Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2202/44268 Дата решения 21.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Машкуров Ғайрат Абдужалилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Қашқадарё йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси Ответчик / Подсудимый Кўприк қуриш участкаси масъулияти чекланган жамияти
Source ID 980770 Claim ID 2936351 PDF Hash 729799d4bf66c49c... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
илиш ИПК 154-моддаси илиш ИПК 154 law
олда даъво аризаси ИПК 107-моддаси олда даъво аризаси ИПК 107 law
ИПК 108-моддаси ИПК 108 law
Текст решения Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Yuqorichirchiq tumani, Yangibozor sh., Mustaqillik ko’chasi, 77-uy Юкоричирчикский район, г. Янгибазар, улица Мустакиллик, дом 77 Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz АЖРИМ (даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Юқоричирчиқ тумани 2022 йил 21 ноябрь 4-10012202/44268-сонли иш Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг раиси Ғ.Машкуров раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насиров котиблигида, Қарши транспорт прокуратурасининг даъвогар “Қашқадарё йўллардан мунтазам фойдаланиш” УК манфаатида жавобгар “Кўприк қуриш участкаси” МЧЖ ҳисобидан 119.489.168 сўм асосий қарз, 59.000.000 сўм пеня, жами 178.489.168 сўм қарздорлик суммасини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакиллари Н.Содиқов, Ф.Равупов (2022 йил 15 ноябрдаги 407-сонли ишончнома), жавобгар вакили А.Муродов (2022 йил 15 ноябрдаги 1-сонли ишончнома), суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказишга кўмаклашувчи Тошкент вилоят суди АКТ ходими А.Сабиров, Қашқадарё вилоят суди АКТ ходими Ш.Рустамовлар иштирокида, ўз биносида, видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Қарши транспорт прокуратураси (матнда прокуратура деб юритилади) “Қашқадарё йўллардан мунтазам фойдаланиш” УК (матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Кўприк қуриш участкаси” МЧЖ (матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 119.489.168 сўм асосий қарз, 59.000.000 сўм пеня, жами 178.489.168 сўм қарздорлик суммасини ундиришни сўраган. Суднинг 2022 йил 9 сентябрдаги ажрими билан даъво ариза иш юритишга қабул қилиниб, 4-1001-2202/44268-сонли иқтисодий иш қўзғатилган. Суднинг 2022 йил 3 октябрдаги ажрими билан иқтисодий иш судловга тегишлилигига кўра Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг иш юритувига ўтказилган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинганлигига қарамай прокуратура вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабларига нисбатан эътироз билдириб, Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди томонидан “Алоқаинвест” МЧЖнинг аризаси асосида жавобгар корхонага нисбатан банкротлик иши қўзғатилганлиги, қонунчилик талабларига асосан мазкур даъво талаблари банкротлик иши доирасида кўрилиши лозимлигини билдириб, суддан даъвони кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд ишдаги ҳужжатлар билан танишиб чиқиб, тарафлар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, қуйидагиларга асосан даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Аниқланишича, аризачи “Алоқаинвест” МЧЖ Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, қарздор “Кўприк қуриш участкаси” МЧЖни банкрот деб топишни сўраган. Суднинг 2022 йил 18 ноябрдаги ажрими билан ариза иш юритишга қабул қилиниб, 4-1105-2202/1961-сонли банкротлик иши қўзғатилган. “Кўприк қуриш участкаси” МЧЖга нисбатан кузатув таомили жорий қилиниб, Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасига муваққат бошқарувчи номзодини тавсия қилиш вазифаси юклатилган. Мазкур банкротлик иши бўйича биринчи суд муҳокамаси 2022 йил 23 декабрга белгиланган. ИПК 107-моддаси 9-бандига кўра агар жавобгарга нисбатан банкротлик тўғрисида иш қўзғатилган бўлса ва жавобгарга нисбатан тақдим этилган талаб қонунга кўра банкротлик тўғрисидаги иш доирасида кўрилиши лозим бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. “Банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми Қарорининг 6-бандида тушунтириш берилганидек агар банкротлик тўғрисидаги иш қўзғатилгандан кейин қарздорнинг банкротлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза берилгунга қадар пайдо бўлган қарзни ундириш ҳақида кредитордан иқтисодий судга даъво аризаси келиб тушган бўлса, даъво аризасини қабул қилиш ИПК 154-моддаси биринчи қисмининг 1бандига мувофиқ рад этилади. Агар кўрсатилган ҳолатлар даъво аризаси (ариза) иш юритувга қабул қилингандан кейин аниқланса, у ҳолда даъво аризаси ИПК 107-моддасининг 9бандига асосан кўрмасдан қолдирилади. ИПК 108-моддасига кўра, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради. Суд ажримида ишда иштирок этувчи шахслар ўртасида суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги, давлат божини бюджетдан қайтариш ҳақидаги масалалар ҳал қилиниши мумкин. қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-2776сонли Қарорининг 10-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ва унинг таркибий корхоналари Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг ваколатлари мувофиқ доирасида бериладиган даъво ва аризалар бўйича давлат божи тўлашдан озод этилган. Шунга асосан, суд жавобгарга банкротлик иши қўзғатилганлигини инобатга олиб даъво аризани кўрмасдан қолдиришни, даъвогардан давлат божи ундирмасликни, даъвогар томонидан тўланган ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ харажатларни ўз зиммасида қолдиришни ва даъвогар ҳисобидан Олий суд депозитига 24.000 сўм почта харажатларини ундиришни лозим топди. Юқорида баён этилганларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107моддасининг 6-банди ҳамда 108, 195, 196, 220-моддаларини қўллаб, суд А Ж Р И М Қ И Л Д И: Қарши транспорт прокуратурасининг даъвогар “Қашқадарё йўллардан мунтазам фойдаланиш” УК манфаатида жавобгар “Кўприк қуриш участкаси” МЧЖ ҳисобидан 119.489.168 сўм асосий қарз, 59.000.000 сўм пеня, жами 178.489.168 сўм қарздорлик суммасини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. “Қашқадарё йўллардан мунтазам фойдаланиш” УК ҳисобидан Олий суд депозитига 24.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. “Қашқадарё йўллардан мунтазам фойдаланиш” УК томонидан ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ тўланган харажатлар зиммасида қолдирилсин. Мазкур ажрим қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Мазкур ажримдан норози тараф бир ойлик муддат ичида Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят (протест) келтириши мумкин. Раислик қилувчи, судья Ғ.Машкуров