← Назад
Решение #740173 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
14
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 735 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| онуни | 26 | — | law | |
| ФКнинг | 279 | — | law | |
| ФКнинг | 280 | — | law | |
| ФКнинг | 281 | — | law | |
| га асосан ФК | 280 | — | law | |
| ФКнинг | 292 | — | law | |
| ФКнинг | 293 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
XO‘JAOBOD TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KHODJAOBOD INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
171400, Andijon viloyati,
Xo‘jaobod shahar, Pok niyat ko‘chasi, 2-uy
171400, Andijan region,
Khodjaobod city, Pok niyat street, 2.
Тel., Ғах: (+998-74) 741-12-82, veb-sayt: www.oliysud.uz, е-mail: i.xujaobod@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 18 ноябрь
4-1701-2202/2721-сонли иш
Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.К.Абидов раислигида,
судья ёрдамчиси А.Алиқуловнинг суд мажлиси котиблигида
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий
бошқармасининг даъвогар – АТБ “**********************” манфаатида,
жавобгар – “**********************” маъсуляти чекланган жамияти ва
қўшимча жавобгарлар – “**********************”, масъулияти чекланган
жамияти, “**********************” масъулияти чекланган жамияти ҳамда
“**********************” қурилиш ишлаб чиқариш ва савдо фирмасига
нисбатан ********* АҚШ доллари миқдорида муддати келмаган асосий қарз,
********* АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган фоиз, жами **********АҚШ
доллари миқдоридаги кредит қарздорликни ундириш ва ундирувни гаровга
қўйилган мулкларга қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни
даъвогар вакили **********(2022 йил 05 январь кунги 12-09-01-сонли
ишончнома асосида) иштирокида, Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий
бошқармаси
(бундан
буён
матнда
“Палата”
деб
юритилади)нинг
АТБ “**********************” (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади)
манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“**********************” маъсулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
“Жавобгар” деб юритилади) ва “**********************” масъулияти чекланган
жамияти, “**********************” масъулияти чекланган жамияти ва
“**********************” қурилиш ишлаб чиқариш ва савдо фирмаси (бундан
буён матнда “Қўшимча жавобгарлар” деб юритилади)га нисбатан ********* АҚШ
доллари миқдорида муддати келмаган асосий қарз, ********* АҚШ доллари
миқдорида
муддати
ўтган
фоиз,
жами
**********АҚШ доллари миқдоридаги кредит қарздорликни ундириш ва
ундирувни гаровга қўйилган мулкларга қаратишни сўраган.
Суднинг 2022 йил 9 сентябрь кунги ажрими билан ишга низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида Ўзбекистолн Республикаси Тадбикорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш
давлат жамғармаси (бундан буён матнда “Жамғарма” деб юритилади) жалб
қилинган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, қўшимча жавобгарлар, жамғарма ва палата вакиллари суд
мажлисида иштирок этмади. Палата даъво аризасида иктисодий ишни ўз вакили
иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Жамғарма судга ариза тақдим этиб, ишни
вакили иштирокисиз кўришни сўраган.
Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни
жавобгар, қўшимча жавобгарлар, жамғарма ва палата вакиллари иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб, жавобгар
билан тузилган кредит шартномаси бўйича ********* АҚШ доллари миқдорида
кредит маблағлари ажратилганлигини, жавобгар кредит шартномаси иловаси
бўлган тўлов графикда кўрсатилган муддат ва миқдорда белгиланган кредит
тўловларини тўламай келаётганлигини сабабли судга даъво аризаси билан
мурожаат қилинганлиги, жавобгар судга даъво ариза берилганидан кейин ҳам
тўловларни амалга оширмаганлигини, тарафлар томонидан медиатив келишувга
эришиш чоралари кўрилганлиги, бироқ, жавобгар томонидан ҳеч қандай амалий
чоралар кўрилмаганлиги сабабли келишувга эришилмаганлигини билдириб, даъво
талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили бугунги суд мажлисида иштирок этмаган бўлса-да,
2022 йил 29 сентябрь кунги суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари
И.Мухторов ҳақиқатан ҳам даъво талабида кўрсатилган қарздорлик мавжудлигини
тан олиб, молиявий қийинчиликлар туфайли кредит тўловларини ўз муддатида
тўлашни имконияти бўлмаганлигини, ушбу қарздорликни тўлаш ҳамда даъвогар
билан келишувга эришиш чоралари кўрлаётганлигини билдириб, суддан муддат
беришни сўраган.
