Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1405-2202/2528 Дата решения 21.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (о прекращении производства по делу) Суд Тайлакский межрайонный экономический суд Судья Юлдашев Фазлиддин Эшқувватович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "JOMBOY DON MAHSULOTLARI" акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Қоратепа ғаллазорлари фермер хўжалиги
Source ID 960449 Claim ID 2976373 PDF Hash 69112a5374a31f92... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 133-моддаси тисодий процессуал кодекси 133 code_article
тисодий процессуал кодексининг 110-моддаси тисодий процессуал кодекси 110 code_article
ушбу Кодекс 131-моддаси ушбу Кодекс 131 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
TAYLOQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TAYLOQ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Toyloq t., Mustaqillik ko‘chasi, 8-uy Toyloq region, Mustaqillik street, 8 Тel: (+99866) 240-45-39, (+99866) 240-45-41 e-mail: i.tayloq@sud.uz АЖРИМ (келишув битимини тасдиқлаш ва иш юритишни тугатиш тўғрисида) Тойлоқ тумани 2021 йил 21 ноябрь 4-1405-2202/2528-сонли иш Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Ф.Э.Юлдашевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Х.Жаббаровнинг котиблигида, даъвогар ХХХнинг жавобгар ЖЖЖга нисбатан берган 6 398 544 сўм асосий қарз хамда суд харажатларнини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили Х.Содиков (ишончномага асосан) иштирокида Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Тойлоқ туманлараро иқтисодий судига даъвогар ХХХ жавобгар ЖЖЖга нисбатан берган 6 398 544 сўм асосий қарз хамда суд харажатларнини ундиришни сўраган. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили Х.Содиков кўрсатма бериб, тарафлар ўртасида тузилган келишув битимини тасдиқлаб беришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 133-моддасига кўра, суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган шахсларнинг келмаганлиги аризани кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди. Шу сабабли, суд аризани жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, даъвогар ХХХнинг жавобгар ЖЖЖга нисбатан берган 6 398 544 сўм асосий қарз хамда суд харажатларнини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан даъвогар ХХХ ва жавобгар ЖЖЖ ўртасида 2022 йил 7 ноябрда келишув битими тузилган. Ушбу ҳужжатга кўра, кўрсатилган 6 398 544 сўм асосий қарзни жавобгар тан олиши, асосий қарздан 3 250 000 сўм қисми тўланган бўлиб, қолган 3 472 544 сўм қарздорликни 2023 йил 30 октябрь кунигача бўлиб-бўлиб 2023 йил ғалла ҳосилидан тўлаб беришлик хамда жавобгар ЖЖЖ давлат божи ва почта харажатларини ўз зиммасига олиши келишилган. Келишув битими ёзма шаклда тузилган бўлиб, тарафлар томонидан тасдиқланган. Тақдим қилинган ҳужжатларга кўра, даъвогар ХХХ ва жавобгар ЖЖЖнинг келишув битимини имзолашга ваколати бор. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 110-моддаси 7-бандига асосан келишув битими тузилиб, у суд томонидан тасдиқланган бўлса иш юритиш тугатилади, ушбу Кодекс 131-моддасига кўра, тарафлар низони келишув битимини тузиб ҳал этиши мумкин, 132-моддасига кўра, келишув битими ёзма шаклда тузилади ва келишув битимини тузган шахслар ёки уларнинг вакиллари томонидан имзоланади, 133-моддасига кўра эса, суд келишув битимини тасдиқлаш тўғрисида ажрим чиқаради, унда иш юритиш тугатилганлиги кўрсатилади. Бундай ҳолатда, суд, тарафлар вакилларининг кўрсатмаларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни кўздан кечириб, ишда иштирок этувчи тарафлар ўртасида низо юзасидан келишув битими тузилганлиги, тузилган келишув битими учинчи шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига хилоф эмаслигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 131-133-моддаларига асосланиб, келишув битимини тасдиқлашни, низо бўйича иш юритишни тугатишни лозим деб топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 110, 131-133, 195-моддаларига асосланиб, суд Даъво аризада бўйича даъвогар ХХХнинг жавобгар ЖЖЖга нисбатан берган 6 398 544 сўм асосий қарз хамда суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича кўрсатилган 6 398 544 сўм асосий қарзни жавобгар тан олиши, асосий қарздан 3 250 000 сўм қисми тўланганлиги, қолган 3 472 544 сўм қарздорликни 2023 йил 30 октябрь кунигача бўлиб-бўлиб 2023 йил ғалла ҳосилидан тўлаб беришлик хамда жавобгар ЖЖЖ давлат божи ва почта харажатларини ўз зиммасига олиши тўғрисидаги тузилган келишув битими тасдиқлансин. Тойлоқ туманлараро иқтисодий судининг 4-1405-2202/2528-сонли иши бўйича иш юритиш тугатилсин. Ажримдан норози тараф бир ой муддатда шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят келтириш мумкин. Судья Ф.Э.Юлдашев