← Назад
Решение #739837 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| нинг | 107 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
BO’STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
BUSTAN INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
170400, Andijon viloyati, Bo’ston
tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, Andijan region, Bustan district,
Mustaqillik street, 36
Tel: (+99874) 333 23 29
е-mail: i.buz@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
Ҳ AЛ Қ И Л У В Қ AР OР И
Андижон шаҳри
4-1701-2202/5124-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Абдухаликов
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Андижон вилоят худудий бошқармаси даъвогар АТБ
“Агробанк” манфаатида, жавобгар «Хосиятли мамат” фермер хўжалиги
ва «Сохиб омад баракаси” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тақдим
этилган даъвоси бўйича ишни даъвогар вакили Д.Хакимов (ишончнома
асосида), жавобгар «Сохиб омад баракаси» МЧЖ вакили Р.Тўхтасинов
(ишончнома асосида)ларнинг иштирокида Андижон туманлараро иқтисодий
суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят худудий бошқармаси
(кейинги ўринларда “Палата” деб юритилади), АТБ “Агробанк” (кейинги
ўринларда “Даъвогар” деб юритилади) манфаатида, иқтисодий судга даъво
ариза билан мурожаат қилиб, «Хосиятли мамат” фермер хўжалиги (кейинги
ўринларда “Жавобгар” деб юритилади) ва «Сохиб омад баракаси” масъулияти
чекланган жамияти (кейинги ўринларда “Жавобгар” деб юритилади)га
нисбатан 34 030 000 сўм муддати ўтган кредит қарз, 1 203 000 сўм фоиз, 36 000
сўм пеня, 49 999 999 сўм муддати келмаган қарздорликни ва суд харажатини
ундиришни сўраган.
Палата даъво аризасида ишни ўзини вакили иштирокисиз кўришни
сўраган.
Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида шахсан хабардор қилинган
бўлсада, бироқ унинг вакили суд мажлисига келмади ва низо юзасидан ўз
эътирозини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 170-моддасининг учинчи қисмига
асосан, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
жавобгарнинг иштирокисиз кўришни лозим топади.
Даъвогар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, даъво аризани
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар «Сохиб омад баракаси» МЧЖ вакили суд мажлисида кўрсатма
бериб, «Сохиб омад баракаси» МЧЖ кредит шартномаси бўйича кафил
бўлганлигини, лекин даъвогар томонидан талабнома юборилмаганлигини
билдириб, даъвони қонуний ҳал қилишни сўради.
Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг кўргазмаларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабларини
қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан ва суд муҳокамасидан аниқланишича,
даъвогар билан жавобгар ўртасида 2021 йил 18 январда № 46-сонли кредит
шартномаси тузилган. Шартномага асосан жавобгарга 3 йилга шундан 6 ой
имтиёзли даврга йиллик 21 фоиз устама тўлаш шарти билан пахта хосилини
юқори даражада етиштиришга 10 га ер майдонига томчилатиб суғориш
технологияси сотиб олиш ва ўрнатиш мақсадида 250 000 000 сўм миқдорида
кредит ажратилган.
“SILVER DRIP” МЧЖ билан жавобгар ўртасида тузилган шартноманинг 3.1бандига асосан кредит шартномасида кўрсатилган умумий сумманинг 70 фоизи
миқдорида тўловни олдиндан амалга ошириш белгиланганлиги сабабли банк
томонидан 175 000 000 сўм пул маблағлари ўтказиб берилган.
Кредит таъминоти ва мажбуриятларни таъминлаш бўйича «Сохиб омад
баракаси» МЧЖ билан 2021 йил 18 январда кафиллик шартномаси
расмийлаштирилган.
Кредит шартномасида кредит маблағлари ва фоизлари тўланиб борилиш
муддатлари ҳақида келишилган бўлсада, жавобгар ушбу тўлов муддатларини
бузиб, кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятини бажармаган. Бунинг
натижасида жавобгарнинг 34 030 000 сўм муддати ўтган кредит қарз, 1 203 000
сўм фоиз, 36 000 сўм пеня, 49 999 999 сўм муддати келмаган қарздорлиги юзага
келган.
