Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1602-2201/2085 Дата решения 18.11.2022 Инстанция Апелляция Тип документа Определение (о прекращении производства по делу) Суд Учкурганский межрайонный экономический суд Судья Иномов Алимардон Қодирович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТБ Капиталбанк Ответчик / Подсудимый Исомиддинов Акрамжон Анваржонович якка тартибдаги тадбиркор
Source ID 938305 Claim ID 2971471 PDF Hash ba8ce7eb43afa976... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 274-моддаси нинг 274 law
ИПКнинг 273-моддаси ИПКнинг 273 law
Текст решения Оригинал (узб.)
NAMANGAN VILOYAT SUDI НАМАНГАНСКИЙ ОБЛАСТНОЙ СУД 160133, Namangan shahri, N.Nomongoniy ko`chasi, 20 uy 160133, г.Наманган, ул.Н.Номонгоний, дом 20 Tel:(69) 227-81-38 Fax: (69) 227-81-38 e.mail: i.namangan@sud.uz АЖРИМ (Апелляция шикояти бўйича иш юритишни тугатиш ҳақида) Наманган шаҳри 2022 йил 18 ноябрь 4-1602-2202/2085-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Р.Эргашев Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья А.Иномовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Қ.Ходжаев, Ж.Карабоевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси М.Мамадалиеванинг котиблигида, даъвогар – «А»нинг жавобгар – «Б» ҳамда қўшимча жавобгар «В»дан 22 659,57 АҚШ доллари миқдорида муддатли кредит тани, 210,28 АҚШ доллари миқдорида хисобланган фоизи ҳамда 57 796 000 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича Учқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 25 август куни қабул қилинган ҳал қилув қарорини бекор қилиш бўйича «Б» томонидан келтирилган апелляция шикоятини жавобгар вакили Ж.А. (2022 йил 16 ноябрдаги ишончномага кўра), даъвогар вакили А.М. (2022 йил 8 ноябрдаги 213-сонли ишочномага кўра) иштирокида суднинг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: «А» (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво билан мурожаат этиб, жавобгар - «Б» (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳамда қўшимча жавобгар «В» (бундан буён қўшимча жавобгар деб юритилади)дан 22 659,57 АҚШ доллари миқдорида муддатли кредит тани, 210,28 АҚШ доллари миқдорида хисобланган фоизи ҳамда 57 796 000 сўм пеняни ундиришни сўраган. Учқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 25 август куни қабул қилинган ҳал қилув қарорига асосан даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилган. Жавобгар биринчи инстанция судининг ҳал қилув қароридан норози бўлиб, апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, шикоятни қаноатлантириб, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўраган. Суд мажлисида жавобгар вакили даъвогар билан келишувга эришганлигини, келишув битимини биринчи инстанцияга тақдим этишини, апелляция шикоятидан воз кечишини билдириб, бу ҳақда ариза тақдим этиб, шикоят бўйича иш юритишни тугатишни сўради. Суд мажлисида даъвогар вакили келишувга эришилганлигини, жавобгарни шикоятдан воз кечиш ҳақидаги аризасини қаноатлантиришни сўради. Белгиланган тартибда суд мажлиси куни ва вақти ҳақида хабардор этилган қўшимча жавобгар суд мажлисига келмади. Бироқ, суд мажлисини ўзини иштирокисиз кўриш ҳақида ариза тақдим этди. Судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 274-моддаси қўшимча жавобгарнинг иштирокисиз кўришни лозим топди. Судлов ҳайъати, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция шикояти бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнларда ИПК деб юритилади) 275-моддаси 1-қисмига кўра апелляция шикояти берган шахс ишни кўриш якуни бўйича суд ҳужжати чиқарилгунига қадар ундан воз кечишга ҳақли. ИПКнинг 273-моддаси 1-қисми 4-бандига мувофиқ апелляция шикояти иш юритишга қабул қилинганидан сўнг шикоят берган шахс томонидан шикоятдан воз кечиш тўғрисида ариза келиб тушган бўлса апелляция инстанцияси суди апелляция шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатади. Жавобгар вакили суд мажлисида 2022 йил 16 ноябрдаги 22-сонли ариза тақдим этиб, шикоятдан воз кечишини билдирган. Апелляция судлов ҳайъати, жавобгар апелляция шикоятидан воз кечганлигини инобатга олиб, апелляция шикояти бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида”ги 36-сонли қарорининг 21-бандида тушунтирилишича апелляция шикоятидан воз кечилганлиги сабабли, шикоят кўрмасдан қолдирилганда ёки иш юритиш тугатилганда, тўланган давлат божи қайтарилмайди, агар шикоят беришда давлат божи тўланмаган бўлса, давлат божи шикоят берган шахсдан ундирилади. Шунга кўра судлов ҳайъати жавобгар томонидан тўланган 3 080 470 сўм давлат божи, 24 000 сўм суд почта харажатини уни зиммасида қолдиришни, ортиқча тўланган 766 сўмни унинг аризаси кўра қайтаришни лозим топади. 2 Юқоридагиларга ҳамда ИПКнинг 118, 195, 273, 274, 275-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати а ж р и м қ и л д и: «Б»нинг апелляция шикояти бўйича иш юритиш тугатилсин. «Б» томонидан тўланган 3 080 470 сўм давлат божи, 24 000 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин. Апелляция шикояти беришда ортиқча тўланган 766 сўм давлат божини қайтариш ҳақида жавобгарнинг аризаси асосида маълумотнома берилсин. Ажрим қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи А.Иномов ҳайъат аъзолари Қ.Ходжаев Ж.Карабоев 3