Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2202/5125 Дата решения 21.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Абдухаликов Шавкатжон Мухамедович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Агробанк АТБ Ответчик / Подсудимый AGROPRODUCT EXPORT TOMORQA XIZMATI масъулияти чекланган жамияти
Source ID 961002 Claim ID 2964716 PDF Hash 361bbc83f70b5e9d... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
онунининг 26-моддаси онуни 26 law
ФКнинг 268-моддаси ФКнинг 268 law
ФКнинг 279-моддаси ФКнинг 279 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
BO’STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI BUSTAN INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 170400, Andijon viloyati, Bo’ston tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy 170400, Andijan region, Bustan district, Mustaqillik street, 36 Tel: (+99874) 333 23 29 е-mail: i.buz@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан Ҳ AЛ Қ И Л У В Қ AР OР И Андижон шаҳри 4-1701-2202/5125-сонли иш Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Абдухаликов раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Андижон вилоят худудий бошқармаси даъвогар АТБ “Агробанк” манфаатида, жавобгар «AGROPRODUCT EXPORT TOMORQA XIZMATI» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тақдим этилган даъвоси бўйича ишни даъвогар вакили Д.Хакимов (ишончнома асосида)нинг иштирокида Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят худудий бошқармаси (кейинги ўринларда “Палата” деб юритилади), АТБ “Агробанк” (кейинги ўринларда “Даъвогар” деб юритилади) манфаатида, иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “AGROPRODUCT EXPORT TOMORQA XIZMATI” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “Жавобгар” деб юритилади)га нисбатан 50 000 000 сўм муддати ўтган кредит қарз, 16 500 000 сўм фоиз, 55 000 000 сўм муддати келмаган қарздорликни ва суд харажатини ундиришни сўраган. Палата даъво аризасида ишни ўзини вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида шахсан хабардор қилинган бўлсада, бироқ унинг вакили суд мажлисига келмади ва низо юзасидан ўз эътирозини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 170-моддасининг учинчи қисмига асосан, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд юқоридаги қонун нормасига асосан ишни Палата вакили ва жавобгарнинг иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд ишда даъвогар вакилини кўргазмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида 2020 йил 27 июлда № 93-сонли кредит шартномаси тузилган. Шартномага асосан жавобгарга 3 йилга шундан 6 ой имтиёзли даврга йиллик 15 фоиз устама тўлаш шарти билан томчилатиб суғориш учун шланг сотиб олиш мақсадида 150 000 000 сўм миқдорида кредит ажратилган. Кредит шартномасида кредит маблағлари ва фоизлари тўланиб борилиш муддатлари ҳақида келишилган бўлсада, жавобгар ушбу тўлов муддатларини бузиб, кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятини бажармаган. Бунинг натижасида жавобгарнинг 50 000 000 сўм муддати ўтган кредит қарз, 16 500 000 сўм фоиз, 55 000 000 сўм муддати келмаган қарздорлиги юзага келган. Даъвогар жавобгарга 2022 йил 12 октябрда кредит қарздорликни сўндириш графигига асосан муддати ўтган қарздорлик юзасидан тўловни тўлаш, акс ҳолда кредит маблағларини муддатидан аввал ундириш, кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш юзасидан судга даъво ариза билан мурожаат қилиниши ҳақидаги талабнома юборган. Лекин жавобгар томонидан талабномалар оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда матнда “ФК” деб аталади) 8 ҳамда 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 744-моддаси биринчи бандига кўра, кредит шартномаси буйича бир тараф-банк ёки бошқа кредит ташкилоти иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағларини кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Олий суд ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги №13/150-сонли “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қўшма Қарорининг 3-бандида, банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кейинги ўринларда – кредит ташкилоти) ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномасидан келиб чиқадиган ҳуқуқий муносабат кредит ташкилотининг кейинчалик, келишилган муддатларда, кредит бериш (кредит линиясини очиш) мажбуриятини ва қарз олувчининг олинган кредитни қайтариш ва у бўйича фоизларни тўлаш мажбуриятини ўз ичига олишлиги юзасидан тушунтириш берилган. Жавобгар томонидан кредит қарздорлиги бўйича тўловлар график асосида амалга оширилмаган. Мазкур ҳолатда даъвогарнинг муддати ўтган кредит қарзи ва унга ҳисобланган фоизларни ундириш ҳақидаги талаби асосли ҳисобланади. Юқоридаги ҳолатларга асосан суд, 50 000 000 сўм муддати ўтган кредит қарз, 16 500 000 сўм фоиз, 55 000 000 сўм муддати келмаган қарздорликни ундиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар даъво талабида ундирувни гаров мулкига қаратишни сўраган. Кредит шартномаси бўйича мажбуриятни бажарилишини таъминлаш мақсадида даъвогар билан жавобгарни ўртасида расмийлаштирилган ва нотариус томонидан 2020 йил 29 июлда тасдиқланган гаров шартномасига асосан жавобгарга тегишли Андижон тумани, Храбек қишлоғи, Ҳақиқат маҳалласида 2345,76 кв.метр ер майдонида жойлашган 100 тонналик музлатгичхона ва Биолаборатория маъмурий бино иншоатлари 166,80 кв.метр ер майдонига жойлашган қисми ер майдонидан фойдаланиш ҳуқуқи билан гаровга қўйилган. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасига кўра, агар гаров билан таъминланган мажбурият бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва шартларда ундирувни гаров нарсасига қаратиш белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Гаров тўғрисида”ги Қонунининг 26-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган тақдирда ёки лозим даражада бажармаганда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин. ФКнинг 268-моддасида “Агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаров талабнинг уни қондириш пайтидаги хажмини таъминлайди, хусусан фоизлар, неустойка, ижрони кечиктириб юбориш натижасида етказилган зарар тўланишини, шунингдек гаровга олувчининг гаровга қўйилган ашёни сақлашга қилган зарур харажатлари ва ундирув харажатлари тўланишини таъминлайди” деб белгиланган. ФКнинг 279-моддаси 1-қисмида гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкинлиги қайд этиб ўтилган. Юқоридагиларга кўра, даъвогарнинг ушбу талаби ҳам асосли бўлиб, ундирувни гаров мулкига қаратиш лозим бўлади. Суд даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилганлиги сабабли ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама этиб, жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажатини, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 2 430 000 сўм давлат божини ундиришни лозим топади. Зеро, ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 118, 170, 176-180-моддаларига асосланиб «AGROPRODUCT EXPORT TOMORQA XIZMATI» масъулияти чекланган жамиятидан АТБ “Агробанк” фойдасига 50 000 000 сўм муддати ўтган кредит қарз, 16 500 000 сўм фоиз, 55 000 000 сўм муддати келмаган қарз ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ундирув Андижон тумани, Храбек қишлоғи, Ҳақиқат маҳалласида 2345,76 кв.метр ер майдонида жойлашган 100 тонналик музлатгичхона ва 0001, 0002, 0003, 0004, 0005, 0006 рақамлар билан умумий қурилиш майдони 489,38 кв.метр, умумий фойдали майдони 301,79 кв.метр бўлган 16 хонали музлатгичхона, темир навес, маъмурий бино, айвон, ёғоч навес ва хожатхоналарга қаратилсин. «AGROPRODUCT EXPORT TOMORQA XIZMATI» масъулияти чекланган жамияти масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 2 430 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда шу суд орқали орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин. Судья Ш.Абдухаликов