Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2202/5131 Дата решения 21.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Абдухаликов Шавкатжон Мухамедович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение CHEKI HAMKORBANK ATВ Ответчик / Подсудимый ANDIJON EXCLUSIVE INVEST масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1195842 Claim ID 2964707 PDF Hash b2f96e7111fa8fe2... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
олларда ФКнинг 734-моддаси олларда ФК 734 law
айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФКнинг 327-моддаси айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФК 327 law
ларидан фойдаланилган бутун давр учун ФКнинг 327-моддаси ларидан фойдаланилган бутун давр учун ФК 327 law
ФКнинг 292-моддаси ФКнинг 292 law
ФКнинг 293-моддаси ФКнинг 293 law
онунининг 26-моддаси онуни 26 law
ФКнинг 268-моддаси ФКнинг 268 law
ФКнинг 279-моддаси ФКнинг 279 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
BO’STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI BUSTAN INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 170400, Andijon viloyati, Bo’ston tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy 170400, Andijan region, Bustan district, Mustaqillik street, 36 Tel: (+99874) 333 23 29 е-mail: i.buz@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан Ҳ AЛ Қ И Л У В Қ AР OР И Андижон шаҳри 4-1701-2202/5131-сонли иш Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Абдухаликов раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг котиблигида, даъвогар CHEKI «HAMKORBANK” ATБнинг жавобгарлар “ANDIJON EXCLUSIVE INVEST” масъулияти чекланган жамияти, “SABO HAMKOR” масъулияти чекланган жамияти, “ENERGY PROGRESS METALL” масъулияти чекланган жамияти ва “CHIRCHIK KOMMUNAL SERVIS” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан кредит қарздорликни ундириш ва ундирувни гаровдаги мулкларга қаратиш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар вакили М.Хайдаров ва А.Сойимов (ишончнома асосида), жавобгар “ANDIJON EXCLUSIVE INVEST” МЧЖ раҳбари Н.Саидова (паспорт асосида), жавобгар “ENERGY PROGRESS METALL” МЧЖ вакили Х.Курбаниязов (ишончнома асосида) ва “CHIRCHIK KOMMUNAL SERVIS” МЧЖ вакили У.Джалалов (ишончнома ва ордер асосида)ларнинг иштирокида Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар «CHEKI HAMKORBANK» ATБ судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарлар “ANDIJON EXCLUSIVE INVEST” масъулияти чекланган жамияти, “ENERGY PROGRESS METALL” масъулияти чекланган жамияти ва “CHIRCHIK KOMMUNAL SERVIS” масъулияти чекланган жамиятидан кредит танидан 184 821,42 евро, 882,55 евро фоиз, 21,77 евро пеня ва почта харажатини ундиришни, ундирувни “SABO HAMKOR” масъулияти чекланган жамияти томонидан гаровга қўйилган мулкларга қаратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар “ANDIJON EXCLUSIVE INVEST” МЧЖ раҳбари кўрсатма бериб, даъвони қонуний ҳал қилишни сўради. Суд мажлисида қўшимча жавобгар SABO HAMKOR масъулияти чекланган жамияти вакили асосий жавобгар кредит маблағларини тўлай олмаётганлигини, чет давлатидан олиб келинган дастгохдан фойдалана олмаганини, дастгох ҳозирда банк раҳбарига қарашли бинода сақланаётганлигини билдириб кўрсатма берди. Суд мажлисида қўшимча жавобгар “CHIRCHIK KOMMUNAL SERVIS” МЧЖ вакили даъвони қонуний ҳал қилишни сўради. Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини, ишдаги мавжуд ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнларда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 744-моддаси биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, «CHEKI HAMKORBANK» ATБ ва “ANDIJON EXCLUSIVE INVEST” МЧЖ ўртасида 2019 йил 14 августда №407-сонли кредит шартномаси тузилган. Шартнома шартларига кўра, банк “ANDIJON EXCLUSIVE INVEST” МЧЖга қандолат махсулотлари ишлаб чиқариш дастгохини сотиб олиш учун 48 ой муддатга 12 ой имтиёзли давр билан йиллик 8 фоиз устама тўлаш шарти билан 338 000 евро миқдоридаги пул маблағларини ажратилган. Кредит шартномаси тарафлари ўртасида COVID-19 пандемияси сабабли кредит шартномасига 2020 йил 21 апрель ва 2020 йил 3 ноябрдаги қўшимча келишув имзоланиб, кредит тўловининг охирги муддати ўзгармаган ҳолда кредит танидан имтиёз беришга келишилган ва кредит тўловининг охирги муддатини узайтириш бўйича 2-сонли қўшимча келишувга асосан