← Назад
Решение #740200 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 7 | — | law | |
| онуннинг | 12 | — | law | |
| ИПК | 131 | — | law | |
| ИПКнинг | 107 | — | law | |
| онунини | 17 | — | law | |
| онуни | 18 | — | law | |
| онуннинг | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
XO‘JAOBOD TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KHODJAOBOD INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
171400, Andijon viloyati,
Xo‘jaobod shahar, Pok niyat ko‘chasi, 2-uy
171400, Andijan region,
Khodjaobod city, Pok niyat street, 2.
Тel., Ғах: (+998-74) 741-12-82, veb-sayt: www.oliysud.uz, е-mail: i.xujaobod@sud.uz
АЖРИМ
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2022 йил 18 ноябрь
4-1701-2202/2722-сонли иш
Хўжаобод туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ж.К.Абидов
раислигида, судья ёрдамчиси А.Алиқуловнинг котиблигида, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар АТБ
“Микрокредитбанк” манфаатида, жавобгар – “***********************” МЧЖ
ва қўшимча жавобгар – “***********************” масъулияти чекланган
жамиятларига нисбатан ***********************АҚШ доллари асосий қарз,
***********************
АҚШ
доллари
фоиз,
жами
***********************АҚШ доллари миқдоридаги кредит қарздорликни
ундириш, ундирувни гаровга қўйилган мулкларга қаратиш тўғрисидаги даъво
аризаси
юзасидан
қўзғатилган
иқтисодий
ишни
даъвогар
вакили
***********************(2022 йил 05 январь кунги 12-09-01-сонли ишончнома
асосида), жавобгар вакили ***********************(2022 йил 19 октябрь кунги
115-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Хўжаобод туманлараро иқтисодий
суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий
бошқармаси
(бундан
буён
матнда
“Палата”
деб
юритилади)
АТБ “Микрокредитбанк” манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, “***********************” МЧЖ (бундан буён матнда
“Жавобгар” деб юритилади) ва “***********************” масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда “Қўшимча жавобгар” деб
юритилади)ларига нисбатан кредит шартномаси юзасидан вужудга келган
***********************
АҚШ
доллари
миқдорида
фоиз,
***********************АҚШ доллари миқдорида муддат келмаган асосий қарз,
жами ***********************АҚШ доллари миқдоридаги кредит қарздорликни
ундириш, ундирувни гаровга қўйилган мулкларга қаратишни сўраган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган қўшимча жавобгар ва палатадан вакил суд мажлисида иштирок этмади.
Палата даъво аризасида иктисодий ишни ўз вакили иштирокисиз кўриб чиқишни
сўраган. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни
қўшимча жавобгар ва палата вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили низо юзасидан тарафлар
медиатив келишувга эришганликларини баён қилиб, тарафлар ўртасида 2022 йил
16 ноябрь кунги медиатив келишувни тақдим этиб, даъво аризасини кўрмасдан
қолдиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили низо юзасидан даъвогар билан медиатив
келишувга эришганликларини билдириб, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни
сўради.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2020 йил
15 апрел куни 785-сонли кредит шартномаси тузилган.
Шартномага кўра даъвогар томонидан жавобгаргарга “Инфъекциин
(ампулы) дори воситаларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида дори
ишлаб чиқариш ускуналарини сотиб олиш” учун 36 ой муддатга, йиллик 12 фоиз
устама тўлаш ҳамда кредит маблағларини унга белгиланган фоизлари билан
муддатда тўлаш шарти билан ***********************АҚШ доллари миқдорида
кредит маблағи ажратилган.
Кредит таъминоти сифатида тарафлар ўратсида нотариал тарзда
тасдиқланган
ипотека
шартномасига
асосан
қўшимча
жавобгар
“***********************”
МЧЖга
тегишли
“Турли
фармацевика
препаратларини ишлаб чиқариш бино-иншоотлари” ердан фойдаланиш ҳуқуқи
билан гаровга қўйилган.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси шартлари даъвогар
томонидан
тўлиқ
бажарилган
бўлишига
қарамасдан,
жавобгар
ўз
мажбуриятларини лозим даражада бажармай, 2022 йил 29 июнь кунига муддати
келмаган асосий қарзидан ***********************АҚШ доллари, фоиз
тўловларидан
*********************** АҚШ доллари, жами ***********************АҚШ
доллари миқдорида кредит қарздорлигига йўл қўйганлиги важи билан палата
даъвогар манфаатида жавобгар ва қўшимча жавобгардан кредит қарздорлигини
ундириш ва ундирувни гаров мулкларига қаратиш тўғрисида даъво аризаси билан
иқтисодий судга мурожаат қилган.
