← Назад
Решение #740120 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 43 | — | law | |
| онуни | 40 | — | law | |
| онуннинг | 52 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 241 | — | law | |
| онуннинг | 242 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DUSTLIK INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
131500,Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY
131500, Dustlik city, MFY А.Navoi
Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40
E-mail: i.dustlik@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Дўстлик шаҳри
2022 йил 18 ноябрь 4-1304-2202/2470-сонли иш
Судья О.Эргашев, кредитор “Асакабанк” акциядорлик жамиятининг,
қарздор “PAXTAKOR AGRO FRESH” масъулияти чекланган жамият
шаклидаги Агрофирмани соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб
топиш тўғрисидаги аризасини М.Акрамовнинг котиблигида, кредитор вакили
Ш.Шоюсупов (1.02.2022 йилдаги 20-05/223-сонли ишончномага асосан)нинг
иштирокида Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Кредитор “Асакабанк” акциядорлик жамияти Дўстлик туманлараро
иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, қарздор “PAXTAKOR AGRO
FRESH”
масъулияти
чекланган
жамият
шаклидаги
Агрофирмани
соддалаштирилган тартибда банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш
юритишни бошлашни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган кредитор вакили Ш.Шоюсупов ариза
талабини қўллаб-қувватлаб, қарздорнинг банк олдидаги кредит қарзлари
434.578.458 сўмни ташкил этишини, мажбурий ижро органи томонидан
қарздорликни ундириш чоралари кўрилганлигини, бироқ қарздорнинг етарли
пул маблағлари ва мол-мулклари аниқланмаганлиги сабабли ушбу қарздорлик
бугунгача ундирилмай қолганлигини, қарздорда тўловга қобилиятсизлик
аломатлари мавжудлигини инобатга олиб, қарздорни соддалаштирилган
тартибда банкрот деб топишни ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни
сўради.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган бўлсада, суд мажлисида қарздор вакил иштирокини таъминламади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
127-129, 170-моддаларига мувофиқ, мазкур низони қарздор вакилининг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, кредитор вакилининг
тушунтиришларини инобатга олиб, қуйидаги асосларга кўра қарздорни банкрот
деб топиб, унга нисбатан тугатишга доир иш юритишни бошлашни лозим деб
топади.
Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонунининг (бундан кейин матнда Қонун деб юритилади) 5-моддасига
мувофиқ, вақтинча тўловга қобилиятсизлик – агар тегишли мажбуриятлар
юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган
бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган
корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш
санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини
қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик
– агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги
ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган
йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг
активлари қийматидан ошиб кетган бўлса тўловга қобилиятсизлик аломатлари
ҳисобланиши белгилаб қўйилган.
Ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаётганда,
жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга
қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда қўлланилмайди.
Қонуннинг 43-моддаси биринчи қисмига кўра, кредиторнинг қарздорга
нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризасига
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексида назарда
тутилган ҳужжатлардан ташқари қарздорнинг кредитор олдидаги пул
мажбуриятларини, шунингдек қарзи мавжудлигини ва унинг миқдорини
тасдиқловчи ҳужжатлар, тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган
тартиб-таомилида ҳамда жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги
тўғрисидаги ишда суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш харажатлари тўланганлигини
тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, “Асакабанк” акциядорлик тижорат
банки Жиззах филиали ва “PAXTAKOR AGRO FRESH” масъулияти чекланган
жамият шаклидаги Агрофирма ўртасида 2018 йил 19 июль куни кредит
шартномаси тузилган, кредит шартномаси асосида банк қарз олувчига экспорт
учун сотиб олинаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари учун тўловни амалга
ошириш учун йиллик 20% устама тўлаш шарти билан ўн саккиз ой муддатга
650.000.000 сўмлик кредит ажратиш белгиланган.
Банк томонидан кредит шартномаси шартларига кўра “PAXTAKOR
AGRO FRESH” масъулияти чекланган жамият шаклидаги Агрофирманинг
тўлов топшириқномаларига асосан пул маблағини ўтказиб берилган. Бироқ
“PAXTAKOR AGRO FRESH” масъулияти чекланган жамият шаклидаги
Агрофирма томонидан кредит шартномасининг шартлари белгиланган
муддатларда бажарилмаган ҳамда кредит асосий қарзи ва фоизларидан
қарздорлик юзага келган.
Қарзни қайтариш тўғрисида банк томонидан қарздор “PAXTAKOR
AGRO FRESH” масъулияти чекланган жамият шаклидаги Агрофирма бир неча
бор ёзма равишда огоҳлантирилган. Лекин, қарздор “PAXTAKOR AGRO
FRESH” масъулияти чекланган жамият шаклидаги Агрофирма мажбуриятни
тўлиқ бажармаган, шартномада белгиланган тартиб ва муддатда кредит қарзини
қайтармаган.
Шу сабабли “Асакабанк” акциядорлик тижорат банки манфаатида
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси
Дўстлик туманлараро иқтисодий судига кредит қарзини ундириш юзасидан
даъво аризаси киритган.
Суднинг 2020 йил 23 сентябрдаги 4-1304-1901/146-сонли ҳал қилув
қарори билан жавобгар “PAXTAKOR AGRO FRESH” масъулияти чекланган
жамиятидан даъвогар “Асакабанк” акциядорлик тижорат банки фойдасига
296.279.922 сўм кредит асосий қарзи, 163.912.000 сўм кредит фоизи ҳамда
олдиндан тўлаб чиқилган 16.218 сўм почта харажати ундирилган.
