Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1703-2202/1418 Дата решения 18.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Абдухаликов Шавкатжон Мухамедович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТБ Агробанк акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Бахор куёши масъулияти чекланган жамияти
Source ID 952491 Claim ID 2962556 PDF Hash 10779b2493329a36... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
BO’STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI BUSTAN INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 170400, Andijon viloyati, Bo’ston tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy 170400, Andijan region, Bustan district, Mustaqillik street, 36 Tel: (+99874) 333 23 29 е-mail: i.buz@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан Ҳ AЛ Қ И Л У В Қ AР OР И Бўстон туман 4-1703-2202/1418-сонли иш Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Абдухаликов раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Андижон вилоят худудий бошқармаси даъвогар- АТБ “Агробанк” манфаатида, жавобгар- «Бахор қуёши» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тақдим этилган даъвоси бўйича ишни даъвогар вакили Ш.Шахобиддинов (ишончнома асосида)нинг иштирокида Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят худудий бошқармаси (кейинги ўринларда “Палата” деб юритилади), АТБ “Агробанк” (кейинги ўринларда “Даъвогар” деб юритилади) манфаатида, иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “Бахор қуёши” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “Жавобгар” деб юритилади)дан 674 074 074 сўм муддатли кредит қарздорлиги, 143 216 890 сўм муддати ўтган кредит қарзи, 18 292 263 сўм фоиз қарздорлик ва суд харажатини ундиришни сўраган. Палата даъво аризасида ишни ўзини вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Даъвогар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, жавобгарга давлат дастури асосида 5 йил муддатга 7 фоиз устама тўлаш шарти билан 1 300 000 000 сўм кредит маблағи берилганлигини, жавобгар шартнома шартларини бузиб, сурункали равишда тўловларни амалга оширмасдан келганлигини, тўловларни амалга ошириш юзасидан талабнома юборилганлигини, талабнома оқибатсиз қолдирилганлигини, жавобгар суд кунига қадарли тўлов амалга оширмаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида гибрид почта алоқа тармоғи орқали ва жамият раҳбари И.Эрматов отаси М.Эрматов орқали хабардор қилинган, бироқ жавобгар суд мажлисига келмади ва низо юзасидан ўз эътирозини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 128-моддасига кўра, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси агар ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса ҳолларда ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 170-моддасининг учинчи қисмига асосан, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд юқоридаги қонун нормасига асосан ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришликни лозим топади. Суд даъвогарнинг тушунтиришини, ишдаги мавжуд хужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, АТБ “Агробанк” Шахрихон филиали ва «Бахор қуёши» масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2019 йил 26 ноябрь кунги №ЁК/2-сонли кредит шартномаси тузилган. Ушбу шартнома шартларига кўра, филиал жавобгарга йиллик 7 фоиз устама тўлаш шарти билан 5 йил муддатга трикотаж буюмлар ишлаб чиқариш цехи ва 300 ўринли тўйхонани ишга тушириш мақсадида ишлаб чиқариш дастгохлари сотиб олиш ва ишлаб чиқариш биносини реконструкция қилиш учун 1 300 000 000 сўм миқдорида пул маблағи бериш мажбуриятини олган. Жавобгар эса шартномада кўрсатилган жадвал асосида 1 300 000 000 сўм кредитни асосий ва унга хисобланган фоиз тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Даъвогар кредит шартномасига асосан жавобгар сотиб олган тикув машиналари ва дастгохлари, қурилиш материаллари, алюмин профиллар ва аксесуарлари сотиб олиш учун 2019 йил 30 ноябрь кунги №1-сонли тўлов топшириқномаси билан “Belt start corporation” МЧЖнинг ҳисоб рақамига 750 000 000 сўм, №2-сонли тўлов топшириқномаси билан “Самоинур Акфа” МЧЖ нинг ҳисоб рақамига 350 000 000 сўм, №3-сонли тўлов топшириқномаси билан “Asia maxtorg” МЧЖнинг ҳисоб рақамига 200 000 000 сўм тўловни амалга оширган. Бироқ жавобгар ўз мажбуриятларини бажармасдан қарздорликка йўл қўйган. Даъвогар томонидан шартнома асосида 1 300 000 000 сўм кредит маблағлари жавобгарга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги ПФ-5466-сонли фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 августдаги 669-сонли қарорига асосан Ёшлар келажагимиз давлат дастури асосида ажратилган. Жавобгар кредит муддатли мажбурияти бўйича олинган кредит тўловларини белгиланган муддатларда амалга оширмасдан 2022 йил 12 октябрь ҳолатига 674 074 074 сўм муддатли кредит қарздорлиги, 143 216 890 сўм муддати ўтган кредит қарзи, 18 292 263 сўм фоиз қарздорликни вужудга келтирган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда матнда “ФК” деб юритилади)нинг ФКнинг 8, 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Юқоридаги ҳолатларга асосан суд 674 074 074 сўм муддатли кредит қарздорлиги, 143 216 890 сўм муддати ўтган кредит қарзи, 18 292 263 сўм фоиз қарздорликни ундиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилганлиги сабабли ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан 24 000 сўм почта харажатини, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 16 711 664,54 сўм давлат божини ундиришни лозим топади. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-180-моддаларига асосланиб қарор қилади: Даъво қаноатлантирилсин. «Бахор қуёши» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: - АТБ “Агробанк” фойдасига 674 074 074 сўм муддатли кредит қарздорлик, 143 216 890 сўм муддати ўтган кредит қарздорлик, 18 292 263 сўм фоиз қарздорлик ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 16 711 664,54 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда шу суд орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин. Раислик қилувчи Ш.Абдухаликов