← Назад
Решение #740587 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик Кодекси | 680 | — | code_article | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекс | 66 | — | code_article | |
| Ушбу кодекс | 72 | — | code_article | |
| збекистон Республикасининг ИПК | 157 | — | law | |
| аролик Кодекси | 263 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 17 ноябрь
*****-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси *****нинг раислигида,
судья ѐрдамчиси *****нинг котиблигида, даъвогар ***** масъулияти чекланган
жамиятининг жавобгар ***** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 116.847.360
сўм асосий қарз, 18.695.600 сўм пеня ундириш тўғрисидаги тўғрисидаги даъво
аризасини тарафлардан даьвогар ***** масъулияти чекланган жамияти ишончли
вакили ***** (2022 йил 05 январдаги 15-сонли ишончнома асосида) электрон
платформа орқали видеоконфренция алоқа режими асосида иштирокида иш
ҳужжатлари билан биргаликда суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар ***** масъулияти чекланган жамияти судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар ***** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
116.847.360 сўм асосий қарз, 18.695.600 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд муҳокамасида электрон платформа орқали видеоконфренция алоқа режими
асосида иштирок этган даьвогар ***** масъулияти чекланган жамияти ишончли
вакили ***** даъво аризасидаги важларни такрорлаб, тарафлар ўртасида 2021 йил 30
апрелда "Ишчи лойиҳа-қидирув ишларини бажариш" юзасидан тузилган 05-18П-2021сонли шартномага асосан 116.847.360 сўмлик хизмат кўрсатилганлигини, судга даъво
предметини ўзгартириш юзасидан ариза етказиб, даъво талабининг пеня ундириш
қисмини
тарафлар
ўртасида
тузилган
шартноманниг
5-бўлими 5.1-бандига асосан жарима деб ўзгартириб, жавобгардан 116.847.360 сўм
асосий қарз, 18.695.600 сўм жарима ундиришни сўради.
Жавобгар бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида қонунда
белгиланган тартибда суд ажрими асосида хабардор қилинган бўлса-да, иштирок
этмади, даъво аризаси юзасидан қўшимча далил, эътироз ѐки фикрлари тўғрисида судга
ҳеч қандай маълумотлар келиб тушмаган.
Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буѐн матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан жавобгар
ва қўшимча жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд, ишда иштирок этган тараф вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим деб топади.
Иш хужжатларида кўринишича ***** масъулияти чекланган жамияти (бундан
буён матнда "Буюртмачи" деб юритилади) ҳамда ***** масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда "Бажарувчи" деб юритилади) ўртасида 2021 йил 30
апрелда "Ишчи лойиҳа-қидирув ишларини бажариш" юзасидан 05-18П-2021-сонли
пудрат шартномаси тузилган.
Мазкур шартноманинг 1-бўлими 1.1-1.6-бандига мувофиқ, "Буюртмачи"
топшириғига асосан "Бажарувчи" Муборак тумани "*****" МФЙ ҳудудида 2 дона
5 қаватли 2 ва 3 хонали 20 хонадонли комплекс (ғишт) конструкцияли НЛ-114-3-8с-1
рақамли намунавий лойиха (типовой проект) асосида 2021 йил қурилиш
режалаштирилаѐтган турар-жой биносини ишчи лойиҳа-смета хужжатларини
тайѐрлаш, "Бажарувчи" лойиха ишларини "Корхона, бино ва иншоотлари қурилишига
лойиҳа-смета хужжатларининг таркиби ,ишлаб чиқариш тартиби ва тасдиқлаш"
ҳақидаги ШНК 1.03.01-03, "Қурилишда жорий шартномавий баҳоларни аниқлаш
тартиби" тўғрисидаги ШНК 4.01.16-04 ва лойиҳага қўйиладиган меъѐрий талабларни
қоида ва қўлланмалар асосида бажарилишини таъминлаш, бажариладиган ишларга
қўйиладиган илмий, техник, иқтисодий ва бошқа талаблар лойиҳалаш
топшириқномасида кўрсатилиши, ишларни бажариш муддати томонларни 1-иловадаги
"ишларни бажариш календар жадвали" ва 2-иловасидаги "Шартнома нархи бўйича
томонларнинг келишув баѐнномаси" асосида белгиланиши ва бу иловалар мазкур
шартноманинг ажралмас қисмлари ҳисобланиши, "Бажарувчи" махсус лойиҳа
ишларига ѐрдамчи пудратчи ташкилотлар билан қўшимча шартнома тузишга
ҳақлилиги, қўшимча шартномаларни тузиш "Бажарувчи"нинг зиммасига юклатилиши
зарур шартноманинг шартларини бажариш жавобгарлигидан озод этмаслиги, хўжалик
шартномаси шартларини бир томонлама ўзгартиришга рухсат этилмаслиги юзасидан
ўзаро келишган.
