← Назад
Решение #740226 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 107 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 295 | — | law | |
| ФКнинг | 1001 | — | law | |
| ИПКнинг | 50 | — | law | |
| ИПК | 107 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
1
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ
АХАНГАРАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
OHANGARON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси, 100 уй.. Тel: (0-370) 645-55-40
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил ----------
4-1107-2201/-----------сонли иш
Оҳангарон туманлараро иқтисодий суди, судья ---------- раислигида,
судья ёрдамчиси ----------- котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “---------------”
хусусий корхонаси манфаатида жавобгар "---------------" МЧЖдан 308 281
702 сўм асосий қарздорликни регресс тартибда ундириш тўғрисидаги
даъво ариза бўйича ишни даъвогар вакили --------- (раҳбар), учинчи шахс
банк вакили ---------- (ишончнома асосида), (жавобгар ва учинчи шахс
МИБ вакили иштирокисиз) иштирокида ўз биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
“Ипотекабанк” АТИБ Олмалиқ филиали (бундан буён матнда банк
деб юритилади) ва "---------------" МЧЖ ўртасида 03.12.2020 йилда
578/49-2020-сонли кредит шартномаси тузилган. Кредит шартномаси
бўйича банк қарз олувчига бетон қоришмаси ишлаб чиқариш мақсадида
айланма маблағларни тўлдириш учун йиллик 20 фоиз устама тўлаш
шарти билан, 12 ой муддатга (шундан, 3 ойи имтиёзли) 800 000 000 сўм
кредит маблағини ажратган.
Кредит таъминоти учун банк томонидан 03.12.2020 йилдаги
кафиллик шартномаси асосида “---------------” хусусий корхонасининг
425 000 000 сўмлик кафиллиги қабул қилинган.
Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил
21 октябрдаги 4-1107-2102/1770-сонли ҳал қилув қарори билан
даъвогар банкнинг даъво аризасига асосан жавобгар “---------------” МЧЖ
ва “---------------” МЧЖ ҳисобидан солидар тартибда даъвогар “Ипотека
банк” АТИБ фойдасига 549 430 249,63 сўм кредит қарз ва унга
ҳисобланган 27 316 963,33 сўм фоиз, 492 181,53 сўм пеня ва 21 600 сўм
почта харажатлари ундириш белгиланган.
Суднинг ушбу ҳал қилув қарорига асосан “---------------” МЧЖ
ҳисобидан жами 308 281 702 сўм пул маблағлари ундирилган.
Шундан кейин Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят
ҳудудий бошқармаси даъвогар “---------------” хусусий корхонаси
манфаатида кафиллик шартномаси натижасида жавобгарнинг кредит ва
унга ҳисобланган фоизлардан бўлган қарздорлиги учун 256 919 942 сўм,
давлат божи 14 949 493 сўм ва 38 260 722 сўм ҚҚС жами 308 281 702 сўм
тўлаб берилганлиги сабабли судга мурожаат килиб, жавобгардан
регресс тартибда 308 281 702 сўм асосий қарздорликни регресс
тартибда ундиришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 10 ноябрдаги ажрими билан ишга низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида Мажбурий ижро бюросининг Олмалиқ шаҳар
бўлими ва “Ипотекабанк” АТИБ Олмалиқ филиали жалб қилинган.
Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этиб, даъво талабларини
қисман қувватлаб, судга ариза тақдим қилиб, даъвонинг 38 260 722 сўм
қисми бўйича даъво талабларидан воз кечишини билдириб, ИПКнинг
107-моддаси 8-бандига асосан даъвонинг 38 260 722 сўм ундириш
қисмини кўрмасдан қолдиришни, даъво талабларини қисман
қаноатлантириб, жавобгардан 270 020 980 сўм ундиришни сўради.
