← Назад
Решение #739827 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 382 | — | law | |
| ФКнинг | 384 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
BO’STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
BUSTAN INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
170400, Andijon viloyati, Bo’ston
tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, Andijan region, Bustan district,
Mustaqillik street, 36
Tel: (+99874) 333 23 29
е-mail: i.buz@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
Ҳ AЛ Қ И Л У В Қ AР OР И
Андижон шаҳри
4-1703-2202/1492-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Абдухаликов
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Андижон вилоят худудий бошқармаси даъвогар АТБ
«Микрокредитбанк” манфаатида, жавобгар ЯТТ Солиева Ракибахон
Махкамовнага нисбатан тақдим этилган даъвоси бўйича ишни даъвогар
вакили А.Абдуллаев (ишончнома асосида)нинг иштирокида Андижон
туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят худудий бошқармаси
(кейинги ўринларда “Палата” деб юритилади), АТБ «Микрокредитбанк”
(кейинги ўринларда “Даъвогар” деб юритилади) манфаатида, иқтисодий судга
даъво ариза билан мурожаат қилиб, ЯТТ Солиева Ракибахон Махкамовна
(кейинги ўринларда “Жавобгар” деб юритилади)га нисбатан кредит
шартномани муддатидан олдин бекор қилишни, 1 667 000 сўм муддати ўтган
кредит қарз, 475 000 сўм фоиз қарздорликни ундиришни сўраган.
Палата даъво аризасида ишни ўзини вакили иштирокисиз кўришни
сўраган.
Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида хабардор қилинган, бироқ
жавобгар суд мажлисига келмади ва низо юзасидан ўз эътирозини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 170-моддасининг учинчи қисмига
асосан, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Суд юқоридаги қонун нормасига асосан ишни Палата вакили
ва жавобгарнинг иштирокисиз кўришни лозим топади.
Даъвогар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, даъво аризани
қаноатлантиришни сўради.
Суд даъвогар вакилини кўргазмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини
ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабларини қаноатлантиришни
лозим топади.
Ишдаги мавжуд хужжатлардан ва суд муҳокамасидан аниқланишича,
даъвогар билан жавобгар ўртасида 2020 йил 1 июнда № 49-сонли кредит
шартномаси тузилган. Шартномага асосан жавобгарга 18 ой муддатга 15 фоиз
устама тўлаш шарти билан 5 000 000 сўм миқдорида миллий либослар
тайёрлаш учун хом-ашё сотиб олиш мақсадида кредит ажратилган.
Кредит шартномасида кредит маблағлари ва фоизлари тўланиб борилиш
муддатлари ҳақида келишилган бўлса-да, жавобгар ушбу тўлов муддатларини
бузиб, кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятини тўлиқ бажармаган. Бунинг
натижасида 2022 йил 6 октябрь ҳолатига жавобгарнинг кредит танидан асосий
қарзи 1 667 000 сўм, 475 000 сўм кредит фоизидан қарздорлиги юзага келган.
Даъвогар жавобгарга 2022 йил 16 сентябрда кредит қарздорликни
сўндириш графигига асосан муддати ўтган қарздорлик юзасидан тўловни
тўлаш, акс ҳолда кредит маблағларини муддатидан аввал ундириш, кредит
шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш юзасидан судга даъво ариза
билан мурожаат қилиниши ҳақидаги талабнома юборган. Лекин жавобгар
томонидан талабномалар оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда матнда
“ФК” деб аталади) 8 ҳамда 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
ФКнинг 744-моддаси биринчи бандига кўра, кредит шартномаси буйича
бир тараф-банк ёки бошқа кредит ташкилоти иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағларини
кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг
учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суд ва Олий хўжалик суди Пленумининг
2006 йил 22 декабрдаги №13/150-сонли “Кредит шартномаларидан келиб
чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қўшма
Қарорининг 3-бандида, банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кейинги ўринларда
– кредит ташкилоти) ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномасидан келиб
чиқадиган ҳуқуқий муносабат кредит ташкилотининг кейинчалик, келишилган
муддатларда, кредит бериш (кредит линиясини очиш) мажбуриятини ва қарз
олувчининг олинган кредитни қайтариш ва у бўйича фоизларни тўлаш
мажбуриятини ўз ичига олишлиги юзасидан тушунтириш берилган.