Қўшимча жавобгар “**********************” қурилиш ишлаб чиқариш ва
савдо фирмаси вакили бугунги суд мажлисида иштирок этмаган бўлса-да, 2022
йил 29 сентябрь кунги суд мажлисида иштирок этган раҳбари С.Абдусаттаров
ҳақиқатан ҳам кредит шартномаси бўйича кафиллик шартномасига асосан
мажбурият олганлигини, жавобгар даъво талабида кўрсатилган қарздорликка йўл
қўйганлиги, молиявий қийинчиликлар туфайли кредит тўловларини ўз муддатида
тўлашни имконияти бўлмаганлигини, ушбу қарздорликни тўлаш ҳамда даъвогар
билан келишувга эришиш чоралари кўралаётганлигини билдириб, суддан муддат
беришни сўраган.
Суд томонидан тарафларни келишувга эришиш учун муддатлар берилган
бўлса-да, тарафлар келишувга эришмаган.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, жавобгар ва
қўшимча жавобгар вакилларининг муқаддам берган тушунтиришлари, ариза ва
илтимосномаларни, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра
даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича даъвогарнинг Андижон вилоят
минтақавий филиали ва жавобгар ўртасида 2021 йил 04 март куни Узоқ муддатли
лойихаларни молиялаштириш бўйича 1407-сонли кредит шартномаси (бундан
буён матнда “Кредит шартномаси” деб юритилади) тузилган.
Кредит шартномасининг 1.1.-2-5-бандларига кўра даъвогар жавобгарга
“Мато ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида тикув ва тўқув ускуналарини
сотиб олиш” учун 48 ой муддатга, 12 ойлик имтиёзли давр билан 8 фоиз устама
тўлаш шарти билан ********* АҚШ доллари миқдорида кредит маблағи ажратиш,
жавобгар олинган пул маблағларини белгиланган муддатда қайтариш ва пул
маблағларидан фойдаланганлиги учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олган.
Коронавирус пандемияси бўйича карантин эълон қилинганлиги сабабли,
тарафлар ўртасида кредит шартномаси 1.2-бандига ўзгартириш киритиш юзасидан
2021 йил 29 декабрь куни қўшимча келишув тузилган. Қўшимча келишувга кўра
кредит асосий қарз тўловларига 2022 йил 5 сентябрь кунига қадар имтиёзли даврга
ҳамда кредит маблағларини қайтариш муддати 2025 йил 03 мартгача
ўзайтирилган.
Кредит таъминоти сифатида 2021 йил 06 март куни нотариал тартибда
расмийлаштирилган ипотека шартномасига кўра “**********************”
МЧЖга тегишли “Даволаш ва диагностика маркази” биноси (ер тўласи билан)
гаровга қўйилган.
Шунингдек, кредит маблағларининг қайтарилишини таъминлаш мақсадида
банк филиали, жавобгар ва “**********************” қурилиш ишлаб чиқариш
ва савдо фирмаси ўртасида 2021 йил 17 февраль куни 01-сонли кафиллик
шартномаси тузилиб, кафиллик шартномага асосан “**********************”
ҚИЧСФ кредит шартномаси суммасининг 1 400 000 000 сўм ёки 133 000 АҚШ
доллари (Марказий банкининг 2021 йил 17 февраль кун ҳолатига 1 АҚШ доллари
сўмга нисбатан қиймати 10 527,18) миқдорида кафиллик мажбуриятини олган.
Бундан ташқари, кредит маблағларининг қайтарилишини таъминлаш
мақсадида банк филиали, жавобгар ва “**********************” МЧЖ ўртасида
2021
йил
17 февраль куни 01-сонли кафиллик шартномаси тузилиб, кафиллик шартномага
асосан “**********************” МЧЖ 1 500 000 АҚШ доллари миқдорида
кафиллик мажбуриятини олган.
