← Назад
Решение #739888 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 128 | — | law | |
| ИПК | 107 | — | law | |
| ИПК | 108 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Yuqorichirchiq tumani, Yangibozor sh.,
Mustaqillik ko’chasi, 77-uy
Юкоричирчикский район, г. Янгибазар,
улица Мустакиллик, дом 77
Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz
АЖРИМ
(аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Юқоричирчиқ тумани 2022 йил 21 ноябрь 4-11052201/1907-сонли иш
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг раиси
Ғ.Машкуров раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насиров котиблигида,
аризачи Тошкент вилоят Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар
“Nihol Impeks” МЧЖга нисбатан 54.185.000 сўм жарима қўллаш
тўғрисидаги аризасини ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси (матнда аризачи
деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, “Nihol
Impeks” МЧЖ (матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14
майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо
операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва
назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига асосан
жами 54.185.000
сўм миқдорда молиявий жарима қўллашни
сўраган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор
қилинганлигига қарамай аризачи ва жавобгар вакиллари
иштирокини таъминламадилар.
Суд ишдаги ҳужжатлар билан танишиб чиқиб, қуйидагиларга
асосан даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг (матнда ИПК деб юритилади) 220-моддасига асосан
суд ишда иштирок этувчи шахсларни суд мажлисининг вақти ва
жойи тўғрисида ушбу Кодексда белгиланган тартибда хабардор
қилади. Бунда суд аризачининг зиммасига жавобгарни суд
мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилиш
мажбуриятини юклашга ҳақли. Суд мажлисининг вақти ва жойи
тўғрисида
тегишли
тарзда
хабардор
қилинган
мазкур
шахсларнинг келмаганлиги, агар суд уларнинг келишини
мажбурий деб топмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш учун тўсқинлик
қилмайди.
ИПК 128-моддасига асосан агар суд иқтисодий суд ишларини
юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма
нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа
усулда
хабардор
қилинганлиги
тўғрисида
суд
мажлиси
бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи
тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Мазкур аризани иш юритишга қабул қилиш тўғрисида 2022
йил
21 октябрда қабул қилинган ажримда аризачи
зиммасига
аризага
илова
қилинган
ҳужжатларнинг
асл
нусхаларини, аризани асословчи бошқа хил ҳужжатларни судга
тақдим тақдим этиш, суд мажлисида ишончли вакили иштирокини
таъминлаши шарт эканлиги маълум қилинган.
ИПК 107-моддаси 6-бандига кўра даъвогар биринчи суд
мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши
тўғрисида арз қилмаган бўлса суд даъво аризасини кўрмасдан
қолдиради.
Суд
аризачи
вакили
тегишли
тартибда
хабардор
қилинганлиги, аризани иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги
ажримда аризачи вакили иштирокини таъминлаши шартлиги
алоҳида кўрсатиб ўтилганлиги, аризачи вакили иштироки
мажбурий деб топилганлиги, бироқ аризачи вакили биринчи суд
мажлисига келмаганлиги боис аризани кўрмасдан қолдиришни
лозим топди.
ИПК 108-моддасига кўра, даъво аризасини кўрмасдан
қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради. Суд ажримида ишда
иштирок этувчи шахслар ўртасида суд харажатларини тақсимлаш
тўғрисидаги, давлат божини бюджетдан қайтариш ҳақидаги
масалалар ҳал қилиниши мумкин.
“Давлат божи тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг
9-моддасига асосан ҳуқуқий таъсир чораларини
қўллаш бўйича ишларда аризачи ва жавобгар давлат божи
тўлашдан озод қилинган.
Шунга асосан, суд аризачидан давлат божи ундирмасликни,
аризачи томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 24.000 сўм почта
харажатларини ўз зиммасида қолдиришни лозим топди.
Юқорида
баён
этилганларга
асосан,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
107моддасининг 6-банди ҳамда 108, 195, 196, 220-моддаларини
қўллаб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Тошкент вилоят Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар
“Nihol Impeks” МЧЖга нисбатан 54.185.000 сўм жарима қўллаш
тўғрисидаги аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Тошкент вилоят Давлат солиқ бошқармаси томонидан ариза
тақдим қилишда тўлаб чиқилган 24.000 сўм почта харажатлари
зиммасида қолдирилсин.
Мазкур ажрим 10 (ўн) кундан сўнг қонуний кучга киради.
Мазкур ажримдан норози тараф ўн кунлик муддат ичида
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент
вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят (протест) келтириши мумкин.
Ғ.Машкуров