Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2202/2447 Дата решения 18.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Эргашев Олим Шавкатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Swissagro масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый BAXMAL SARA BOSHOG’I фермер хўжалиги
Source ID 940709 Claim ID 2972359 PDF Hash 1584e1aed2089127... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
Ушбу кодекс 333-моддаси Ушбу кодекс 333 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DUSTLIK INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 131500,Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY 131500, Dustlik city, MFY А.Navoi Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 18.11.2022 йил Дўстлик шаҳри 4-1304-2202/2447-сонли иш Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашев, даъвогар масъулияти чекланган жамият шаклидаги “SWISSAGRO” қўшма корхонаси манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг, жавобгар “БАХМАЛ САРА БОШОҒИ” фермер хўжалигидан 4.082.500 сўм асосий қарзни ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Масъулияти чекланган жамият шаклидаги “SWISSAGRO” қўшма корхонаси (бундан кейинги матнларда даъвогар) томонидан “БАХМАЛ САРА БОШОҒИ” фермер хўжалиги (бундан кейинги матнларда жавобгар)га 2020 йил 21 декабрдаги 19-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 4.082.500 сўмлик агрокимёвий воситалар топширилган. Бироқ, жавобгар томонидан олинган маҳсулот учун 4.082.500 сўм пул маблағини тўлаб берилмаган. Даъвогар томонидан жавобгарга мавжуд қарздорликни етти кун муддат ичида тўлаш ҳақида талабнома юборилган. Лекин, қарздор мажбуриятларини бажармаган, талабномада белгиланган муддатда қарзини тўламаган. Натижада даъвогар манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 4.082.500 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 4 203 -моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Ушбу Кодекснинг 203 4-моддаси учинчи қисмига кўра, даъво аризаси юзасидан ёзма фикр жавобгар ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан имзоланган ёзма фикрга ишончнома илова қилинади. 1 Бироқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 4 203 -моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Мазкур холатда суд тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш имкониятини беришини инобатга олиб, ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд, иш хужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ушбу кодекс 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, даъвогар томонидан жавобгарга 2020 йил 21 декабрдаги 19-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 4.082.500 сўмлик агрокимёвий воситалар топширилган. Бироқ, тарафлар ўртасида шартнома расмийлаштирилмаган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 18 декабрдаги “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 203-сонли қарорининг 8-бандига кўра, агар тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий муносабатларга киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса, шартноманинг мавжуд эмаслиги даъвогарнинг етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар қийматини ундириш ҳақидаги талабларини қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмайди. Агар қонунда ёки тарафларнинг келишувида битимнинг оддий ёзма шаклига риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келиши тўғридан-тўғри кўрсатилган бўлса, ушбу қоида қўлланилмайди деб тушунтириш берилган. Шу сабабли, суд даъвогарнинг даъво талаби ўз тасдиғини топган деб ҳисоблаб, даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 4.082.500 сўм асосий қарзни ундиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд мазкур ҳуқуқ нормасига асосан ишни судда кўрилиши билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим ҳисоблайди. 2 Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 176-180, 186, 2034 -моддаларига асосланиб, суд Жавобгар “БАХМАЛ САРА БОШОҒИ” фермер хўжалигидан даъвогар масъулияти чекланган жамият шаклидаги “SWISSAGRO” қўшма корхонаси фойдасига 4.082.500 сўм асосий қарз ва олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “БАХМАЛ САРА БОШОҒИ” фермер хўжалигидан Республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб, ўн кун муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судига апелляция тартибда шикояти (протести) бериши мумкин. Судья О.Эргашев 3