Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1107-2202/2755 Дата решения 18.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ахангаранский межрайонный экономический суд Судья Каримов Хушнуд Римбоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый Оҳангарон продуктивити каттле масъулияти чекланган жамияти
Source ID 940695 Claim ID 2980566 PDF Hash e16476d33dce0907... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Шу сабабли суд аризачига нисбатан ишни ИПК 170-моддаси Шу сабабли суд аризачига нисбатан ишни ИПК 170 law
ИПК 220-моддаси ИПК 220 law
исоблайди ва унга нисбатан ишни ИПК 220-моддаси исоблайди ва унга нисбатан ишни ИПК 220 law
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
ИПКнинг 222-моддаси ИПКнинг 222 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI OHANGARON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ АХАНГАРАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси 100 уй. Тel: (0-370) 645-55-40 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил ---------- ------------сонли иш Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси ------ судья ёрдамчиси А.Уктамов котиблигида ---------------------нинг “---------------------” МЧЖга нисбатан 5.227.888 сўм жарима қўллаш тўғрисидаги аризасини ўзининг биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: --------------------- (кейинги ўринда аризачи ёки солиқ органи деб юритилади) иқтисодий судга ариза билан мурожаат этиб, “---------------------” МЧЖга (кейинги ўринда жавобгар деб юритилади) нисбатан 5.227.888 сўм жарима қўллашни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида аризачи тегишли тартибда хабардор қилинган. Бироқ, аризачи вакили судга 18.11.2022 йилдаги ариза билан мурожаат қилди ва ишни аризачи вакили иштирокисиз кўришни сўради. Шу сабабли суд аризачига нисбатан ишни ИПК 170-моддаси 2-қисми тартибида унинг иштирокисиз кўриб чиқади. ИПК 220-моддаси 1-қисмида суд ишда иштирок этувчи шахсларни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодексда белгиланган тартибда хабардор қилади. Бунда суд аризачининг зиммасига жавобгарни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилиш мажбуриятини юклашга ҳақли. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги, агар суд уларнинг келишини мажбурий деб топмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмаслиги кўрсатилган. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида ажрим жавобгарнинг судга маълум бўлган почта манзилига 09.11.2022 йилда шунингдек, аризачи орқали жавобгарнинг шахсий кабинетига 11.11.2022 йилда юборилган бўлиб бунга оид далиллар судда мавжуд. Бироқ, суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади. Бундай ҳолда суд жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида хабардор этилган деб ҳисоблайди ва унга нисбатан ишни ИПК 220-моддаси 1-қисми тартибида кўриб чиқади. Суд тўпланган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагилар асосида аризани қаноатлантиради. Аризага кўра жавобгарнинг (идн 202060774308277203210200001) “ИРС Экспорт” (Қозоғистон) хорижий ҳамкори билан 12.04.2021 йилда тузилган IM120321-сонли импорт шартномаси бўйича 9.650 АҚШ доллари муддати ўтган дебитор қарзи мавжуд (ариза Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 10.01.2022 йилдаги 13-27/4 ХДФУ хати иловаси асосида). Вазирлар Маҳкамасининг 14.05.2020 йилдаги 283-сон қарори билан тасдиқланган Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида Низомнинг (кейинги ўринда Низом деб юритилади) 27-бандида ташқи савдо контрактлари бўйича активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин кўпи билан 45 кун (кичик тадбиркорлик субъектлари учун - 90 кун) мобайнида таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар: активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кунгача кечикканда - репатриация қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда; активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кундан 545 кунгача кечикканда - репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда; активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 545 кундан ортиқ кечикканда - репатриация қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар. Низомнинг 28-бандида давлат солиқ хизмати органи 27-бандда келтирилган хўжалик юритувчи субъектларга жарима қўллаш тўғрисида талабнома юбориши, талабномада жарима суммаси уни жўнатиш санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валюта курси бўйича сўмда ҳисобланиши, талабнома хўжалик юритувчи субъект ёки унинг вакилига олганлиги ва олинган санани тасдиқловчи усулда топширилиши, солиқ тўловчининг шахсий кабинети мавжуд бўлган тақдирда, у орқали юборилиши, давлат солиқ хизмати органлари томонидан талабнома почта орқали буюртма хат билан юборилганда у жўнатилган кундан эътиборан беш кун ўтганидан сўнг топширилган, шахсий кабинет орқали юборилганда эса кейинги иш куни хўжалик юритувчи субъект томонидан қабул қилиб олинган кун деб ҳисобланиши, хўжалик юритувчи субъект давлат солиқ хизмати органига талабнома олинган кундан эътиборан ўн кун муддатда ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликларнинг бартараф этилгани ёки жарима суммаси ихтиёрий равишда тўлаб берилгани ҳақидаги маълумотларни ёзма ёки электрон шаклда тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этиши шартлиги кўрсатилган. Шу сабабли солиқ органи “Ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликни бартараф этиш ёки жаримани ихтиёрий равишда тўлаб бериш ҳақидаги талабнома”ни 10.02.2022 йил куни жавобгарга шахсий кабинет орқали юборган ва бу ҳақдаги далилларни даъво аризага илова қилган. Бироқ, солиқ органининг ушбу талабномасини жавобгар оқибатсиз қолдирган ва шундан сўнг, солиқ органи жавобгарга нисбатан жарима қўллаш масаласини ҳал этиш учун судга ариза киритган. 18.11.2022 йил ҳолатига Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимидаги онлайн маълумотда жавобгарнинг идн 202060774308277203 210200001 бўйича 9.650 АҚШ доллари муддати ўтган дебитор қарзи мавжуд. Бундай ҳолда суд солиқ органининг аризасини қаноатлантириб, жавобгарга нисбатан 5.227.888 сўм жарима қўллашни лозим топади (9.650х10.835 = 104.557.750 х 5%). Суд давлат божи масаласини муҳокама қилиб, “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддасида аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинган деб белгилангани учун тарафларни давлат божи тўловидан озод этишни, бироқ олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатини жавобгардан солиқ органи фойдасига ундириб беришни лозим топади. ИПКнинг 222-моддаси 4-қисмига кўра, суднинг ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш бўйича ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, у қабул қилинганидан кейин 10 кун ўтгач қонуний кучга киради. Бинобарин, Вазирлар Маҳкамасининг 14.05.2020 йилдаги 283-сон қарори ҳамда ИПКнинг 170, 186, 215-222-моддалари асосида суд қ а р о р қ и л д и: Ариза қаноатлантирилсин. Жавобгар “---------------------” МЧЖга 5.227.888 сўм жарима қўлланилсин. Қўлланилган жаримани ундириш --------------------- зиммасига юклатилсин. Жавобгар “---------------------” МЧЖ ҳисобидан --------------------- фойдасига 24.000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарорининг нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори устидан ИПКда белгиланган тартибда шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья -----------