Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1702-2201/1386 Дата решения 18.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Асакинский межрайонный экономический суд Судья Юлдашев Сарваржон Солижонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение MURODJON QODIROVICH масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый UZAUTO MOTORS акционерлик жамияти
Source ID 949474 Claim ID 2959176 PDF Hash 00253fcb1df7b22a... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
Рес МЖтКнинг 133-моддаси Рес МЖтК 133 law
нинг 14-моддаси нинг 14 law
Рес ФК 985-моддаси Рес ФК 985 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ASAKA INTER-DISTRICT ASAKA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ECONOMIC COURT Asaka tuman, Sohilbo‘yi ko’cha 11-uy Тел: +998 74 232 21 76, Asaka district, Sahil bo’yi street 11 Веб-сайт: www.oliysud.uz, эл.почта: i.asaka@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Асака тумани 4-1702-2201/1386-сонли иш Асака туманлараро иқтисодий суди, судья С.С.Юлдашев раислигида, У.Турғуновавнинг котибалигида, даъвогар “MURODJON QODIROVICH” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “Uz Avto Motors” акциядорлик жамияти ҳисобидан 53.396.000 сўм етказилган зарарни ундириш тўғрисидаги даъвоси бўйича иқтисодий ишини, даъвогар вакили Ч.Маматқулов (ишончнома асосида) иштирокида Асака туманлараро иқтисодий суди биносида видеоконференцалоқа режимида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қўйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар “MURODJON QODIROVICH” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда “Даъвогар” деб аталади) Асака туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, “UZAUTO MOTORS” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда матнда “Жавобгар” деб аталади) ҳисобидан 53.396.000 сўм етказилган зарарни ундиришни сўраган. Даъвогар вакили суд мажлисида даъвони қувватлаб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисидаги тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, ўз вакилини суд мажлисида иштирокини таъминламади ва низо юзасидан ўз эътирозларини судга тақдим этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига кўра иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд, иш ҳужжатларида далиллар етарли деб ҳисоблайди ҳамда иқтисодий ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Жавобгар вакили аввалги суд мажлисида, даъво талабига эътирозлар билдириб, фуқаро И.Абдурахимов бошқарувидаги “Uz Avto Motors” АЖга тегишли транспорт воситасида йўл транспорт ходисаси содир этиб, “MURODJON QODIROVICH” МЧЖга тегишли автомашинаси тиркамасига 53.396.000 сўм моддий зарар етказганлигини, мазкур ҳолат И.Абдурахимовнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик факти билан суднинг қарори асосида тўлиқ ўз исботини топганлигини ва жиноят ишлари бўйича Тупроққалъа туман судининг 29.03.2022 йил кунги қарори билан И.Абдурахимовдан “MURODJON QODIROVICH” МЧЖ фойдасига 53.396.000 сўм моддий зарар ундириш белгилангани, ҳозирда мазкур қарор ўз кучида бўлиб, И.Абдурахимовдан “MURODJON QODIROVICH” МЧЖ фойдасига 53.396.000 сўм моддий зарар ундириш қисмини ижро қилиш учун 19.04.2022 йил куни МИБ Андижон вилояти Асака туман бўлимига ижро варақа юборилгани, айни бир ҳуқуқбузарлик учун “MURODJON QODIROVICH” МЧЖ фойдасига икки марта зарар ундирилиши мантиқсизлик эканлиги билдириб, даъво талабини рад қилишни сўраган. Суд иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар хайдовчиси фуқаро И.Абдурахимов жавобгарга тегишли “MAN” русумли давлат рақам белгиси 60 890 NAA бўлган транспорт воситасини бошқариб, йўл транспорт ходисаси содир этиши натижасида фуқаро Ф.