Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1706-2201/1289 Дата решения 17.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ходжиабадский межрайонный экономический суд Судья Абидов Жасурбек Косимович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Жалолқудуқ тумани Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый JALAQUDUQ OZIQ OVQAT BAZASI масъулияти чекланган жамияти
Source ID 940214 Claim ID 2980733 PDF Hash da9b3489b79a38ef... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
кодексининг 111-моддаси кодекси 111 code_article
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
ИПК 217-моддаси ИПК 217 law
мазкур кодекс 215-моддаси мазкур кодекс 215 code_article
кодексининг 132-моддаси кодекси 132 code_article
шунингдек ушбу Кодекснинг 133-моддаси шунингдек ушбу Кодекс 133 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
XO‘JAOBOD TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KHODJAOBOD INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 171400, Andijon viloyati, Xo‘jaobod shahar, Pok niyat ko‘chasi, 2-uy 171400, Andijan region, Khodjaobod city, Pok niyat street, 2. Тel., Ғах: (+998-74) 741-12-82, veb-sayt: www.oliysud.uz, е-mail: i.xujaobod@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 17 ноябрь 4-1706-2201/1289-сонли иш Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.К.Абидовнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Т.Алиқуловнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи - ****************нинг жавобгар – “****************” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида электрон ҳужжат тарздаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи вакили ************ (2022 йил 11 август куни берилган 01832-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Хўжаобод туман Давлат солиқ инспекцияси маъмурий биносида, очиқ, сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: “****************” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади) Хўжаобод туман давлат солиқ инпекциясидан (бундан буён матнда “ДСИ” деб юритилади) солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган. Аризачи вакили ўз кўрсатмасида - даъвони қўллаб-қувватлаб, жавобгар жамиятга чиқилиб, солиқ органларида мавжуд манзили бўйича ўрганилганида жамият кўрсатилган манзилда мавжуд эмаслиги аниқланганлиги учун, вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари томонидан қарор қабул қилиниб, мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддаси, 2-қисмига асосан жамиятга хизмат кўрсатувчи банк муассасасига жамиятнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш учун электрон тарзда юборилганлиги ва бу ҳақида жавобгарнинг шахсий кабинетига электрон шаклда хабарнома юборилган бўлсада жамият томонидан тегишли ҳужжатлар давлат солиқ хизмати органларига тақдим этилмай келинаётганлиги учун судга ариза киритилганлигини, лекин жавобгар судга ариза берилганидан сўнг камчиликларни тўлиқ бартараф қилганлигини маълум қилиб, бу тўғрисида 2022 йил 17 ноябрь кунги маълумотнома тақдим этди ҳамда қарор қабул қилишни судга ҳавола қилди. Жавобгар суд мажлиси ҳақида хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили суд мажлисида иштирок этмади ва аризачининг талабларига эътирозини билдирмади. Ишдаги мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатларда суд мажлиси ўтказилиши вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими жавобгарнинг электрон шахсий кабинетига етказилганлигини тасдиқловчи маълумот мавжуд. Мазкур ҳолатда, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига кўра иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлигини инобатга олиб, жавобгар вакили иштирокисиз иқтисодий ишни кўриб чиқишни лозим топди. Суд, аризачи вакилининг тушунтиришини эшитиб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра аризачининг ариза талабини қаноатлантиришни рад қилишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини ундирмасликни лозим топади. ИПК 217-моддасига кўра банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш ҳуқуқий таъсир чораси ҳисобланиши, мазкур кодекс 215-моддасига асосан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат қилувчи органлар мурожаат этишга ҳақли эканлиги қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасида “Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор электрон шаклда солиқ органи томонидан банкка юборилади. Бир вақтнинг ўзида солиқ органи томонидан солиқ тўловчининг шахсий кабинетига унинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида хабарнома бунинг сабабларини кўрсатган ҳолда юборилади. Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин: 1) ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда; 2) солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органининг камерал солиқ текшируви натижалари бўйича талабномасига тушунтиришлар ва (ёки) тузатишлар белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда; 3) солиқ текширувини ўтказаётган солиқ органларининг мансабдор шахсларини кўрсатилган ҳудудга ёки бинога (бундан турар жойлар мустасно) киришига тўсқинлик қилишда. Солиқ органи мансабдор шахсининг киришига тўсқинлик қилиниши унинг ўзи ва текширилаётган шахс томонидан имзоланадиган далолатнома билан расмийлаштирилади. Бундай далолатнома асосида солиқ органи банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туради; 4) солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақ бўйича операцияларнинг тўхтатиб турилиши банклар томонидан солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари тўхтатиб турилишини англатади. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақ бўйича операцияларнинг тўхтатиб турилиши фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ биринчи навбатда кўрсатилган тўловларга, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган банклардаги ҳисобварақларга татбиқ этилмайди.” деб белгиланган. Солиқ кодексининг 132-моддаси биринчи ва иккинчи қисмида “Ушбу Кодекснинг мақсадлари учун солиқ тўловчи тўғрисидаги ҳисоб маълумотлари деганда солиқ тўловчи томонидан солиқ органларига тақдим этилган маълумотлар, шунингдек ушбу Кодекснинг 133-моддасида назарда тутилган тартибда органлар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан юборилган маълумотлар тушунилади. Бироқ, жавобгар судга ариза киритилганидан сўнг жамият кўрсатилган юридик манзили юзасидан маълумотларни, ариза судга тақдим этилганидан сўнг, 2022 йил 05 ноябрь куни ДСИга тақдим қилиб, камчиликларни тўлиқ бартараф этган. Булар ДСИнинг 2022 йил 17 ноябрь кунги маълумотномаси, аризачи вакилининг тушунтиришлари ва ишдаги ҳужжатлар билан тўлиқ тасдиқланади. Шу боис, суд аризачининг ариза талабларини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топди. ИПК 118-моддасига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат божи тўғрисидаги Қонуни 9-моддаси 19-бандига мувофиқ, аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларида давлат божини тўлашдан озод қилинганлигини ва иш электрон тарзда шакллланганлигини инобатга олиб, аризани қаноатлантиришни рад қилишни, суд харажатларини тарафлардан ундирмасликни лозим топади. Юқоридагиларга асосан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 170, 176-179, 215-217, 222 - моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Аризачи ****************нинг аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик этувчи, судья Ж.К.Абидов