Шунингдек, шартноманинг 3-бўлими 3.1-3.2-бандларига асосан "Бажарувчи"
томонидан бажариладиган ишлар Ўзбекистон Республикаси президентининг 2021 йил
11 мартдаги "Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали
аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча-чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ6186-сонли Фармонига асосан йиғимлар ва ажратмаларни ўз ичига олганҳолда жорий
нархларда 116.847.360 сўм қўшилган қиймат солиғи 15 фоиз билан ташкил этиши,
"Буюртмачи" Бажарувчи"ни мазкур шартнома бўйича олдиндан 30 фоиз яъни
35.054.208 сўм миқдорида бўнак (аванс) маблағлари билан таъминлаши, белгиланган
маблағлар билан таъминлаш "Буюртмачи"ни шу мақсадлар учун далолатномалар
асосида лойиҳа-смета хужжатларини қабул қилинганидан кейин босқичма-босқич
амалга оширилиши ўзаро белгиланган.
"Бажарувчи" ***** масъулияти чекланган жамияти томонидан 2021 йил 07
майда
05-18Р-2021-сонли
ва
05-19Р-2021-сонли
юк
хати,
2-сонли "Лойиҳа хужжатларини топшириш ва қабул қилиш" ҳисоб фактура ва
далолатномага асосан "Буюртмачи" ***** масъулияти чекланган жамияти томонидан
116.847.360 сўмлик бажарилган ишлар қабул қилиб олинган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 680-моддасида пудратчидан
қурилиш пудрати шартномаси бўйича бажарилган ишлар натижаси ѐки, агар
шартномада назарда тутилган бўлса, ишларнинг бажарилган босқичи топширишга
тайѐр эканлиги тўғрисида хабар олган буюртмачи дарҳол уни қабул қилиб олишга
киришиши шартлиги белгиланган.
"Буюртмачи" томонидан бажарилган ишлар учун тўловлар амалга
оширилмаганлиги натижасида "Бажарувчи" олдида 116.847.360 сўм қарз бўлиб қолган.
Шунингдек, ушбу қарздорликни тўлаб бериш юзасидан ***** масъулияти
чекланган жамиятининг 2021 йил 30 апрелдаги 23-сонли хатига асосан бажарилган
ишлар учун тўловлар кафолатниши маълум қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг(бундан буѐн матнда-ФК деб
юритилади) 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш
муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида
ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши назарда
тутилган.
Даъвогар томонидан 2022 йил 09 июнда жавобгарга мазкур қарздорликларни
тўлаш юзасидан 356-сонли талабнома асосида мурожаат қилган бўлса-да, мазкур
мурожаат жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий процессуал кодекс 66-моддасига кўра,
иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда
олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи
шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони
тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ѐки мавжуд
эмаслигини аниқлаши ҳамда бундай маълумотлар ѐзма ва ашѐвий далиллар,
экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари),
гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари
билан аниқланиши;
Ушбу кодекснинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян
далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмаслиги белгиланган.
Қайд этилганларга асосан суд даъвогарнинг бажарилмаган ишлар юзасидан
вужудга келган 116.847.360 сўм қарздорликни ундириш ҳақидаги даъво талабларини
асосли деб топиб, уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Шунингдек, даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5–бўлими 5.1бандига асосан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли жавобгардан
18.695.600 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд жараѐнида даъвогар ***** масъулияти чекланган жамияти судга даъво
предметини ўзгартириш юзасидан ариза етказиб, даъво талабининг пеня ундириш
қисмини
тарафлар
ўртасида
тузилган
шартноманниг
5-бўлими 5.1-бандига асосан жарима деб ўзгартирган.