тўлов жадвали ўзгартирилган. Банк кредит шартномаси бўйича зиммасига юклатилган кредит ажратиб беришга доир барча мажбуриятларни бажарган, бироқ жавобгар томонидан мажбуриятлар ўз вақтида бажарилмаган. Олинган кредит маблағларни ўз вақтида тўланмасдан келинганлиги оқибатида жавобгарнинг кредит асосий танидан 184 821,42 евро, 882,55 евро фоиз, 21,77 евро пеня қарздорлиги ҳосил бўлган. Даъвогар томонидан кредит карздорликни тўлаш бўйича жавобгарларга ёзма равишда огохлантириш хати юборилган бўлсада, шу кунга қадар жавобгарлар томонидан графикка амал қилинмасдан қарздорлик бартараф этилмаган. ФКнинг 736-моддаси иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли Қарорининг 5-бандига кўра, қарз олувчилар (қарздорлар)нинг кредитларни қайтармаганлик учун кредит ташкилотлари олдидаги жавобгарлиги доирасини аниқлашда судлар қарз таркибига кредитнинг ёки унинг бир қисмининг суммаси, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит шартномасида белгиланган ҳажмда бошқа тўловлар (комиссиялар) киришидан келиб чиқишлари зарурлиги, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит ташкилоти томонидан қарз олувчи (қарздор) банкнинг пул маблағларидан амалда фойдаланган бутун даври учун, ҳатто актив (кредит/қарз) ўстирмаслик мақомига ўтказилган тақдирда ҳам, пул мажбуриятларини кечиктириш даврини қўшган ҳолда ҳисобланиши мумкинлиги, шунингдек, ушбу Қарорнинг 10-бандига кўра, ФКнинг 736-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, агар қонун ҳужжатларида ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз олувчи қарз суммасини вақтида қайтармаган ҳолларда ФКнинг 734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар тўланган бўлишидан қатъи назар, қарз қайтариб берилиши керак бўлган кундан бошлаб то у қарз берувчига қайтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФКнинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган миқдорда фоизлар тўланиши кераклиги, кредит шартномасининг муддатидан олдин бекор қилиниши кредит ташкилотини кредит шартномасини бекор қилиш пайтидан бошлаб қайтариш кунига қадар пул маблағларидан фойдаланилган бутун давр учун ФКнинг 327-моддасида назарда тутилган фоизларни олиш ҳуқуқидан маҳрум қилмаслиги бўйича тушунтириш берилган. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 11.12-банди “и” кичик бандига кўра, кредит ва унга ҳисобланган фоизларни шартномада белгиланган муддатдан 30 кун ва ундан ортиқ муддатга кечиктирилиши; “к” кичик бандига кўра, кредит ва унга ҳисобланган фоизларни мунтазам равишда кечиктириб тўланиши, яъни ўн икки ой давомида мазкур шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган қайтариш жадвалида қайд этилган тўлов муддатини уч ва ундан ортиқ маротаба бузилиши ҳолларида банк кредит ва унга ҳисобланган фоизларни муддатидан олдин қайтариб олиш ҳуқуқига эга. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги кредитнинг асосий ва фоиз қарздорлиги тарафларнинг судда берган кўргазмаси ва даъвогарнинг судга тақдим қилган маълумотномаси билан ўз исботини топади. Шу сабабли суд, даъво талабини асосли деб ҳисоблаб қаноатлантиришни, даъвогар CHEKI «HAMKORBANK” ATБ фойдасига жавобгарлар “ANDIJON EXCLUSIVE INVEST” МЧЖ ва кафиллар “ENERGY PROGRESS METALL” МЧЖ ва “CHIRCHIK KOMMUNAL SERVIS” МЧЖдан солидар тартибда кредит танидан 184 821,42 евро, 882,55 евро фоиз, 21,77 евро пеня, жами бўлиб, 185 725.74 евро ундиришни лозим топади. 2019 йил 14 августдаги кафиллик шартномаларига асосан жавобгар “ENERGY PROGRESS METALL” МЧЖ ҳамда “CHIRCHIK KOMMUNAL SERVIS” МЧЖ кредит шартномаси бўйича мажбуриятлар юзасидан қарз олувчи томонидан кредит шартномасидаги кафиллик билан таъминланган мажбуриятлар, шу билан бирга, унга киритилган барча қўшимчалар ва ўзгаришлар бажарилмаганда ёки лозим даражада бажарилмаганда кафил қарз олувчи билан барча мол-мулклари билан солидар тартибда бир хил хажмда жавобгарликни олган. ФКнинг 292-моддасига кўра, кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади. ФКнинг 293-моддасига мувофиқ, қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса. Башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кўpган бошқа зарарларни тўлайди. Агар кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, биргалашиб кафил бўлган шахслар кредитор олдида солидар жавоб берадилар. Шунингдек, даъвогар даъво талабида