Ишни суд жараёнида кўриш давомида тарафлар ўртасида 2022 йил
16 ноябрь куни медиатив келишув тузилган.
Тарафлар ўртасида тузилган мазкур медиатив келишувга кўра, жавобгар
томонидан даъво ариза суд муҳокамасига тайинланган кундан бошлаб
16 322 АҚШ доллари миқдорида кредит фоизидан бўлган қарздорлик қисман
тўланганлиги инобатга олиниб, жавобгар кредит шартномаси бўйича юзага келган
кредит фоизи ва танидан бўлган муддати ўтган 282 730 АҚШ доллари
миқдоридаги қарздорликни 2022 йил 30 декабрь кунига қадар қайтариш
мажбуриятини олиши тўғрисида келишувга эришилган.
Медиатив келишув МТ№000891-рақамли сертификатга эга бўлган
профессионал медиаторлар реестрида рўйхатда турган Қумаев Ўткирбек
Бахромжонович томонидан тасдиқланган.
Ўзбекистон
Республикасининг
“Медиация
тўғрисида”ги
Қонуни
7-моддасига кўра медиация тарафларнинг медиацияни қўллаш тўғрисидаги
келишувда ифодаланган ўзаро ихтиёрий хоҳиш-истаги бўлган тақдирда
қўлланилади.
Ушбу Қонуннинг 12-моддасига асосан медиаторнинг фаолияти
профессионал ёки нопрофессионал асосда амалга оширилиши мумкин.
Нопрофессионал асосдаги медиатор фаолиятини йигирма беш ёшга тўлган ва
медиатор вазифаларини бажаришга розилик берган шахс амалга ошириши
мумкин.
ИПКнинг 131-моддасига кўра тарафлар низони келишув битимини ёки
медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ёки медиатив
келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Келишув
битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд
ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция
судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун
чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин.
ИПКнинг 107-моддаси 5³-бандига муфовиқ тарафлар ўртасида медиатив
келишув тузилган бўлса даъво аризасини кўрмасдан қолдиради.
Ўзбекистон Республикасининг “Медиация тўғрисида”ги Қонунини
17-моддаси 6-бандига кўра низо медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал
қилинган тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши лозим, бундан суд
ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида медиатив
келишув тузилган ҳоллар мустасно.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг
18-моддаси биринчи қисми 9-бандига биноан, агар тарафлар ўртасида медиатив
келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи тўлиқ ёки
қисман қайтарилиши кераклиги белгиланган.
Палата Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонуннинг
9- моддаси иккинчи қисмига кўра, имтиёздан фойдаланган холда олдиндан давлат
божи тўловисиз судга даъво ариза билан мурожаат қилган.
Қайд этилганларга кўра суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, мазкур
иш бўйича давлат божини ундирмасликни, ишни кўриш билан боғлиқ почта
харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
Процессуал Кодексининг 107, 109, 118, 131, 195-моддаларини қўллаб, суд
А Ж Р И М Қ И Л А Д И:
Ўзбекистон
Савдо-саноат
палатаси
Андижон
вилояти
ҳудудий
бошқармасининг
даъвогар
АТБ
“Микрокредитбанк”
манфаатида,
жавобгар – “***********************” МЧЖ ва қўшимча жавобгар
“***********************” масъулияти чекланган жамиятларига нисбатан
***********************АҚШ доллари асосий қарз, ***********************
АҚШ
доллари
фоиз,
жами
***********************АҚШ доллари кредит қарздорликни ундириш,
ундирувни гаровга қўйилган мулкларга қаратиш тўғрисидаги 2022 йил 29 июнь
кунги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Даъвогар АТБ “Микрокредитбанк” томонидан олдиндан тўланган
24 000 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин.
Ажрим устидан бир ойлик муддат ичида Хўжаобод туманлараро иқтисодий
суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ж.К.Абидов