Шунингдек, кредит шартномаси бўйича даъвогар, жавобгар ва жамғарма
ўртасида 2021 йил 25 июнь куни 2021/К-5729-сонли кафиллик шартномаси
тузилган. Унга асосан жамғарма қарз олувчининг 6 300 000 000 сўмлик
мажбуриятлари бўйича тўловларни тўлаш бўйича кафиллик мажбуриятини олган.
Кредит шартномасининг 4.6-4.8-бандларига кўра қарз олувчи кредит асосий
қарзи ва фоиз тўловларини мунтазам кечиктириб тўланиши, кредит қайтариш
жадвали асосида тўловнинг мунтазам бузилиши ҳолатларида даъвогар
жавобгардан ажратилган кредитни ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни
муддатидан олдин ундиришга, шунингдек, ундирувни қонунчилик ҳужжатларида
белгиланган тартибда гаровга қўйилган ва гаровдан холи ликвидли мол-мулкига
қаратишга ҳақли эканлиги белгиланган.
Кредит шартномаси ажралмас қисми бўлган тўлов графигига кўра кредит
асосий қарз ва фоизи ҳар ойнинг 05 санасигача тўлаб бериши белгиланган.
Мазкур кредит шартномасига асосан даъвогар томонидан шартномада
кўрсатилган ********* АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар тегишли тартибда
ўтказиб берилиб, ўз мажбуриятларини бажарган.
Бироқ, жавобгар шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажармасдан,
мунтазам равишда тўлов графигида белгиланган тўловларни амалга оширишни
кечиктириб, фақатгина 20 194,20 АҚШ доллари миқдорида фоиз тўловларини
амалга оширгани ҳолда, 10 мартадан ортиқ муддатда тўлов графигида белгиланган
фоиз тўловларини тўламасдан, ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаган.
Натижада, жавобгар 2022 йил 29 июнь ҳолатига даъвогар олдида 98 805,13 АҚШ
доллари миқдорида муддати ўтган фоиз, ********* АҚШ доллари муддати
келмаган асосий қарз, жами **********АҚШ доллари кредит қарздорликка йўл
қўйган.
Кредит ва унга ҳисобланган фоизларни муддатида тўлаш борасида
даъвогарнинг 2022 йил 19 май куни жавобгарга юборилган талабномаси оқибатсиз
қолдирилган.
Натижада, палата даъвогар манфаатида жавобгар ва қўшимча
жавобгарлардан кредит қарздорликни ундириш ва ундирувни гаров мулкларига
қаратиш тўғрисида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда Фуқаролик кодексида кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 744-моддасига асосан кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк
ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
кредит бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун
фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ушбу модда учинчи қисмига асосан кредит
шартномаси муносабатларига нисбатан қарз шартномаси қоидалари қўлланилади.
ФКнинг 735-моддасигага кўра қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз
шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши
шартлиги, ФКнинг 736-моддаси иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида
қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи
қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган
тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан
бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли эканлиги белгиланган.
Суд даъвонинг муддати ўтган фоиз ва муддати келмаган асосий қарзни
ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Чунки жавобгар кредит шартномасига
илова тўлов графигида белгиланган кредит фоиз тўловларини мунтазам равишда,
яъни 10 мартадан ортиқ муддатда амалга оширмаган. Судга даъво ариза
киритилганидан кейин ҳам жавобгар ёки қўшимча жавобгарлар томонидан қисман
бўлса-да, тўловлар амалга оширилмаган. Бу тарафларнинг тушунтиришлари ва
ишдаги ҳужжатлар билан тўлиқ тасдиқланади.
Шунга кўра, суд даъвонинг кредит қарзини ундириш талабини тўлиқ
қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 98 805,13 АҚШ доллари
миқдоридаги муддати ўтган кредит фоизи, ********* АҚШ доллари миқдорида
кредит асосий қарз, жами **********АҚШ доллари миқдорида кредит
қарздорлигини ундиришни лозим топди.