Жавобгар томонидан кредит қарздорлиги бўйича тўловлар амалга
оширилмаган.
Мазкур ҳолатда даъвогарнинг муддати ўтган кредит қарзи ва унга
ҳисобланган фоизларни ундириш ҳақидаги талаби асосли ҳисобланади.
Юқоридаги ҳолатларга асосан суд, 1 667 000 сўм муддати ўтган кредит
қарз, 475 000 сўм фоиз қарздорликларни ундиришни лозим топади.
Шунингдек, даъво аризада тарафлар ўртасида тузилган 2020 йил 1 июнь
кунги № 49-сонли кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш
сўралган.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 2.4-бандида кредит
асосий қарзи ёки фоиз тўловларининг мунтазам кечиктириб тўланиши, кредит
қайтариш жадвали асосида тўловнинг уч ёки ундан ортиқ маротаба бузилиши
холларида банк кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиб кредит
қарздорликни ундириш чораларини кўриш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган.
Кредит шартномасининг 1-бандида 2021 йил 5 ноябргача бўлган муддатга
кредит ажратилганлиги кўрсатилган.
Шартноманинг 8.1-бандида икки томонлама тузилган шартнома нотариал
идораси томонидан кредитни қайтарилиши бўйича таъминот тури тўлиқ
расмийлаштирилиб банкка тақдим этилгандан ёки кафиллик шартномаси
тўлиқ расмийлаштирилгандан ёки бошқа таъминот турлари тўлиқ
расмийлаштирилгандан сўнг кучга кириши ва мазкур шартномада назарда
тутилган барча тўловлар тўлиқ тўлангунига қадар амал қилиши;
8.3-бандида шартнома шартлари ёки унинг амал қилиш муддатини
ўзгартириш, шартномани бекор қилиш томонларнинг қўшимча келишуви ёки
суд қарорига асосан амалга оширилиши белгиланган.
ФКнинг 382-моддасига асосан, агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома
тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши
мумкин.
Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат
қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин:
1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса;
2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга
ҳолларда.
ФКнинг 384-моддасига биноан эса, шартнома қандай шаклда тузилган
бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай
шаклда тузилади, башарти қонун ҳужжатларидан, шартнома ёки иш муомаласи
одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса.
Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга
иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган
ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат
бўлмаганида эса - ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин,
шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим
этиши мумкин.
Шу сабабли суд, кредит шартномаси бўйича кредит ва фоиз қарзини тўлов
жадвали асосида тўлаш мажбурияти бузганлиги ҳолатини шартнома
шартларини жавобгар томонидан жиддий бузилиши деб баҳолайди ва
даъвогарнинг кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш ҳақидаги
талабини асосли деб ҳисоблаб, тарафлар ўртасида тузилган 2020 йил 1 июнь
кунги № 49-сонли кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилишни
лозим топади.
Суд даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилганлиги сабабли ишни
кўриш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама этиб,
жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 24 000 сўм почта
харажатини, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 3 300 000 сўм давлат
божини ундиришни лозим топади.
Зеро, ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 170, 176-180-моддаларига асосланиб
қарор қилади:
Даъво қаноатлантирилсин.
ЯТТ Солиева Ракибахон Махкамовна ҳисобидан АТБ «Микрокредитбанк”
фойдасига 1 667 000 сўм муддати ўтган кредит қарз, 475 000 сўм фоиз қарз
ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Тарафлар ўртасида 2020 йил 1 июнь куни тузилган № 49-сонли кредит
шартномаси муддатидан олдин бекор қилинсин.
ЯТТ Солиева Ракибахон Махкамовна ҳисобидан Республика бюджетига
3 300 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда шу суд орқали орқали
Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида
шикоят келтириши мумкин.
Судья
Ш.Абдухаликов