← Назад
Решение #739955 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
BO’STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
BUSTAN INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
170400, Andijon viloyati, Bo’ston
tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, Andijan region, Bustan district,
Mustaqillik street, 36
Tel: (+99874) 333 23 29
е-mail: i.buz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Андижон шаҳри
4-1701-2202/5129-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Абдухаликов
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг котиблигида, даъвогар «Андижон
ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамиятининг жавобгар
ЯТТ Хасанбоев Бекмухаммад Хасанбоевичга нисбатан тақдим этилган даъвоси
бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакили Д.Нишонов (ишончнома асосида)нинг
иштирокида Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
«Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти
(кейинги матнларда “Даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, ЯТТ Хасанбоев Бекмухаммад Хасанбоевич (кейинги матнларда
“Жавобгар” деб юритилади)дан 23 000 000 сўм асосий қарз, 11 500 000 сўм пеня
ва суд харажатларини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили шартномага кўра жавобгарга махсулот
етказиб бериш бўйича пул маблағлари ўтказиб берилган бўлса-да, жавобгар
томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмаганлиги сабабли
қарздорликни ундириб беришни сўради.
Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида гибрид почта алоқа тармоғи
ва телефонограмма орқали хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисига келмади
ва низо юзасидан эътирозларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 128-моддасига кўра, иқтисодий суд
ишларини юритиш иштирокчиси агар ажримнинг кўчирма нусхаси суд
томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини
тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан
эътиборан уч кун ўтган бўлса ҳолларда ҳам суд томонидан тегишли тарзда
хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПКнинг 170-моддасининг учинчи қисмига асосан, иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Суд юқоридаги қонун нормаларига асосан ишни жавобгарни иштирокисиз
кўришни лозим топади.
Суд ишдаги мавжуд хужжатларни ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилини
тушунтиришини
тинглаб,
қуйидагиларга
асосан
даъвони
қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида
2019 йил 23 май куни № 02-сонли махсулот етказиб бериш шартномаси
расмийлаштирилган.
Шунингдек, 2019 йил 21 октябрда даъвогар билан жавобгар ўртасида
23 000 000 сўмлик қўшимча келишув расмийлаштирилган.
Шартнома асосида даъвогар томонидан жавобгарнинг ҳисоб рақамига
23 000 000 сўм пул маблағлари ўтказиб берилган.
Шартноманинг 5.1-бандига кўра, даъвогар келишилган суммани
30 фоизини тўлаб берганидан сўнг жавобгар 40 кун ичида махсулотни етказиб
бериш мажбуриятини олган.
Солиштирма далолатномага асосан 2019 йил 31 декабрь куни ҳолатига
даъвогарнинг жавобгарда 23 000 000 сўм ҳақдорлиги мавжудлиги кўрсатилган.
Даъвогар жавобгарга мавжуд қарздорликларни тўлаб бериш юзасидан
2022 йил 8 августдаги №30-19/75-сонли талабномаси почта алоқа хизмати
орқали юборилган. Бироқ талабнома оқибатсиз қолдирилган.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги тарафлар ўртасида
расмийлаштирилган шартнома, солиштирма далолатнома ва даъвогар
вакилини суд мажлисида берган кўргазмаси билан ўз тасдиғини топади.
Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво талабини
қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги матнларда ФК деб
юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофик, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчисотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд
сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида
фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш
бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда
фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш
ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 449-моддасига кўра, сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар
ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартибига амал қилган
ҳолда тўлаши лозим.
Мазкур ҳуқуқ нормаларига асосан, даъвогарнинг асосий қарзни ундириш
тўғрисидаги даъво талаби асосли бўлиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар
фойдасига 23 000 000 сўм ундириш лозим бўлади.
Даъвогар етказиб берилган махсулот хақи ўз вақтида тўланмаганлиги
учун 11 500 000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Шартноманинг 5.1-бандига кўра, махсулот ўз вақтида етказиб
берилмаганда ҳар бир кечиктирилган кун учун 0,4 фоиз миқдорида пеня
тўланиши белгиланган.
Суд томонидан даъвогарнинг пеня ундириш талаби ҳисоб-китоби
ўрганилганда тўғри ҳисобланганлиги аниқланди.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
ФКнинг 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга хақли эканлиги, бунда қарздор
мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган
тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари
эътиборга олиниши белгиланган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 2007 йил 15 июнь
кунги 163-сонли Пленум қарорида “Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги
даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб
қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт”-деб
белгиланган.
Юқоридагиларга асосан суд пеня ундириш талабини муҳокама этиб, пеня
миқдорини камайтириб 5 000 000 сўм миқдорида пеня ундиришни лозим
топади.
Зеро, ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талабларига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юкланади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 170, 176, 177-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 234, 236, 326, 333, 437, 449-моддаларини қўллаб,
Қ И Л А Д И:
Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар
ЯТТ
Хасанбоев
Бекмухаммад
Хасанбоевичдан
даъвогар »Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик
жамияти фойдасига 23 000 000 сўм асосий қарз, 5 000 000 сўм пеня ва 24 000 сўм
почта харажати ундирилсин.
Жавобгар ЯТТ Хасанбоев Бекмухаммад Хасанбоевичдан Республика
бюджетига 690 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабини қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали
Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтириш) мумкин.
Раислик этувчи
Ш.Абдухаликов