Шунингдек,
даъво
аризада
ундирувни
гаров
мулки
бўлган
бино-иншоотларига қаратиш сўралган.
Кредит таъминоти сифатида тарафлар ўртасида 2021 йил 06 мартда
нотариал
тартибда
расмийлаштирилган
ипотека
шартномасига
кўра
“**********************” МЧЖ тегишли бўлган ****************** кв.метр ер
майдонида жойлашган 77 (етмиш етти) хонали, умумий фойдаланиш майдони
978,89
кв.метр,
умумий
қурилиш
майдони
219,69
кв.метр,
4 қаватли 143-рақамли “Даволаш ва диагностика маркази” биноси (ер тўласи
билан) гаровга қўйилган.
Мазкур гаров мулклари томонлар ўртасидаги баҳолаш келишув
далолатномасига асосан 4 155 144 000 сўмга баҳоланган.
Ўзбекистон Республикасининг “Гаров тўғрисида”ги Қонуни 26-моддасига
асосан гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун
ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган
вазиятларда бажармаган тақдирда ёки лозим даражада бажармаганда гаровга
қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин.
ФКнинг 279-моддасига асосан гаровга олувчининг (кредиторнинг)
талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган
мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган такдирда гаровга куйилган мол-мулкка қаратиш мумкин.
ФКнинг 280-моддасига кўра гаровга олувчининг (кредиторнинг) талаблари
гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ
қондирилади.
ФКнинг 281-моддасига асосан ФК 280-моддасига мувофиқ ундирув
қаратилган, гаровга қўйилган мол-мулкни мажбурий равишда реализация қилиш
қонунчиликда белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион шаклидаги очиқ
кимошди савдосида сотиш орқали амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди Пленумининг
“Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини
таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида”ги 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли Қарори 23-бандида
ундирувни гаров нарсасига суд тартибида қаратишда суднинг қарорида гаровдаги
мол-мулкнинг номи, жойлашган жойи кўрсатилиши лозимлиги қайд этилган.
Суд қайд этилганларга асосланиб, даъвогарнинг ундирувни гаровдаги
мулкларга қаратиш талабини асосли деб ҳисоблайди. Чунки, жавобгар кредит
фоизларини қайтариш бўйича кердит шартномаси шартларига риоя қилмай,
мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда лозим даражада бажармаган.
Бундан ташқари, даъво талабида кредит қарздорликни қўшимча
жавобгарлар ҳисобидан солидар тартибда ундириш сўралган.
Кредит маблағларининг қайтарилишини таъминлаш мақсадида банк
филиали, жавобгар ва “**********************” қурилиш ишлаб чиқариш ва
савдо фирмаси (кафил-1) ўртасида 2021 йил 17 февраль куни 01-сонли кафиллик
шартномаси тузилган.
Мазкур кафиллик шартномасининг 1-1.1-бандларига кўра жавобгар кредит
шартномаси бўйича олинган кредитни ўз вақтида қайтариш тўғрисидаги
мажбуриятини бажармаганда ёки лозим даражада бажармаганда кафил даъвогар
олдида кредит бўйича тўловлар, унга ҳисобланган фоизлар ва кредит
мажбуриятларини ўз муддатида бажариш билан боғлиқ харажатларни қоплаш
мажбуриятини олган.
Умумий кафиллик суммаси 1 400 000 000 сўм ёки 133 000 АҚШ доллари
(Марказий банкининг 2021 йил 17 февраль кун ҳолатига 1 АҚШ доллари сўмга
нисбатан қиймати 10 527,18 сўм) миқдорида белгиланган.
Шунингдек, кредит маблағларининг қайтарилишини таъминлаш мақсадида
банк филиали, жавобгар ва “**********************” МЧЖ (кафил-2) ўртасида
2021 йил 17 февраль куни 01-сонли кафиллик шартномаси тузилган.
