← Назад
Решение #739755 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| ФКнинг | 292 | — | law | |
| ФКнинг | 293 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
BO’STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
BUSTAN INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
170400, Andijon viloyati, Bo’ston
tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, Andijan region, Bustan district,
Mustaqillik street, 36
Tel: (+99874) 333 23 29
е-mail: i.buz@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
Ҳ AЛ Қ И Л У В Қ AР OР И
Андижон шаҳри
4-1701-2202/5127-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Абдухаликов
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг котиблигида, даъвогар «Ипак
йўли” акциядорлик инновация тижорат банкининг жавобгарлар «BUSINESS
OUTSOURCING” масъулияти чекланган жамияти ва «OQTEPA OUTSOURCING”
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан кредит қарздорлигини ундириш
тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар вакили Х.Худаяров (ишончнома
асосида)нинг иштирокида Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида
ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар «Ипак йўли” акциядорлик инновация тижорат банки (кейинги
ўринларда матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат
қилиб, жавобгарлар «BUSINESS OUTSOURCING” масъулияти чекланган жамияти
(кейинги ўринларда матнда жавобгар деб юритилади) ва «OQTEPA
OUTSOURCING” масъулияти чекланган жамиятидан 14 132 000 сўм асосий
кредит қарз ва 2 668 000 сўм кредит фоизи ва суд харажатини солидар
тартибда ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили кўрсатма бериб, даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгарлар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда
хабардор қилинган, бироқ жавобгарларнинг вакиллари суд мажлисига
келишмади ва низо юзасидан ўз эътирозларини билдиришмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 170-моддасининг учинчи қисмига
асосан, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Суд юқоридаги қонун нормасига асосан ишни жавобгарларнинг
вакиллари иштирокисиз кўришни лозим топади.
ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнларда ФК
деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар
ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 744-моддаси биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича
бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга
(қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида
пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини
қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан ва суд муҳокамасидан аниқланишича,
даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил 6 августда №MMF
100-2/01120/235878-сонли кредит шартномаси тузилган. Шартнома
шартларига кўра, банк “BUSINESS OUTSOURCING” МЧЖга айланма маблағларни
кўпайтириш учун 12 ой муддатга йиллик 30 фоиз устама тўлаш шарти билан
50 000 000 сўм пул маблағлари ажратилган.
Банк кредит шартномаси бўйича зиммасига юклатилган кредит ажратиб
беришга доир барча мажбуриятларни бажарган, бироқ жавобгар томонидан
мажбуриятлар ўз вақтида бажарилмаган.
Олинган кредит маблағларни ўз вақтида тўланмасдан келинганлиги
оқибатида жавобгарнинг кредит асосий танидан 14 132 000 сўм, 2 668 000 сўм
фоиз қарздорлиги ҳосил бўлган.
Даъвогар томонидан кредит карздорликни тўлаш бўйича жавобгарга
ёзма равишда огохлантириш хати юборилган бўлсада, шу кунга қадар жавобгар
томонидан графикка амал қилинмасдан қарздорлик бартараф этилмаган.
ФКнинг 736-моддаси иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида
қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи
қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган
тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар
билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий суд ва Олий хўжалик суди Пленумининг
2006 йил 22 декабрдаги №13/150-сонли “Кредит шартномаларидан келиб
чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қўшма
Қарорининг 3-бандида, банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кейинги ўринларда
– кредит ташкилоти) ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномасидан келиб
чиқадиган ҳуқуқий муносабат кредит ташкилотининг кейинчалик, келишилган
муддатларда, кредит бериш (кредит линиясини очиш) мажбуриятини ва қарз
олувчининг олинган кредитни қайтариш ва у бўйича фоизларни тўлаш
мажбуриятини ўз ичига олишлиги юзасидан тушунтириш берилган.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 5.1.4-банди
“ж” кичик бандига кўра, агар қарз олувчи томонидан кредит асосий қарзи,
фоизлари, комиссиялар ва мазкур шартнома шартларидан келиб чиқадиган
бошқа тўловлар ўз вақтида тўланмаса, банк қарз олувчидан кредит
маблағларини (ҳисобланган фоизлари билан биргаликда) муддатидан илгари
сўндиришни талаб қилишга ҳақли.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги кредитнинг асосий ва фоиз
қарздорлиги даъвогар вакилининг судда берган кўргазмаси ва судга тақдим
қилган маълумотномаси билан ўз исботини топади.
Шу сабабли суд, даъво талабини асосли деб ҳисоблаб қаноатлантиришни,
даъвогар фойдасига жавобгарлар “BUSINESS OUTSOURCING” МЧЖ ва кафил
«OQTEPA OUTSOURCING” МЧЖдан 14 132 000 сўм асосий қарз ва 2 668 000 сўм
фоиз қарздорликни солидар тартибда ундиришни лозим топади.
2021 йил 6 августдаги кафиллик шартномаларига асосан жавобгар
«OQTEPA OUTSOURCING” МЧЖ 62 500 000 сўм қийматида кафиллик тақдим
қилган.
Кафиллик шартномасининг 3-бандига кўра, кафил жавобгарнинг
мажбуриятларни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
оқибатида келиб чиқадиган кредитни ва банкнинг бошқа зарарларини қоплаш
юзасидан жавоб бериш мажбуриятини олган.
Зеро, ФКнинг 292-моддасига кўра, кафиллик шартномаси бўйича кафил
бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг
кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади.
ФКнинг 293-моддасига мувофиқ, қарздор кафиллик билан таъминланган
мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил
ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки
кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда
тутилган бўлмаса.
Башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради,
шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини
ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги туфайли кредитор кўpган бошқа зарарларни тўлайди.
Агар кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
биргалашиб кафил бўлган шахслар кредитор олдида солидар жавоб берадилар.
Ўзбекистон
Республикаси
иқтисодий
процессуал
кодексининг
118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Суд, даъво ариза қаноатлантирилганлиги сабабли ишни кўриш билан
боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, жавобгардан
даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажатини,
Республика бюджетига 336 000 сўм давлат божини ундиришни лозим топади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 170, 176-180-моддаларига асосланиб
“BUSINESS OUTSOURCING” МЧЖ ва «OQTEPA OUTSOURCING” МЧЖдан
«Ипак йўли” акциядорлик нновация тижорат банки фойдаси кредит танидан
14 132 000 сўм асосий қарз, 2 668 000 сўм фоиз ва 24 000 сўм почта харажати
солидар тартибда ундирилсин.
“BUSINESS OUTSOURCING” МЧЖ Республика бюджети фойдасига 336 000
сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда шу суд орқали
Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида
шикоят келтириши мумкин.
Раислик қилувчи
Ш.Абдухаликов