Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1405-2202/2530 Дата решения 21.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тайлакский межрайонный экономический суд Судья Юлдашев Фазлиддин Эшқувватович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "JOMBOY DON MAHSULOTLARI" акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый "Нурафшон агро тех сервис" фермер хўжалиги
Source ID 960469 Claim ID 2976317 PDF Hash 7514ddb2df49ef0f... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
зР ИПКнинг 170-моддаси зР ИПК 170 law
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TOYLOQ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Toyloq t., Mustaqillik ko‘chasi, 8-uy Toyloq region, Mustaqillik street, 8 Тel: (+99866) 240-45-39, (+99866) 240-45-41 e-mail: i.tayloq@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Жомбой тумани 2022 йил 21 ноябрь 4-1405-2202/2530-сонли иш Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди, судья Ф.Юлдашевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Х.Жаббаровнинг котиблигида, даъвогар ХХХнинг, жавобгар ЖЖЖдан 10241569 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили Х.Садиков (ишончнома асосида) иштирокида Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлиси мухокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Даъво аризасидан кўринишича, тарафлар ўртасида бошоқли дон харид қилиш бўйича шартнома тузилган, шартномага асосан даъвогар ХХХ (кейинги ўринларда даъвогар) жавобгар ЖЖЖ (кейинги ўринларда жавобгар)га уруғлик буғдой етказиб берган, шартноманинг 3.3-бандига кўра жавобгар олинган уруғлик қийматининг қолган қисмини уруғликни олган пайтдан бошлаб 60 кундан кечиктирмасдан даъвогарга тўлаб бериши белгиланган бўлсада, жавобгар ўз мажбуриятини лозим даражада бажармаган, натижада даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 10241569 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогарнинг вакили Х.Садиков даъвони қўллаб-қувватлаб, тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар тегишли тартибда огоҳлантирилганлигига қарамасдан суд муҳокамасига вакил иштирокини таъминламади ва иш юзасидан фикрнома тақдим этмади. Суд, ЎзР ИПКнинг 170-моддасига асосан ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз, тўпланган ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, иш хужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этувчи шахсларни тинглаб, қуйидагиларга асосан даъвони қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим деб ҳисоблайди. Ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва суд муҳокамасидан аниқланишича, тарафлар ўртасида бошоқли дон харид қилиш бўйича шартнома тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра, жавобгар даъвогарга ҳосилдан давлат стандарти бўйича маҳсулотни топшириш, даъвогар эса жавобгарни маҳсулот уруғлиги билан таъминлаш, етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Шартноманинг 3.3-бандига кўра, жавобгар уруғлик қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда олдиндан, қолган фоизини уруғликни олган пайтдан бошлаб 60 кундан кечиктирмасдан тўлаб бериши лозим бўлган. Бироқ, жавобгар шартнома бўйича ўз мажбуриятини лозим даражада бажармаган ва олинган уруғлик қийматини белгиланган муддатда тўлаб бермаган. Натижада даъвогар манфаатида Палата судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 10241569 сўмлик уруғлик қийматини ундиришни сўраган. Даъвогарнинг талаби асосли. Жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлари лозим даражада бажарилмаганлиги факти ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакилининг кўрсатмаси билан тасдиғини топган. Суд мажлисида даъвогар томонидан талаб қилинган сумманинг ҳисоб-китоби ўрганилганда, тўғри амалга оширилганлиги аниқланди. Қайд этилганларга кўра, суд, даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 10241569 сўм асосий қарзни ундиришни, давлат божи ва почта харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд Даъвогар ХХХ фойдасига жавобгар ЖЖЖдан 10241569 сўм асосий қарз ва тўлаб чиқилган 24000 сўм почта харажати ва 300 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, шу ҳақда ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин. Судья Ф.Юлдашев