Ўзбекистон Республикасининг ИПКнинг 157-моддаси 1-қисмида даъвогар ишни
биринчи инстанция судида кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича
чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг асосини ѐки
предметини ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга ѐки
камайтиришга ҳақлилиги назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси 263-моддасининг биринчи
қисмига мувофиқ неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ѐки
тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний
неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақлилиги назарда тутилган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5-бўлими 5.1-бандига тўлов
талабномасини асоссиз равишда тўла ѐки қисман рад этганлик, шунингдек, ҳисобкитобларнинг бошқа шакллардаги ишларга ҳақ тўлашдан бош тортганлиги (ғазначилик
бошқармасига тўлов топшириқномасини тақдим этмаслик, чек бермаслик, аккредитив
қўймаслик ва ҳоказо) учун, "Буюртмачи" олган мажбуриятини бузганлиги учун мазкур
шартноманинг 4.3-бандига асосан у "Бажарувчи"га ўтказиб юборилган ҳар бир кун
учун мажбуриятнинг ижро этилмай қолган қисмининг 0.04 фоиз ҳажмида жарима
тўлаши, аммо бунда, бажарилмаган иш ѐки кўрсатилган хизматнинг суммаси умумий
суммасининг 40 фоизидан ортиб кетмаслиги кераклиги юзасидан ўзаро келишган.
Ўзбекистон Республикасининг "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Қонунини хўжалик судлари амалиѐтида
қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги Олий иқтисодий суди Пленумининг 2002 йил
4 мартдаги 103-сонли қарори 10-бандига кўра умумий қоидага кўра қонун ҳужжатлари
ва шартномада бошқача тартибда жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса, шартнома
шартларини бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик (шартнома
интизомини бузганлик) учун Қонуннинг 25-32-моддаларига асосан жавобгарлик
қўлланилиши, агар хўжалик шартномасида шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ
ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги
шартномага асосан қўлланилади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг
68-моддасида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос
қилиб келтираѐтган ҳолатларни исботлаши кераклиги, агар ушбу Кодексда бошқача
тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ѐки суд белгилаган
муддат доирасида очиб бериши лозимлиги, ишда иштирок этувчи шахслар фақат ишда
иштирок этувчи бошқа шахслар олдиндан таништирилган далилларга асосланишга
ҳақлилиги, агар тараф суд томонидан талаб этилаѐтган далилни ўзида ушлаб турган ва
суд сўрови билан белгиланган муддатда уни тақдим этмаѐтган бўлса, ундаги
маълумотлар шу тараф манфаатларига қарши қаратилган деб тахмин қилинади ва у
томонидан тан олинган деб ҳисобланиши белгиланган.
Мазкур ҳолатда "Бажарувчи" томонидан ишлар тўлиқ бажарилиб, "Буюртмачи"
томонидан бажарилган ишлар 2021 йил 07 майда 05-18Р-2021-сонли ва 05-19Р-2021сонли юк хати, 2-сонли "Лойиҳа хужжатларини топшириш ва қабул қилиш" ҳисоб
фактура ва далолатномага асосан "Буюртмачи" томонидан қабул қилиб олинган бўлсада, ***** масъулияти чекланган жамияти ўз мажбуриятларини бажармаганлиги
натижасида (116.847.360х0.040% =46738.9х400кун)=18.695.600 сўмни ташкил
қилишини инобатга олиб, даъво талабининг жарима ундириш қисмини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 116.847.360 сўм асосий қарз,
18.695.600 сўм жарима ундиришни, низонинг келиб чиқишида жавобгарнинг
айбдорлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 118-моддаси талабларига асосан суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 236, 263, 333, 680моддалари, Иқтисодий процессуал Кодексининг 66, 68, 72, 118, 157, 166, 176-180, 186,
187-моддаларига асосан, суд
ҚАРОРҚИЛАДИ:
Даъвогарнинг даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар ***** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
Даъвогар ***** масъулияти чекланган жамияти фойдасига 116.847.360 сўм
асосий қарз, 18.695.600 сўм жарима 2.710.859 сўм давлат божи, 24.000 сўм почта
харажати;
Олий суд депозитига 75.000 сўм видеоконфренция харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали
Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Судья:
*****