Учинчи шахс банк вакили суд мажлисида иштирок этиб, 2022 йил
18 ноябрь куни ҳолатида банк ва "---------------" МЧЖ ўртасида 03.12.2020
йилда 578/49-2020-сонли кредит шартномаси бўйича кредит
қарздорлик тўлиқ сўндирилганлигини, бунда даъвогар “---------------”
хусусий корхонаси томонидан кафиллик шартномаси асосида жами
256 919 942 сўм тўлов амалга оширилганлигини маълум қилиб, бу
ҳақдаги маълумотномани судга тақдим қилиб, суддан қонуний қарор
қабул қилишни сўради.
Учинчи шахс МИБ ва ССП вакили суд мажлисида иштирок этмади.
Иш ҳужжатларида уларнинг суд мажлиси куни ва жойидан
хабардорлиги тўғрисидаги почта хабарномаси мавжуд.
Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
кейин матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасида, суд томонидан
юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта
манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг
кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли
топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган
бўлса иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчисини суд томонидан
тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланишлиги белгиланган.
Жавобгарга даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва ишни суд
муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги ажрим даъво аризада кўрсатилган
манзил бўйича юборилган бўлсада, ушбу ажрим жавобгарга хизмат
кўрсатувчи алоқа бўлимининг маълумотномаси билан қайтарилган.
Суд, ИПКнинг 128, 170-моддаси иккинчи ва учинчи қисми
талабларидан келиб чиқиб, ишни жавобгар, учинчи шахс ва ССП вакили
иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деган хулосага келди.
Суд, даъвогар ва учинчи шахс банк вакилининг важларини
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидагиларга кўра даъвогарнинг
даъводан қисман воз кечиш ҳақидаги аризасини иш юритишга қабул
қилишни ва даъвонинг 38 260 722 сўм ундириш қисмини кўрмасдан
қолдиришни, даъвони қисман қаноатлантиришни, жавобгардан
даъвогар фойдасига 270 020 980 сўм ундиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига асосан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари кафиллик
шартномасидан, шунингдек зиён етказиш натижасида келиб чиққан.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, банк ва "---------------" МЧЖ
ўртасида тузилган кредит шартномаси таъминоти учун банк томонидан
“---------------” хусусий корхонасининг 425 000 000 сўм кафиллиги қабул
қилинган ва Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 21
октябрдаги 4-1107-2102/1770-сонли ҳал қилув қарорига асосан кафил “--------------” хусусий корхонаси ҳисобидан жами 308 281 702 сўм пул
маблағлари ундирилган.
ФКнинг 295-моддасига кўра мажбуриятни бажарган кафилга
кредиторнинг ушбу мажбурият бўйича ҳуқуқлари ҳамда гаровга олувчи
сифатида кредиторга тегишли бўлган ҳуқуқлар кафил кредиторнинг
талабини қанча ҳажмда қаноатлантирган бўлса, шунча ҳажмда ўтади.
Кафил кредиторга тўланган суммага фоизлар тўлашни ва қарздор учун
жавобгарлик муносабати билан кўрган бошқа зарарини тўлашни
қарздордан талаб қилишга ҳақли.
ФКнинг
1001-моддасига
кўра
бошқа
шахс
(меҳнат
мажбуриятларини бажараётган ходим, транспорт воситасини
бошқарувчи шахс ва ҳ.к) томонидан етказилган зарарни тўлаган шахс бу
шахсга нисбатан, агар қонунда бошқача миқдор белгиланмаган бўлса,
тўланган товон миқдорида қайта талаб қилиш (регресс) ҳуқуқига эга.
Аниқланишича 2022 йил 18 ноябрь куни ҳолатида банк ва "--------------" МЧЖ ўртасида тузилган 03.12.2020 йилдаги 578/49-2020-сонли
кредит шартномаси бўйича кредит қарздорлик тўлиқ сўндирилган.
Бунда даъвогар “---------------” хусусий корхонаси томонидан кафиллик
шартномаси асосида жами 256 919 942 сўм тўлов амалга оширилган.