Ботиров бошқарувидаги даъвогарга тегишли “SAMS HN2521CM41C9M5” русумли давлат рақам белгиси 70 422 GBA бўлган транспорт воситасининг “FLASH ICM001” русумли давлат рақам белгиси 70 4645 АА бўлган тиркамасига 53.396.000 сўм моддий зарар етказган. Жиноят ишлари бўйича Хоразм вилояти Тупроққалъа туман судининг 29.03.2022 йил кунги қарори билан И.Абдурахимов Ўз.Рес МЖтКнинг 133-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилганликда айбдор деб топилиб, И.Абдурахимовдан “MURODJON QODIROVICH” МЧЖ фойдасига 53.396.000 сўм моддий зарар ундириш белгиланган. “MURODJON QODIROVICH” МЧЖнинг мазкур қарорнинг мулкий зарар ундириш қисмидан норози бўлиб, И.Абдурахимов томонидан “MURODJON QODIROVICH” МЧЖга етказилган 53.396.000 сўм моддий зарарни “UZAUTO MOTORS” АЖдан “MURODJON QODIROVICH” МЧЖ фойдасига ундиришни сўраб ёзган апелляция шикояти асосида маъмурий иш Хоразм вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида кўрилиб, апелляция инстанция судининг 06.06.2022 йил кунги қарорига кўра, биринчи инстанция судининг 29.03.2022 йил кунги қарори ўзгаришсиз қолдирилиб, ҳуқуқбузарлик натижасида етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш юзасидан фуқаролик ишларини юритиш тартибида фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судига мурожаат қилиш ҳуқуқлари борлиги тушунтирилган. Шу сабабли даъвогар иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “UZAUTO MOTORS” акциядорлик жамияти ҳисобидан даъвогар “MURODJON QODIROVICH” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 53.396.000 сўм моддий зарар ундириб беришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда бундан буён Ўз.Рес ФК деб аталади)нинг 14-моддасига кўра, агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин. Ўз.Рес ФК 985-моддасида, зарар етказганлик учун жавобгарликнинг умумий асослари белгиланган бўлиб, унга кўра ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозимлиги белгиланган. Жиноят ишлари бўйича Хоразм вилояти Тупроққалъа туман судининг 29.03.2022 йил кунги қарори билан И.Абдурахимовдан “MURODJON QODIROVICH” МЧЖ фойдасига 53.396.000 сўм моддий зарар ундириш белгиланган ва ҳозирда мазкур қарор ўз кучида бўлиб, И.Абдурахимовдан “MURODJON QODIROVICH” МЧЖ фойдасига 53.396.000 сўм моддий зарар ундириш қисмини ижро қилиш учун 19.04.2022 йил куни МИБ Андижон вилояти Асака туман бўлимига ижро варақа юборилган. Суд юқорида баён этилганларга асосан “MURODJON QODIROVICH” МЧЖ фойдасига айни бир ҳуқуқбузарлик учун икки марта зарар ундирилиши лозим эмас деб ҳисоблайди ва даво талабини рад қилишни лозим топади. Суд, ишни кўриш билан боғлиқ суд ҳаражатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, даъво ариза рад этилгани боис, даъвогар томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 533.960 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажатини зиммасида қолдиришни ҳамда иш видеоконференцалоқа режимида кўрилганлиги сабабли даъвогар ҳисобидан Олий суд ҳисобига 75.000 (300.000*25%=75.000) сўм ВКА харажати ундиришни лозим топади. Зеро, Ўз.Рес. ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-179, 186-моддалари, ЎзР ФКнинг 14, 985-моддаларини қўллаб, қ а р о р қ и л а д и: Даъвогар “MURODJON QODIROVICH” масъулияти чекланган жамиятининг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар “MURODJON QODIROVICH” масъулияти чекланган жамияти томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 533.960 сўм давлат божи ҳамда 24.000 сўм почта харажати ўз зиммасида қолдирилсин. “MURODJON QODIROVICH” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Олий суд ҳисобига иш видеоконференцалоқа режимида кўрилганлиги сабабли 75.000 сўм видеоконференцалоқа ҳаражати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақа берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Асака туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикояти (протест) берилиши мумкин. Судья С.Юлдашев