Даъвогар жавобгарга 2022 йил 12 октябрда кредит қарздорликни
сўндириш графигига асосан муддати ўтган қарздорлик юзасидан тўловни
тўлаш, акс ҳолда кредит маблағларини муддатидан аввал ундириш, кредит
шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш юзасидан судга даъво ариза
билан мурожаат қилиниши ҳақидаги талабнома юборган. Лекин жавобгар
томонидан талабномалар оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда матнда
“ФК” деб аталади) 8 ҳамда 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
ФКнинг 744-моддаси биринчи бандига кўра, кредит шартномаси буйича
бир тараф-банк ёки бошқа кредит ташкилоти иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағларини
кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг
учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суд ва Олий хўжалик суди Пленумининг
2006 йил 22 декабрдаги №13/150-сонли “Кредит шартномаларидан келиб
чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қўшма
Қарорининг 3-бандида, банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кейинги ўринларда
– кредит ташкилоти) ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномасидан келиб
чиқадиган ҳуқуқий муносабат кредит ташкилотининг кейинчалик, келишилган
муддатларда, кредит бериш (кредит линиясини очиш) мажбуриятини ва қарз
олувчининг олинган кредитни қайтариш ва у бўйича фоизларни тўлаш
мажбуриятини ўз ичига олишлиги юзасидан тушунтириш берилган.
Жавобгар томонидан кредит қарздорлиги бўйича тўловлар график
асосида амалга оширилмаган.
Мазкур ҳолатда даъвогарнинг муддати ўтган кредит қарзи ва унга
ҳисобланган фоизларни ундириш ҳақидаги талаби асосли ҳисобланади.
Юқоридаги ҳолатларга асосан суд, 34 030 000 сўм муддати ўтган кредит
қарз, 1 203 000 сўм фоиз, 36 000 сўм пеня, 49 999 999 сўм муддати келмаган
қарздорликни ундиришни лозим топади.
Шунингдек, даъво аризада тарафлар ўртасида 2021 йил 18 январда №46сонли кафиллик шартномаси расмийлаширилган бўлиб, кафил «Сохиб омад
баракаси” МЧЖ қарз олувчи мажбуриятни бажармаганда ёки лозим даражада
бажармаганда банк талабларига биноан кредит бўйича тўловлар ва ҳисоблаб
ёзилан
фоизларни
кредит
шартномасида
белгиланган
муддатлар
ва миқдорларда банкка тўлаш мажбуриятини олган.
Кафиллик шартномасининг 2.5-бандида банк кафилга қарздор томонидан
кредит мажбуриятлари бажарилиши тўғрисида маълумот тақдим этиш;
3.1-бандида қарз олувчи томонидан кредит шартномаси мажбуриятлари
бажарилмаганда, ёҳуд лозим даражада бажарилмаганда кафил банкнинг ёзма
талабномасини олгач, 15 иш кунида ихтиёрий равишда қарз олувчининг ижро
қилинмаган пул мажбурияларини тўлов топшириқномасига асосан бажариши;
3.2-бандида кафил томонидан банкнинг пул талабномаси ихтиёрий
равишда бажарилмаганда, кафилга ёзма талабнома юборилган кундан бошлаб,
20 иш куни муддатида банк кафилнинг депозит (омонат) ҳисоб рақамидан пул
маблағини қарз мажбурияти диорасида мемориал ордер билан ундириб олиши
белгиланган.
Даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилишда кафиллик
шартномасининг юқоридаги бандларида кўрсатилган кафилга талабнома
юбориш шартларига риоя қилмаган.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда матнда ИПК деб юритилади)нинг 107-моддаси 5-банди талабига
кўра, даъвогар низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя
этмаган бўлса, башарти бу шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки тарафлар
шартномасида назарда тутилган бўлса суд даъво аризани кўрмасдан
қолдиради.
Мазкур қонун талабига кўра суд, даъво аризанинг кредит қарздорликни
кафилдан ундириш қисмини кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Суд даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилганлиги сабабли
ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама
этиб, жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 24 000 сўм почта
харажатини, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 1 705 979,98 сўм
давлат божини ундиришни лозим топади.
Зеро, ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 107, 118, 170, 176-180-моддаларига асосланиб
қарор қилади:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
«Хосиятли мамат” фермер хўжалигидан АТБ “Агробанк” фойдасига
34 030 000 сўм муддати ўтган кредит қарз, 1 203 000 сўм фоиз, 36 000 сўм пеня,
49 999 999 сўм муддати келмаган қарз ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта
харажати ундирилсин.
Даъво аризани «Сохиб омад баракаси” масъулияти чекланган жамиятига
оид қисми кўрмасдан қолдирилсин.
Даъво аризасини қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
«Хосиятли мамат” фермер хўжалиги масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан Республика бюджетига 1 705 979,98 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда шу суд орқали орқали
Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида
шикоят келтириши мумкин.
Судья
Ш.Абдухаликов