Мазкур кафиллик шартномасининг 1-1.1-бандларига кўра жавобгар кредит
шартномаси бўйича олинган кредитни ўз вақтида қайтариш тўғрисидаги
мажбуриятини бажармаганда ёки лозим даражада бажармаганда кафил даъвогар
олдида кредит бўйича тўловлар, унга ҳисобланган фоизлар ва кредит
мажбуриятларини ўз муддатида бажариш билан боғлиқ харажатларни қоплаш
мажбуриятини олган. Кафиллик суммаси 1 500 000 АҚШ доллари этиб
белгиланган.
ФКнинг 292-моддасига асосан кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа
шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида
жавоб беришни ўз зиммасига олади.
ФКнинг 293-моддасига кўра қарздор кафиллик билан таъминланган
мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва
қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки
кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган
бўлмаса. Башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу
жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва
қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
туфайли кредитор кўpган бошқа зарарларни тўлайди. Агар кафиллик
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, биргалашиб кафил
бўлган шахслар кредитор олдида солидар жавоб берадилар.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
ИПКнинг 72-моддасига кўра қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан
тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши
мумкин эмас.
Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар томонидан мажбуриятлар лозим
даражада бажарилмаганлиги сабабли унинг даъвогар олдидаги жами
**********АҚШ доллари миқдорида кредит қарздорлиги доирасида қўшимча
жавобгарлар
“**********************”
МЧЖ
тўлиқ
равишда,
“**********************” қурилиш ишлаб чиқариш ва савдо фирмаси эса,
133 000 АҚШ доллари миқдори чегарасида солидар тарзда жавобгар деб топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунида
кўрсатилган талаблар бўйича мулкий тусдаги даъво аризаларидан - даъво
баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.
7
Суд, юқоридагиларни инобатга олиб, даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш
масаласини муҳокама қилиб, даъво ариза даъвогар манфаатини кўзлаб палата
томонидан олдиндан давлат божи тўловисиз тақдим этилганлиги, даъво талаби чет
эл валютаси АҚШ долларида киритилганлиги сабабли, даъво ариза киритилган
2022 йил 16 июль куни санасида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг
валюталар курси бўйича миллий валютада белгилаб, жавобгар ҳисобидан
республика бюджетига (**********АҚШ доллари х 10 981,93 сўм =
14 230 441 231,30 сўм х 2%) 284 608 824,62 сўм давлат божи ундириш, жавобгар ва
қўшимча жавобгарлар ҳисобидан даъвогар фойдасига 24 000 сўм почта
харажатини ундиришни лозим топди.
Бинобарин, ИПКнинг 68, 72, 118, 128, 170, 176-181-моддаларини қўллаб, суд
Қ И Л А Д И:
Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
“**********************”
масъулияти
чекланган
жамияти
ва
“**********************”
масъулияти
чекланган
жамияти
ҳамда
“**********************” қурилиш ишлаб чиқариш ва савдо фирмаси ҳисобидан
солидар тартибда АТБ “**********************” фойдасига 98 805,13 АҚШ
доллари миқдорида кредит фоизи, ********* АҚШ доллари миқдорида кредит
асосий қарз, жами **********АҚШ доллари миқдорида кредит қарздорлик ҳамда
24 000 сўм почта харажати ундирилсин.
“**********************” қурилиш ишлаб чиқариш ва савдо фирмасининг
жавобгарлик чегараси 133 000 АҚШ доллари этиб белгилансин.
Ундирув 2021 йил 06 мартда нотариал тартибда расмийлаштирилган
ипотека шартномасига кўра “**********************” МЧЖ тегишли бўлган
**************************
кв.метр
ер
майдонида
жойлашган
77 (етмиш етти) хонали, умумий фойдаланиш майдони 978,89 кв.метр, умумий
қурилиш майдони 219,69 кв.метр, 4 қаватли 143-рақамли “Даволаш ва диагностика
маркази” биноси (ер тўласи билан) ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан қаратилсин.
“**********************” масъуляти чекланган жамияти ҳисобидан
республика бюджетига 284 608 824,62 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Хўжаобод
туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ж.К.Абидов