухаликов