← Назад
Решение #739807 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| онуни | 5 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| онуни | 241 | — | law | |
| онуннинг | 242 | — | law | |
| онун | 18 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TOYLOQ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Toyloq t., Mustaqillik ko‘chasi, 8-uy
Toyloq region, Mustaqillik street, 8
Тel: (+99866) 240-45-39, (+99866) 240-45-41
e-mail: i.tayloq@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Тойлоқ тумани
2022 йил 21 ноябрь
4-1405-2201/2667-сонли иш
Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Қ.Мурадовнинг раислигида, судья
ёрдамчиси Н.Абулсаидовнинг котиблигида, аризачи ХХХнинг, қарздор Ургут туманидаги
ХХХни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги
аризасини аризачи вакили Ж.У. (2022 йил 21 ноябрдаги 25/1-1184-сонли ишончномага
асосан) иштирокида Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Аризадан кўринишича, ХХХнинг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича 2022
йил 14 октябрь ҳолатига қарзи 327.236.815,42 сўмни ташкил қилган, қарздорликни
ундириш бўйича аризачи томонидан барча чоралар кўрилган, жумладан солиқ
қарздорлигини жавобгарнинг ҳисобрақамидаги пул маблағларидан ундириш мақсадида
жавобгарнинг ҳисобрақамига инкасса тўлов топшириқномалари қўйилган, инкасса тўлов
топшириқномаларининг ижроси таъминланмаганидан сўнг, солиқ қарзини жавобгарнинг
мол-мулки ҳисобидан ундириш тўғрисида солиқ инспекцияси бошлиғининг қарори қабул
қилиниб, ижро қилиш учун Мажбурий ижро бюросига юборилган, Мажбурий ижро
бюроси томонидан жавобгарнинг ундирувни қаратиш мумкин бўлган мол-мулклари
аниқланмаганлиги сабабли, ижро ҳужжати солиқ бошқармасига ижросиз қайтарилган, шу
сабабли аризачи ХХХ Тойлоқ туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат
қилиб, қарздор Ургут туманидаги ХХХни соддалаштирилган тартибда тўловга
қобилиятсиз деб топишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили Ж.У. ариза талабини қўллабқувватлаб, қарздор солиқ тўловчи сифатида ХХХдан рўйхатдан ўтганлигини, қарздорнинг
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи 327.236.815,42 сўмни ташкил
этишини, қарздорда тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжудлигини инобатга олиб,
қарздорни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топишни ва тугатишга
доир иш бошлашни сўради.
Тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгарнинг вакили суд мажлисида
иштирок этмади. Суд, ЎзР Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига асосан,
ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз, тўпланган ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни
лозим деб топди.
Суд,
ишдаги
мавжуд
ҳужжатларни
ўрганиб,
аризачи
вакилининг
тушунтиришларини инобатга олиб, қуйидаги асосларга кўра қарздорни соддалаштирилган
тартибда банкрот деб топиб, унга нисбатан тугатиш жараёнини бошлашни лозим деб
топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, қарздор ХХХ 2019 йил 03 майда 719094-сон
билан давлат рўйхатига олинган. Аризачи томонидан судга тақдим этилган ҳужжатларга
қараганда ХХХнинг манзили Ургут тумани, Жартепа маҳалласи, Қўқони қишлоғи, банк
реквизитлари: ҳисоб рақами 20208000905070523001, СТИР: 306391261, банки: АТ Халқ
банки Ургут филиали.
Судга тақдим этилган маълумотномадан кўринишича, қарздорнинг солиқлар ва
бошқа мажбурий тўловлардан қарзи 327.236.815,42 сўмни ташкил этади.
«Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг
5-моддасига кўра, агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой
ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда
унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга
мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар
талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги, қарздорнинг вақтинча тўловга
қобилиятсизлик аломатлари ҳисобланади. Ушбу Қонуннинг 7-моддаси иккинчи қисмига
кўра, қарздор солиқлар ва йиғимлар бўйича мажбуриятларини бажармаганлиги
муносабати билан унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги
ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи, давлат солиқ хизмати
органлари, шунингдек устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган ва (ёки) пул
мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикаси олдида қарзи бўлган юридик шахсларга
нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар бўйича ваколатли давлат органи ва
унинг ҳудудий бошқармалари (бундан буён матнда ваколатли давлат органи деб
юритилади) эга бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил
27 январдаги «Банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини иқтисодий судлар томонидан
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 142-сонли қарори (кейинги ўринларда Пленум
қарори деб юритилади)нинг 35-банди, тўртинчи қисмида, қарздорнинг ҳозир
бўлмаганлиги сифатида нафақат унинг раҳбари йўқлиги, балки хўжалик юритувчи субъект
мол-мулкининг йўқлигини ҳам тушуниш лозим. Бу ҳол қарздор - юридик шахс турган
жойи (почта манзили) бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, уй-жой
мулкдорларининг ширкати, тураржой ёки одам яшамайдиган жойнинг мулкдори
вакиллари ва (ёки) суд бошқарувчиси иштирокида тузилган далолатнома ёхуд қарздорнинг
мол-мулки мавжуд эмаслиги сабабли ижро ҳужжатини ижросиз қайтариш тўғрисидаги
давлат ижрочисининг қарори билан тасдиқланиши мумкинлиги тўғрисида тушунтириш
берилган.
«Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг
241-моддасига кўра, ўз фаолиятини тугатган қарздор якка тартибдаги тадбиркор ёки
тугатилаётган юридик шахснинг раҳбари ҳозир бўлмаган ва уларнинг жойлашган ерини
(яшаш жойини) аниқлашнинг имкони бўлмаган тақдирда, ҳозир бўлмаган қарздорни
тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги ариза, кредиторлик қарзи миқдоридан қатъи
назар, кредитор, ваколатли давлат органи, давлат солиқ хизмати органи ёки бошқа
ваколатли орган томонидан берилиши мумкин.
Ушбу Қонуннинг 242-моддасига кўра, суд ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб
топиш ҳақидаги аризани ўз иш юритувига қабул қилиб олган кундан эътиборан икки
ҳафталик муддат ичида ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир
иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади; ҳозир бўлмаган қарздорнинг
тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишда кузатув, суд санацияси ва ташқи бошқарув
тартиб-таомиллари қўлланилмайди; суднинг қарори ваколатли давлат органига
юборилади, бу орган мазкур қарор олинган кундан эътиборан бир ҳафталик муддатда
судга тугатиш бошқарувчилигига номзодни тақдим этади; тугатиш бошқарувчиси ўзига
маълум бўлган барча кредиторларни ҳозир бўлмаган қарздорнинг банкротлиги ҳақида
ёзма шаклда хабардор қилади, улар хабарномани олган кундан эътиборан бир ойлик
муддатда тугатиш бошқарувчисига ўз талабларини тақдим этиши мумкин.
Аризага илова сифатида берилган Мажбурий ижро бюроси Ургут туман бўлими
давлат ижрочисининг ижро ишини тамомлаш ва ижросиз қайтариш тўғрисидаги қарорига
қараганда, суднинг ижро ҳужжатига асосан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари
натижасида қарздорнинг мол-мулки борлиги аниқланмаганлиги сабабли, ижро иши
юритишни тамомлаш тўғрисида қарори қабул қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 27.01.2006 йилдаги
«Банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида»ги 142-сонли Қарорининг 35-бандига кўра, қарздорни
банкротликнинг соддалаштирилган таомили бўйича банкрот деб топиш (тугатилаётган ёки
ҳозир бўлмаган қарздор) ҳақидаги аризани қабул қилишда кредиторлик қарзларининг
миқдори аҳамиятга эга эмас.
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Самарқанд
вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан тугатиш бошқарувчиси номзоди сифатида
иккинчи тоифали суд бошқарувчиси Рахмонов Одил Асқарович кўрсатилган бўлиб, унга
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан иккинчи
тоифали суд бошқарувчиси аттестати берилган.
Пленум қарорининг (киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар билан) 11-бандига кўра,
Қонун 18-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, олий маълумотли ҳамда камида икки
йиллик иш стажига эга бўлган, шунингдек банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат
органида аттестациядан ўтган ва тегишли аттестатга эга бўлган шахслар суд
бошқарувчилари этиб тайинланиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 августдаги 224-сон
Қарорига илова «Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб
келиш аломатларини аниқлаш Қоидалари»нинг 3-бандига кўра, суд бошқарувчиси, ўзи
тайинланган вақтдан бошлаб, мазкур Қоидаларда назарда тутилган сохта банкротлик,
банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш
бўйича ҳаракатларни амалга ошириши ҳамда чоралар кўриши шарт.
Мазкур Қоидаларнинг 38-бандига кўра, сохта банкротлик, банкротликни яшириш
ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги хулоса
имзолангандан кейин 10 иш кунидан кечикмай кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга
ва прокуратура органларига тақдим этилади. Сохта банкротлик, банкротликни яшириш
ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулоса
имзолангандан кейин 10 иш кунидан кечикмай кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга
тақдим этилади.
Шунингдек, суд тугатиш (суд) бошқарувчисига Ўзбекистон Республикаси «Тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида»ги Қонуннинг 242-моддаси бешинчи қисми бўйича тугатиш
жараёнида ҳозир бўлмаган қарздорнинг мол-мулки аниқланган тақдирда тўловга
қобилиятсизликнинг соддалаштирилган тартиб-таомилини тугатиш ҳамда тўловга
қобилиятсизликнинг умумий тартиб-таомилларига ўтиш юзасидан судга илтимоснома
киритиш ҳуқуқи борлигини тушунтиришни лозим деб топади.
Бундай ҳолатда, суд аризачи вакилининг кўргазмаларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, аризани қаноатлантиришни, қарздор ХХХни
соддалаштирилган тартибда банкрот деб топишни ва тугатишга доир иш юритишни
бошлашни, О.Рахмоновни тугатиш бошкарувчиси этиб тайинлашни, суд харажатлари
масаласини муҳокама қилиб, қарздор ХХХ ҳисобидан республика бюджетига 900.000 сўм
давлат божи ва ХХХ фойдасига 24.000 сўм почта харажати ундиришни лозим деб топди.
Баён этилганларга асосан ҳамда «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон
Республикаси қонуннинг 5, 7, 241, 242-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 113, 118, 176-179-моддаларини, шунингдек Ўзбекистон
Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми «Банкротлик тўғрисидаги қонун
ҳужжатларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги
142-сонли Қарорини қўллаб, суд
ҚАРОР
ХХХнинг аризаси қаноатлантирилсин.
Қ И Л Д И:
Қарздор Ургут туманидаги ХХХ (раҳбари Ж.Хурсанов, СТИР: 306391261) банкрот
деб эътироф этилсин. Қарздорни тугатишга доир иш юритиш бошлансин, тугатиш
ишларини олиб бориш муддати 3 (уч) ой қилиб белгилансин.
Ургут туманидаги ХХХни тугатиш (суд) бошқарувчиси этиб О.Рахмонов
тайинлансин.
Тугатиш бошқарувчиси зиммасига:
- қарздорни тугатишга доир иш юритишни бошлаш, уни ташкил этиш ва эълон
бериш, қарздорда сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб
келиш аломатларини аниқлаш бўйича ҳаракатларни амалга ошириш чораларини кўриш ва
хулоса тайёрлаш, имзолаш, судга тақдим қилиш;
- имзолангандан кейин ўн иш кунидан кечикмай банкротликни яшириш ва қасддан
банкротликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги хулосани - кредиторлар
йиғилишига, иқтисодий судга ва прокуратура органларига; банкротликни яшириш ва
қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулосани кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга тақдим қилиш;
- ўн кунлик муддат ичида расмий нашрларда қарздор банкрот деб топилганлиги ва
тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги тўғрисидаги маълумотни чоп эттириш ва
судга бу ҳақида далилларни тақдим қилиш;
- тугатишга доир иш юритишни «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон
Республикаси қонунига мувофиқ равишда ташқил қилиш ва тугатишга доир иш юритиш
натижалари ҳақидаги оралиқ ҳисоботини тақдим қилиш;
- тугатишга доир иш юритиш тамомланганлиги тўғрисида ҳисоботни 2023 йил
21 февралгача тақдим этиш масъулияти юклатилсин.
Қарздор Ургут туманидаги ХХХдан республика бюджетига 900.000 сўм давлат
божи, ХХХ фойдасига 24.000 сўм почта ҳаражати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан қонуний кучга киради ва дарҳол ижрога
қаратилиши лозим.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали
Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
Ў.Қ.Мурадов