Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1107-2202/2753 Дата решения 18.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ахангаранский межрайонный экономический суд Судья Каримов Хушнуд Римбоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый Шовозсой барака маркет масъулияти чекланган жамияти
Source ID 940694 Claim ID 2980599 PDF Hash 701e8368d0f8844e... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Шу сабабли суд аризачига нисбатан ишни ИПК 170-моддаси Шу сабабли суд аризачига нисбатан ишни ИПК 170 law
ИПК 220-моддаси ИПК 220 law
исоблайди ва унга нисбатан ишни ИПК 220-моддаси исоблайди ва унга нисбатан ишни ИПК 220 law
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI OHANGARON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ АХАНГАРАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси 100 уй. Тel: (0-370) 645-55-40 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил --------------- ----------------сонли иш Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Каримов судья ёрдамчиси А.Уктамов котиблигида --------------------------нинг “-------------------------” МЧЖга нисбатан 2.708.750 сўм жарима қўллаш тўғрисидаги аризасини ўзининг биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: -------------------------- (кейинги ўринда аризачи ёки солиқ органи деб юритилади) иқтисодий судга ариза билан мурожаат этиб, “--------------------------” МЧЖга (кейинги ўринда жавобгар деб юритилади) нисбатан 2.708.750 сўм жарима қўллашни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида аризачи тегишли тартибда хабардор қилинган. Бироқ, аризачи вакили судга 18.11.2022 йилдаги ариза билан мурожаат қилди ва ишни аризачи вакили иштирокисиз кўришни сўради. Шу сабабли суд аризачига нисбатан ишни ИПК 170-моддаси 2-қисми тартибида унинг иштирокисиз кўриб чиқади. ИПК 220-моддаси 1-қисмида суд ишда иштирок этувчи шахсларни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодексда белгиланган тартибда хабардор қилади. Бунда суд аризачининг зиммасига жавобгарни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилиш мажбуриятини юклашга ҳақли. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги, агар суд уларнинг келишини мажбурий деб топмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмаслиги кўрсатилган. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида ажрим жавобгарнинг судга маълум бўлган почта манзилига 09.11.2022 йилда шунингдек, аризачи орқали жавобгарнинг шахсий кабинетига 11.11.2022 йилда юборилган бўлиб бунга оид далиллар судда мавжуд. Бироқ, суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади. Бундай ҳолда суд жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида хабардор этилган деб ҳисоблайди ва унга нисбатан ишни ИПК 220-моддаси 1-қисми тартибида кўриб чиқади. Суд тўпланган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагилар асосида аризани рад этади. 18.11.2022 йил ҳолатига Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимидаги онлайн маълумотда жавобгарнинг идн 2004653733066055 79200200001 бўйича муддати ўтган 5.000 АҚШ доллари қарзи тўлиқ сўндирилгани қайд этилган. Вазирлар Маҳкамасининг 14.05.2020 йилдаги 283-сон қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида” Низомнинг 28-банди аризада кўрсатилган ташқи савдо контрактлари бўйича валюта маблағларининг тушиши ёки товарларнинг республикага олиб кирилиши ҳамда “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши таъминланган тақдирда: жарима қўллаш масаласи судда кўриб чиқилаётган пайтда - аризани қаноатлантириш қисқартирилиши таъминланган қарздорлик миқдорига мутаносиб равишда рад этилади; суд ҳужжати қонуний кучга кирмаган вақтда - ижрога қаратилмайди, деб белгиланган. Қонун ҳужжатининг ушбу талабидан келиб чиқиб, суд аризачининг жавобгарга нисбатан идн 200465373306605579200200001 бўйича муддати ўтган 5.000 АҚШ доллари учун 2.708.750 сўм жарима қўллашга оид талабини рад этади. “Давлат божи тўғрисида” Қонуннинг 9-моддасига асосан аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинган. Шу сабабли суд, тарафларни давлат божи тўловидан озод этишни, бироқ олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатини жавобгар ҳисобидан аризачи фойдасига ундиришни лозим топди. Бинобарин, Вазирлар Маҳкамасининг 14.05.2020 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 283-сон қарори ҳамда ИПК 66, 176-179, 186, 222-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Аризани қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “--------------------------” МЧЖ ҳисобидан Тошкент вилоят давлат солиқ бошқармаси фойдасига 24.000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарорининг нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори устидан ИПКда белгиланган тартибда шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья ----------------