ундирувни гаров мулкига қаратишни сўраган. Кредит таъминоти сифатида Асака туман давлат нотариал идораси томонидан 2019 йил 14 августда тасдиқланган гаров шартномасига асосан “SABO HAMKOR” масъулияти чекланган жамиятига тегишли Асака тумани, Қадим ҚФЙ, Ғалаба массивида жойлашган 6.1 га ер майдони бириктирилган ҳолда 9 хонали, умумий қурилиш майдони 34400,67 кв метр, умумий фойдаланиш майдони 374,22 кв метр, “0001, 0002, 0003, 0004, 0005, 0006, 0007” литерлар билан белгиланган иссиқхона ва бино иншоотлари фойдаланиш ҳуқуқи билан гаровга қўйилган. Гаровга шартномаси тарафларининг келишувига кўра, 2019 йил 2 август кунги келишув далолатномасига асосан гаровга қўйилган мулклар 1 000 000 000 сўмга баҳоланган. Кредит таъминоти сифатида 2020 йил 26 августда CHEKI «HAMKORBANK” ATБ Нодирабегим филиали ҳамда “ANDIJON EXCLUSIVE INVEST” МЧЖ ўртасида тузилган гаров шартномасига кўра, нотариал тартибда тасдиқланган ҳолда гаровга қўйилган жамиятга тегишли “YIC Yogurt LLC” компанияси томонидан Венгрия давлатида 2019 йилда ишлаб чиқарилган Технологическая линия тип “BUDALUX” 1 комплект бўлган ускуналар тўплами томонларнинг ўзаро келишувига кўра 3 000 000 000 сўмга баҳоланган ва бу ҳақда 2020 йил 3 февраль куни тарафлар ихтиёрий равишда баҳолаш далолатномаси расмийлаштирилган. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасига кўра, агар гаров билан таъминланган мажбурият бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва шартларда ундирувни гаров нарсасига қаратиш белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Гаров тўғрисида”ги Қонунининг 26-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган тақдирда ёки лозим даражада бажармаганда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин. ФКнинг 268-моддасида “Агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаров талабнинг уни қондириш пайтидаги хажмини таъминлайди, хусусан фоизлар, неустойка, ижрони кечиктириб юбориш натижасида етказилган зарар тўланишини, шунингдек гаровга олувчининг гаровга қўйилган ашёни сақлашга қилган зарур харажатлари ва ундирув харажатлари тўланишини таъминлайди” деб белгиланган. ФКнинг 279-моддаси 1-қисмида гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкинлиги қайд этиб ўтилган. Юқоридагиларга кўра, даъвогарнинг ушбу талаби ҳам асосли бўлиб, ундирувни гаров мулкига қаратиш лозим бўлади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд, даъво ариза қаноатлантирилганлиги сабабли ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, жавобгар “ANDIJON EXCLUSIVE INVEST” МЧЖдан даъвогар CHEKI «HAMKORBANK” ATБ фойдасига олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажатини, Республика бюджетига 40 231 538 сўм давлат божини, шу билан бирга ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатини Олий суд депозит ҳисоб рақамига ундиришни лозим топади. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 268, 279, 292, 293, 744-моддалари, Ўзбекистон Республикаси “Гаров тўғрисида”ги Қонуни 26-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180-моддаларига асосланиб “ANDIJON EXCLUSIVE INVEST” МЧЖ, “ENERGY PROGRESS METALL” МЧЖ ва “CHIRCHIK KOMMUNAL SERVIS” МЧЖдан CHEKI «HAMKORBANK” ATБ фойдасига кредит танидан 184 821,42 евро, 882,55 евро фоиз, 21,77 евро пеня, жами бўлиб 185 725.74 евро солидар тартибда ундирилсин. Ундирув “SABO HAMKOR” МЧЖга тегишли Асака тумани, Қадим ҚФЙ, Ғалаба массивида жойлашган 6.1 га ер майдони бириктирилган ҳолда фойдаланиш ҳуқуқи билан гаровга қўйилган 9 хонали умумий қурилиш майдони 34400,67 кв метр, умумий фойдаланиш майдони 374,22 кв метр, “0001, 0002, 0003, 0004, 0005, 0006, 0007” литерлар билан белгиланган иссиқхона ва бино иншоотларга ҳамда “ANDIJON EXCLUSIVE INVEST” МЧЖга тегишли “YIC Yogurt LLC” компанияси томонидан Венгрия давлатида 2019 йилда ишлаб чиқарилган Технологическая линия тип “BUDALUX” 1 комплект бўлган ускуналар тўпламига қаратилсин. “ANDIJON EXCLUSIVE INVEST” МЧЖ ҳисобидан: - CHEKI «HAMKORBANK” ATБ фойдасига 24 000 сўм почта харажати; - Республика бюджети фойдасига 40 231 538 сўм давлат божи ундирилсин. - Олий суд депозит ҳисоб рақамига видеоконференцалоқа режими билан боғлиқ 75.000 сўм харажат ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда шу суд орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин. Раислик қилувчи Ш.Абдухаликов