Шунингдек Мажбурий ижро бюроси Оҳангарон туман бўлими
томонидан суднинг 2021 йил 21 октябрдаги 4-1107-2102/1770-сонли
ҳал қилув қарори ижроси юзасидан даъвогар “---------------” хусусий
корхонасидан 14 237 613 сўм давлат божи ва 711 880 сўм ижро йиғими
жами 14 949 493 сўм ундирилган.
Бундан ташқари кафиллик шартномаси асосида ундирилган пул
маблағига 38 260 722 сўм ҚҚС ҳисобланган. Бироқ даъвогар судга ариза
тақдим қилиб, даъвонинг ушбу 38 260 722 сўм қисми бўйича даъво
талабларидан воз кечишини билдириб, ИПКнинг 107-моддаси 8-бандига
асосан даъвонинг 38 260 722 сўм ундириш қисмини кўрмасдан
қолдиришни сўраган.
ИПКнинг 50-моддасига асосан давлат органи ва бошқа шахс
томонидан даъвогарнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида тақдим
этилган даъво аризасидан даъвогарнинг воз кечиши даъво аризасини
кўрмасдан қолдиришга олиб келади.
ИПК 107-моддасининг биринчи қисми 8-бандига кўра,
даъвогарнинг манфаатларини кўзлаб прокурор, давлат органи ва бошқа
шахс томонидан тақдим этилган даъводан даъвогар воз кечган бўлса,
суд даъвони кўрмасдан қолдиради.
Суд мажлиси куни ҳолатида жавобгарнинг даъвогар олдидаги
асосий қарздорлиги 270 020 980 сўмни (308 281 702 – 38 260 722)
ташкил этиши ишдаги ҳужжатлар, хусусан банк ва МИБ Оҳангарон
туман бўлими маълумотномаси, қолаверса суд мажлисида даъвогар ва
учинчи шахс вакилининг берган кўрсатмалари ва судга тақдим этган
маълумотномаси билан ўз тасдиғини топган.
Шунга кўра суд, даъвогарнинг даъводан қисман воз кечиш
тўғрисидаги аризасини иш юритишга қабул қилишни ва даъвони
жавобгардан 38 260 722 сўм ундириш қисмини кўрмасдан қолдиришни,
жавобгардан даъвогар ҳисобига 270 020 980 сўм асосий қарздорликни
регресс тартибда ундиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан давлат божи тарафларга уларнинг
қаноатлантирилган даъво миқдорига мутаносиб равишда, почта
харажати жавобгар зиммасига юклатилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2020
йил 19 декабрдаги “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини
ундириш амалиёти тўғрисида”ги 36-сон қарорининг 17-бандига асосан
давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа
юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатида киритган даъво
аризалари (аризалар) кўрмасдан қолдирилганда ёки тугатилганда
давлат божи манфаати кўзланиб даъво киритилган даъвогарлардан
ундирилади.
Шунга кўра суд 270 020 980 сўм миқдоридаги даъво талаби
5
бўйича ундирилиши лозим бўлган 5 400 419 сўм давлат божини
жавобгардан, кўрмасдан қолдирилган 38 260 722 сўм миқдоридаги
даъво талаби бўйича ундирилиши лозим бўлган 765 214 сўм давлат
божини даъвогардан ундиришни, шунингдек жавобгардан даъвогар
ҳисобига 24 000 сўм почта харажатини ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга ҳамда ИПКнинг 118, 128, 170, 176-179, 186моддаларини қўллаб, суд
Даъвогарнинг даъводан қисман воз кечиш тўғрисидаги аризаси
иш юритишга қабул қилинсин ва даъвонинг жавобгардан 38 260 722 сўм
ундириш қисми кўрмасдан қолдирилсин.
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар "---------------" МЧЖ ҳисобидан:
даъвогар
“---------------”
хусусий
корхонаси
ҳисобига
270 020 980 сўм асосий қарздорлик регресс тартибда, 24 000 сўм почта
харажати;
- Республика бюджетига 5 400 419 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар “---------------” хусусий корхонаси ҳисобидан Республика
бюджетига 765 214 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан апелляция тартибида шикоят
бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
-----------