Мазкур ҳал қилув қарорига асосан 2020 йил 27 октябрь куни ижро
варақаси берилган ва мазкур суд ҳужжати мажбурий тартибда ижро қилиш
учун Мажбурий ижро бюросининг Пахтакор туман бўлимига топширилган.
Мажбурий ижро бюросининг Пахтакор туман бўлими давлат ижрочиси
томонидан “Ижро ишини юритишни тамомлаш ва ижро ҳужжатини
ундирувчига қайтариш тўғрисида”ги 2021 йилнинг 13 сентябрдаги қарори
билан “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 40-моддаси биринчи
қисмининг 3-бандига асосан қарздорнинг ундирув қаратиш мумкин бўлган молмулки мавжуд эмаслиги сабабли ижро ҳужжатлари ундирувчига ижросиз
қайтарилган.
Натижада қарздорнинг кредит тўловларидан бўлган қарзлари ундирилмай
қолган.
Кредитор томонидан қарздорнинг қарздорлиги ўрганилганда, муддати
ўтган кредит қарзи 434.578.458 сўмни ташкил қилиши, кредит қарздорлигидан
ташқари учинчи шахслар олдидаги яна бошқа қарздорликлари 380.690.647
сўмни ташкил этиши аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Банкротлик
тўғрисидаги қонун ҳужжатларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 2006 йил 27 январдаги 142-сонли қарори
35-бандининг тўртинчи хатбошисига кўра, қарздорнинг ҳозир бўлмаганлиги
сифатида нафақат унинг раҳбари йўқлиги, балки хўжалик юритувчи субъект
мол-мулкининг йўқлигини ҳам тушуниш лозим. Бу ҳол қарздорнинг мол-мулки
мавжуд эмаслиги сабабли ижро ҳужжатини ижросиз қайтариш тўғрисидаги
давлат ижрочисининг қарори билан тасдиқланиши мумкин.
Қонуннинг 52-моддасига кўра суд тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш
тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш ёки
тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар
мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва
тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг
5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик
аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади.
Қонуннинг 241-моддасига кўра, ўз фаолиятини тугатган қарздор якка
тартибдаги тадбиркор ёки тугатилаётган юридик шахснинг раҳбари ҳозир
бўлмаган ва уларнинг жойлашган ерини (яшаш жойини) аниқлашнинг имкони
бўлмаган тақдирда, ҳозир бўлмаган қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш
тўғрисидаги ариза, кредиторлик қарзи миқдоридан қатъи назар, кредитор,
ваколатли давлат органи, давлат солиқ хизмати органи ёки бошқа ваколатли
орган томонидан берилиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилган.
Қонуннинг 242-моддаси биринчи қисмига кўра, суд ҳозир бўлмаган
қарздорни банкрот деб топиш ҳақидаги аризани ўз иш юритувига қабул қилиб
олган кундан эътиборан икки ҳафталик муддат ичида ҳозир бўлмаган
қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш
тўғрисида қарор қабул қилади. Ушбу модданинг учинчи қисмида суднинг
қарори ваколатли давлат органига юборилиши, бу орган мазкур қарор олинган
кундан эътиборан бир ҳафталик муддатда судга тугатиш бошқарувчилигига
номзодни тақдим этиши қайд этилган.
Бундай ҳолатда, суд қарздор пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар
талабларини қондиришга ва мажбурий тўловлар бўйича мажбуриятларни
бажаришга
қодир
эмаслигини
инобатга
олиб,
ариза
талабини
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал
кодексининг
118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга асосан қарздордан кредитор фойдасига олдиндан
тўланган ихтиёрий тўланган 900.000 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта
харажатларини ундириш лозим бўлади.
Баён этилганларга асосан ҳамда “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси қонуннинг 5, 43, 52, 241, 242-моддалари ҳамда
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 170,
176-177 ва 210-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Кредитор
“Асакабанк”
акциядорлик
жамиятининг
аризаси
қаноатлантирилсин.
Қарздор “PAXTAKOR AGRO FRESH” масъулияти чекланган жамият
шаклидаги Агрофирма (раҳбари З.Мамадияров СТИР: 304536904) банкрот деб
топилсин. Қарздорни тугатишга доир иш юритиш бошлансин, тугатиш
ишларини олиб бориш муддати 3 (уч) ой қилиб белгилансин.
Қарздор “PAXTAKOR AGRO FRESH” масъулияти чекланган жамият
шаклидаги Агрофирмасан тугатиш (суд) бошқарувчиси орқали “Асакабанк”
акциядорлик жамияти фойдасига 900.000 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта
ҳаражати ундирилсин.
Давлат активларини бошқариш агентлиги Жиззах вилоят ҳудудий
бошқармаси қарздор “PAXTAKOR AGRO FRESH” масъулияти чекланган
жамият шаклидаги Агрофирмага нисбатан тугатиш ишларини олиб бориш учун
тугатиш бошқарувчиси номзодини судга тақдим этсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан қонуний кучга киради ва
дарҳол ижрога қаратилиши лозим.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят бериши, прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
О.Эргашев